Халифалик давлатидаги хавфсизлик стратегияси.
Халифалик давлатидаги хавфсизлик стратегияси.
Бугунги кунда мусулмонлар, Исломни дунё саҳнасида гавдалантирадиган ва оламда яна етакчи мавқега эга бўладиган, Халифалик давлатини тиклашликдаги оғир босқични бошдан кечирмоқдалар. Бу ёш давлат ўзининг мавжуд бўлганидан кейин биринчи кунданоқ қандай тўсиқ ва қийинчиликларга дучор бўлиши мумкин?
Албатта, шундай нарсалар кўп бўлади, лекин энг хавфли ва дахшатли асоратлар қолдирадиган бу ҳеч шак-шубхасиз ҳарбий тўқнашувдир. Энди ким билан тўқнашиш мумкин бўлишини тушунишлик учун, биз баъзи-бир эҳтимолий рақибларни кўриб чиқсак.
Европа:
Бундан бир неча ўн йиллар аввал Европа, инсоният тарихида икки дахшатли урушни келтириб чиқарди ва бундан ҳам олдинроқ эса, бутун ер юзи бўйлаб давлатларни ва қитъаларни бўйсундиришга ўз қўшинларини юборар эди. Эндиликда бу нарсанинг ўзи йўқ.
Агарда олдинлари НАТОнинг Европадаги қисми Совет танкларини Ла-Маншга бўлган ҳуружини ҳар дақиқада кутиб олиб ва қайтаришга тайёр бўлган, Ғарбнинг олдинги ҳарбий тўсиқларидан деб эътибор қилинган бўлса, эндиликда эса ўз Европа чегараларини кенгайтирган Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Америка манфаатлари учун уруш олиб боришликни ва Европа устидан Американи назорат қилишга ҳизмат қилаяпти.
Деярли Европа қўшинларини ишга солишлик холатлари (Фолкленд ороллари учун уруш ва французларнинг Африкадаги чекланган операциялардан ташқари) амеркаликларнинг ташаббуслари билан амалга оширилган. Бир тарафдан, бундай холат урушдан кейинги Европада Америка сиёсатининг мақсадларидан бўлган: "Биз сиздаги барча уруш ўчоқларини бартараф қиламиз, шунинг учун сизлар бизнинг химоя қиладиган "соябон"имизга тизилинглар".
Бошқа тарафдан эса, амеркаликлар демократия ва эркинликларга куч билан мажбурлаш лойиҳаси бўйича ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий масъулиятнинг барча мажбуриятларини зиммаларида кўтариб юришлари ҳам баъзида малол келиб бормоқда.
Бунинг мисолида, яқинда бўлиб ўтган Ливиядаги ходисаларда Англия ва Франция бу урушда "қудратли" рақиб бўлган Каззофийга "Томагавк" ракеталарнинг барча заҳираларини отиб бўлишганлиги билан барчанинг ёдида қолган нарса бўлади. Бу албатта, шармандалик, лекин хозирги Европа қанақанги катта уруш бўлмасин тайёр эканлигини тушуниш учун мисол бўлиши мумкин.
Шу борада Европа давлатлари хануз жиддий ҳарбий имкониятга ва уни қўллаб-қувватлаб туришлиги учун ишлаб чиқариш ва техналогик базаларга эга бўлиб турибди. Яна Франция ва Буюк Британиянинг иккаласи бўлиб ярим минг боегололовка (ҳарбий қалпоқча) сондаги ядровий қудратини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
НАТОга аъзо бўлган Европа давлатларининг ўз таркибга олган кўп сондаги ҳарбийлар ва техникага , ҳамда Франция ва Буюк Британияларнинг ядровий кучга эга бўлган кучли яхлит ҳарбий қудратга эгадирлар.
Европанинг йирик армиялари.
— Германия 284 500 ҳарбий (18-ўрин)
— Франция 259 050 ҳарбий (19-ўрин)
— Италия 230 350 ҳарбий (21-ўрин)
— Буюк Британия 187 970 ҳарбий (27-ўрин)
— Испания 177 950 ҳарбий (30-ўрин)
— Греция 177 600 ҳарбий (31-ўрин)
— Польша 105 000 ҳарбий (33-ўрин)
Ҳарбий техникалар.
— 13 000 танклар
— 16 000 тўпотар тизилмалар
— 4000 самолётлар
— 1300 вертолётлар
Ядровий кучлар.
Буюк Британия.
— 225 боеголовка (ҳарбий қалпоқча)
— Уни элтиб берадиган восита: 16 та "Trident" русумли ракеталарни ўз ичига олган "Vanguard" классдаги тўртта атом сувости кемалари.
Франция.
— 300 боеголовка (ҳарбий қалпоқча)
— Элтиб берувчи воситалар: авиация ва М51 денгиздан фойдаланадиган баллистик ракетаси.
Россия:
СССРнинг ҳуқуқий вориси ва меросхўри бўлган бу давлат жуда кўп урушларда иштирок этган, бироқ бугунга келиб унинг ҳарбий кучлари йиғлайдиган ахволга келиб қолган. НАТОдаги таҳлилчилар уни бундай деб баҳолаганлар:
"Россиянинг ҳарбий кучлари ҳатто лакал (кичик майдондаги ёки махаллий) тўқнашувларда ҳам вазифаларни муваффақиятли ечимга қодир эмаслар, қўшинни катта масофаларга етказадиган транспорт воситаларининг сони билан ҳам рус армияси таъминланмаган, ҳар хил об-ҳавода уча оладиган самолёт ва учувчилар ҳам етарли эмас, яхлит маълумот тизимлари ҳам йўқ. Армияда солдатлар етишмайди…" лекин шунга қарамай деярли 1 млнга тенг солдатлик сезиларли ҳарбий қувватга эга.
Қуруқликдаги кучлари.
— танклар 20 000- 30 000
Ҳарбий – денгиз флоти
— барча ҳарбий кема ва катерлари 205
— сувости кемалари 69
Ҳарбий – хаво кучлари
— самолётлар 3992
— вертолётлар 1331
Ядровий қудрати
— 4511 боеголовка (ҳарбий қалпоқча)лар.
Хитой
ХХРсида ҳарбий қурилиш ўта тез суръатда олиб бориляпти. Ҳеч қандай ҳарбий куч ва техникада йўқотиш қилмасдан, Хитой ҳарбий кучларнинг тўлалигича янгидан қайта қуроллантириляпти. 15-20 йиллар олдин Хитой Ҳалқ Озодлик Армиясида (ХХОА) 8-10 минг танк бор эди ва хозирда ҳам улар ўша миқдор: лекин ўша пайтдаги танкларнинг ўта кам сондагиси бу "Т-55"лар эди, хозир эса 30-40% "Т-96" ва "Т-99" русумлардаги янги танклар, яъни янги авлод бронетехникалари ҳисобланади. Авиацияда эски русумдаги (J-8) самолётларни янги (J-11) самолётларга алиштирилмоқда.
Охирги марта Хитой Вьетнам билан уруш қилган. Вьетнам билан уруш хитойликларни карахт ахволга солиб қўйди ва бу нарса нафақат ҳарбий соҳада балки, барча соҳалардаги ислохотларга ўта мухим сабабларидан бири бўлди.
Хозирда ХХОАда "рақамли дивизиялар" деб аталадиган ҳарбий қисмлар ташкиллаштирилмоқда ва армия ислохотининг асосий шиори бу механизацияни информатизация билан қўшишлик деб эълон қилинди.
Бу нарса анъанавий армияни сақлаб қолишлик ва америкаликлардан сетецентрик (барча тармоқларни марказлаштириш) урушнинг концепциясидан нусҳа кўчириб олишлигини англатмоқда.
ХХРсининг ҳалқ-озодлик армияси
ХХОА – дунёда энг кўп сонли – ва бугунги кунда барча йўналишлар бўйича фаол замонавийлаштириш босқичида турибди.
Қуруқликдаги кучлар
— 18 армия гуруҳлари бирлаштирилган шахсий таркиб
— 1,6 млн ҳарбий
— 9000 Хитойда ишлаб чиқарилган асосий ҳарбий танклар
Ҳарбий – денгиз флоти
— Шахсий таркиб: 250 000 ҳарбий
— 1 авиаташувчи, 25 эсминецлар
— 47 фрегат, 63 сувости кемаси, шунинг ичида 11 атом сувости кемаси
Ҳарбий – хаво кучлари
— Шахсий таркиб 250 000 ҳарбий
— 2500 қирувчи ва ҳамла қилувчи самолётлар
Ядровий ва ракета кучлари
— 100-400 боеголовка (ҳарбий қалпоқча)
— Элтувчи воситалар: ўрта масофага учувчи ердаги ва денгиздаги баллистик ракеталар, қитъалараро баллистик ракеталар
АҚШ
Дунёда ядровий – ракета қуролларнинг тўплами бўйича икки давлатнинг бири бўлган ва қуруқликдаги сезиларли кучга эга бўлган АҚШ, хозирда 20- асрнинг асосий қуроли бўлган танклар армадасини ва баллестик ракеталарни ўтмишда қолдириб, ҳарбий ҳаракатларни олиб боришлик технологияларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бундай ҳаракатга урунишларга юқори даражадаги аниқликка эга бўлган ва ядровий бўлмаган қуролни ишлаб чиқариш борасидаги ишлар, Prompt Global Strike концепциясининг асосида гипертовушли (соатига 6 минг км) ракеталарни синовлар, учувчисиз учадиган аппаратлар асосида жосуслик ва ҳужум қилиш тизимларини ривожлантиришлар киради. Дунёдаги энг катта ҳарбий бюджетга эга бўлган давлатнинг ҳарбий-техника ютуқлари, албатта таъсирлантиради. Жосуслик ва қўшинни бошқаришга бўлган талабга мувофиқ замонавий маълумот технологиялар билан кенг қамровда ишга туширилиши ҳам таъсирлантиради:
"сетецентрик" (барча тармоқларни марказлаштириш) гуруҳлар вазифаларини самаралироқ бажаришмоқда ва ахамиятлиси йўқотишлар ҳам ўта озни ташкил қиляпти.
Бошқа тарафдан эса, Вьетнам урушидан сўнг, унга қарийб 40 йил бўлмоқда, Америка бирор-бир жиддий рақиб билан ҳарбий ҳаракат олиб борган эмас. АҚШнинг ҳарбий кучлари глобал (оламий) сиёсатнинг қуроли сифатида ташкил қилинган. Шимолий Америка қитъасида Қўшма Штатлар ҳеч кимдан ҳимояланмаса ҳам бўлади.
Барчаси бўлиб ҳарбий хизматда 1478000 ҳарбий бор.
Қуруқликдаги кучлар
— танклар 9573
— БТРлар 26653
— Судраб юрилувчи қуроллар 2163
Ҳарбий –денгиз кучлари
— барча кемалар 2384
— авиаташувчилар 11
— сувости кемалар 75
Ҳарбий – ҳаво кучлари
— самолётлар 18234
— вертолётлар 6417
Ядровий қудрат
— 5133 боеголовка (ҳарбий қалпоқча)
Мусулмон мамлакатларининг олдида, дунёдаги етакчи давлатларнинг ҳарбий қудратининг устунлиги ўта катта фарқни ташкил этади.
Буларнинг тасдиғи бўлиб ХХ асрнинг охири – ХХI асрнинг бошларидаги ҳарбий тўқнашувлар бўлиб, бунда бир қатор давлатларнинг ҳарбий кучлари ўта қисқа вақт ичида яксон қилиб юборилди. Бундай холат мусулмонлар учун янгилик эмас, улар ўзларидан ҳарбий қудрат борасида катта устунликка эга бўлган рақиблар билан тўқнашишган ва ғалаба мусулмонлар тарафида бўлган. Ўз давлатини ҳимоя қилишлик ва эҳтимолий босқинчиларни бартараф қилиш учун ҳарбий қудратни ривожлантириш зарур, бунинг учун:
1. Саноатлаштиришни ўтказиш керак.
Саноатлаштириш деганда, иқтисодда саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш керак. Ишлаб чиқариш базаси бўлган ҳар бир давлат биринчи жихатда ўзига тўқ ва бошқа давлатлардан мустақил бўлишлиги учун, саноатлаштиришни йўлга қўйишга ҳаракат қилади.
Қолоқ саноатга эга бўлган давлатлар ўзиниг ҳаёт-мамот масаласи бўлган мудофаа ва саноатда, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бошқа давлатларга тобе бўлади.
Халифалик давлати мудофаа саноатига ўта мухим деган эътиборда қараши керак. Ҳарбий саноат мажмуаси (ХСМ) иқтисодни олдинги қаторида бўлиши керак. Бу нарса исломий ерларга кўз олайтирган барча мамлакатларни тўхтатиб турадиган асосий сабаблардан бўлиши керак.
Бунинг бўлишлигини кўплаб мисоллар тариқасида келтирса бўлади. ХХ асрнинг бошларида саноатлаштириш йўли орқали Германия, Британия империясига таҳдид солди ва бу нарса охир-оқибат 1-жахон урушига олиб келди. Кейинчалик, саноатлаштиришликдан сўнг, 2-жахон урушида Германияни ривожланишидан тўхтатишлик учун дунёнинг етакчи давлатлари ҳамжихат бўлишга мажбур бўлишди, чунки Германия 6 йил мобайнида дунё саҳнасидаги кучлар мувозанатини ўз фойдасига ўзгартиришликка яна яқин қолган эди. Совет Иттифоқи давлати 20 йил мобайнида саноатлаштиришликни жадал суръатда олиб борди ва 50 йил мобайнида АҚШ билан дунёнинг супердавлати бўлишлик учун мусобақа қилди. Бу мисоллар, агарда сиёсий ирода бўлса, хар бир мамлакат ўзини саноатлаштиришликка ва ҳимоя қила олишини кўрсатиб турибди.
2. Илм-фанни ривожлантиришлиги.
Илм-фанга хоҳ амалий бўлсин, хоҳ назарий бўлсин алоҳида эътибор қаратиш зарур. Янги илмларни олишлик замонавий давлатнинг ривожланиши ва унинг стратегик хавфсизлиги учун ўта муҳим омил ҳисобланади.
Илмий маълумотни "иккинчи қўл"дан олаётган мамлакат, иқтисодий қолоқликка маҳкум этилган. Кучли илм-фанга эга бўлмаган мамлакатлар, саноати ривожланиши борасида илм-фанни жадал суръатда ривожлантиришлик заруриятига дучор бўладилар.
3. Вақтни ютишлик учун ассиметрик (томонларда қудрат борасида фарқ бўлсада, муносиб жавоб қайтаришлик) жавобини тайёрлаб қўйиш керак.
Хозирги вақтда, қандай қилиб технологик жиҳатдан улкан фарқ бўлишлигига қарамасдан ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий қудратдаги кўп баробар фарқ борлигидан қатъий назар, заиф томон ўзига нисбатан кучли рақибни енга олиши мумкин деган саволга жавоб топишлик муаммо бўлиб турибди.
Мусулмонлар ўзларининг паст даражадаги қуроллари билан мабодо уларнинг устига бостириб кирилинса, ўз давлатини ҳимоя қила олишликда ҳеч қандай имконият йўқдек туюлади.
Бироқ Афғонистон, Ироқ, Чеченистондаги уруш ва ҳарбий тўқнашувлар улкан даражада ҳарбий қудратга эга бўлинса ҳам, ҳар доим ҳам ғалабага олиб келавермаслигини кўрсатиб турибди.
Агар ҳарбий кураш бошқа, ассиметрик "ўлчов"га ўтказилса, унда рақибнинг технологик устунлиги ўз аҳамиятини йўқотади ва урушнинг якуни ҳар хил бўлиши мумкин. Ассиметрик жавобнинг типик мисоли тариқасида, партизан урушини келтириш мумкин.
4. Армияни ташкиллаштириш.
Албатта, замонавий, ҳарбий лаёқатга эга бўлган, ҳар бир босқинчининг ҳужумини қайтаришга қодир ва жиход олиб бора оладиган армия керак. Ахир жиход – Исломда инсон амалларининг чўққиси ҳисобланади.
Шу баробарда, армия давлатнинг ташқарисида Исломни ёйишлик ва давлатни ҳимоя қилишлик, ҳамда ички хавфсизликни таъминлашлик учун жиход олиб боради. Агар ички вазият ҳимоясиз ва беқарор бўлса, унда армия фақат ички хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланишлиги керак бўлади ва шундан сўнг жиходга отланса бўлади. Бундай бўлмаса ҳарбий ҳаракатлар саҳнасида армиянинг имкониятлари қаттиқ чекланган бўлади.
Ғарбни тўхтатиб туриш ва таҳдидларига самарали қарши ҳаракатланиш учун сиёсий хийлалардан фойдаланиш керак бўлади. Бунинг ёрқин мисоли тариқасида Худайбия сулҳини келтириш мумкин бўлади ва бу нарса Халифалик давлатига қилинган ҳар бир хужумга самарали қарши тура олишлигини кўрсатиб турибди. Шунингдек, Халифалик давлати қўшни мусулмон ерларни тез суръатда қўшиб олишлиги керак бўлади ва бу нарса ўз навбатида Ғарб армиясини вазифаларини қаттиқ мушкуллаштиради.
Афғонистон ва Ироқдаги урушларда, қўшни мусулмон юртларидаги хоин режимлар Ғарбга таянч бўлиб беришлиги ва уларнинг инфратузулмаларидан фойдаланиши, мусулмонларга қарши урушда ўта муҳим омил бўлишлигини кўрсатиб турибди.
Бу ҳаракатлар, Ислом Давлатининг ташқи ҳужумларнинг рўбарўсида тура олишлиги ва дунёда нафақат катта давлат, балки ҳеч қандай рақиби йўқ биринчи мақомдаги давлат бўлишлиги учун зарур бўлади. Шу қаторда биз Буюк Аллоҳга албатта таваккул қилишимиз керак ва Ундан куфр кучлари олдида заифлашиб ва ортга чекинмаслигимиз учун нусрат (ёрдам) сўрашимиз керак бўлади.
Биз Буюк Аллоҳ барча нарсага қодирлигини, У бу куч ва давлатларнинг Яратувчиси эканини ва У буларни бузиб ва йўқотиб юборишга қодир эканини аниқ кўз олдимизга келтиришимиз керак бўлади. Аллоҳда осмон ва ернинг қўшини мавжуд. У, ўз Пайғамбари ва имон келтирганларга ғалаба берган Аллоҳдир ва Халифалик давлатининг тикланиши, Ислом қавми ва бутун дунёга янги замонни бошланиши бўлади. Ва бу нарсани тўсиб бўлмайди. Халифалик давлати олдидаги барча қийинчилик ва хатарларни енгиб ўтса бўлади ва мусулмонларнинг асосий қуроли бу – дарҳақиқат Ислом ақидаси бўлади.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми