Ямандаги кураш тинимсиз давом этмоқда! Энди, Ҳазрамавт олов остида!

Матбуот баёноти
Ямандаги кураш тинимсиз давом этмоқда! Энди, Ҳазрамавт олов остида!
Ҳазрамавт қабилалари ва уларнинг барча қатламлари кенгайтирилган учрашувда йиғилишди. Амр ибн Ҳабриш Алий бошчилигидаги Ҳазрамавт қабилалари коалицияси 2025 йил 12 апрел шанба куни баённома чиқарди. Унда Ҳазрамавт вилоятига автономия берилиши талаб қилинди ҳамда вилоятнинг бошқа томонларга бўйсунмаслиги таъкидланди. Бошқа томонлар деганда Ҳазрамавтни эгаллаш устида курашаётган томонлар назарда тутилган. Баённомада, шунингдек, Ҳазрамавтнинг Саудия томонидан қўллаб-қувватланиши ва у ердаги электр муаммоси ҳал этилиши зарурлиги ҳам айтилди.
Яманнинг умумий манзарасига, хусусан, Ҳазрамавтдаги вазиятга диққат билан қарайдиган ҳар бир киши, бу учрашув ва декларациянинг иттифоқ рад этган можаролар спиралидаги яна бир босқич эканини кўради. Ушбу ҳақиқатни таъкидлаш учун биз қуйидаги фикрларни сизга эслатиб ўтамиз:
1 –Коалиция раҳбари Амр ибн Ҳабриш тўққиз йилдан бери Ҳазрамавт вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда. Декларацияда таъкидланган Ҳазрамавтдаги ёмон аҳвол Амр ибн Ҳабриш лавозимга келган кундан бери ўзгаришсиз давом этди.
2 –Ҳазрамавт қабилалари иттифоқи томонидан илгари сурилган талаблар Жанубий ўтиш кенгаши ташкил этилгандан бери ўз тарафдорларига ваъда қилган талаблар билан бир хил. Жанубий ўтиш кенгаши назорати остидаги Адан ва бошқа шаҳарлар қашшоқликда қолмоқда. Халқ тизимли қийинчиликларга дуч келмоқда ва узоқ вақтдан бери ваъда қилиб келинган аниқ шаклдаги яхшиланишларни кўрмади.
3 –Коалиция баёнотида хориж билан алоқа ва унга қарамлик қораланган бўлса-да, айнан шу коалициянинг ўзи хорижга қарам. Масалан, унинг раҳбари Амр ўтган рамазонда кутилмаганда Саудияга сафар қилди ва у ерда мамлакат мудофаа вазири ва Яман бўйича масъул Холид ибн Салмон билан учрашди. Бу Саудия томонидан коалиция ҳаракатларини назорат қилиш учун амалга оширилган сафардир. Саудия бугунги Салмон ҳукмронлиги даврида Британия нуфузини Ямандан қувиб чиқариш ва ўрнига хўжайини Америка нуфузини жойлаштириш мақсадида мамлакатга кириб бориш учун турли йўллар билан ҳаракат қиляпти. Америка Ҳазрамавтга энди бугун кўз тикаётгани йўқ. Балки унинг Ямандаги элчиси Стивен Фагин Ҳазрамавтга олти ой ичида камида уч марта борди. Илгари АҚШнинг собиқ (2007-2010) элчиси Стивен Сеш «Давлатнинг асосий кучи Ҳазрамавтдир», дея баёнот берган.
Демак, бу баённомадан кўриниб турибдики, Ҳазрамавт устидаги кураш зоҳирда минтақавий (Саудия-Амирликлар) кураши, аслида эса, Ғарб (Британия-Америка) курашидир. Дарҳақиқат, ўзининг улкан бойлиги сабабли, шунингдек, 193 минг квадрат километр катта майдони туфайли Яманнинг энг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланган Ҳазрамавтдаги бу курашни маҳаллий қўллар олиб бормоқда. Бироқ икки томоннинг бирортаси ҳам халқ манфаатлари ёки эҳтиёжлари ҳақида қайғурмаяпти. Қайғурганда эди, уруш шу кунгача давом этмасди. Уруш Яманнинг мусулмон ёшлари қонини қуритмоқда. Шу боис, биз «Ҳазрамавт» ва «Ҳазрамавт нефти» каби шиорларга – худди жанубдаги одамлар жануб бойликларига ва потенциалларига алданиб қолишгани каби – алданиб қолмаслигимиз керак. Чунки устимиздан ҳукм юритаётганлар бу курашнинг ниқобли ўйинчиларидир. Улар ечимни таъминлай олмайдилар. Чунки улар ечимнинг эмас, муаммонинг бир бўлагидирлар.
Хоҳ Ҳазрамавтга, хоҳ жанубга, хоҳ Маҳрага чақириқ бўлсин, миллатчилик ва ватанпарварликка асосланган бу чақириқларнинг барчаси Ислом ҳаром қилган жоҳилият чақириқларидир. Бу, шунингдек, мусулмонларни бўлиш ва ораларида ғайриисломий курашларни келтириб чиқаришга қаратилган Ғарб лойиҳаси ҳамдир. Афсуски, бугунги кунда мусулмонлар ўртасида низолар келтириб чиқарадиган ёвуз лойиҳаларда баъзи мусулмонларнинг аскар сифатида қатнашаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ваҳоланки, шаръан фарз бўлган нарса мусулмонларнинг ўз динлари ва Умматлари масаласи учун бирлашмоқларидир. Бу эса бевосита ёки Яман атрофидаги малай давлатлар воситасида Ғарб билан алоқа қилувчи бошқарувлар остида эмас, балки фақат ва фақат Ислом бошқаруви остида амалга ошади.
Эй Ямандаги аҳлимиз!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизга такрор-такрор айтяпмиз: барча муаммоларингиз ва мусулмонларнинг барча муаммолари учун ягона ечим Ислом ва унинг давлатидир. Бундан ўзга ечим йўқ. Сизни куч-қудратга ва фаровонликка олиб борадиган ҳамда дунё ва охиратда қутқарадиган бирдан-бир исломий бошқарув ушбу Халифалик бошқарувидир. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ﴾
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ