Ямандаги кураш ва ундаги Британия роли

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ямандаги кураш ва ундаги Британия роли
Ҳизб ут-Таҳрир Яман вилояти матбуот бўлими
раиси Устоз Абдулмўмин қаламига мансуб
Маъриб вилояти ҳокими Султон Арода Британиянинг Ямандаги элчиси Саймон Черклев билан Риёз шаҳрида Яман майдонидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун учрашди. Учрашувда маҳаллий ҳукуматнинг тараққиётни кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари давомида Маъраб муҳофазаси дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинди.
Ҳусийларга қарашли ахборот сайтлари Британияни Али Солиҳ қаноти бўлмиш Конгресс партиясини тўлдириб, уни президент Ҳодий бошқаруви остига киритишга уринишда айблади. Ҳусийларга яқин Шаҳора нет сайти ёзишича, Риёз шаҳридаги Ҳодий ҳукуматига яқин манбалар Саудия агрессиясига тарафдор томонлар билан собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳга яқин кишилар ўртасида сулҳ жорий қилиш учун Британия жиддий ҳаракат қилаётганини билдиришган.
Манбаларнинг ишора қилишича, Британиянинг Ямандаги элчиси Саймон Черклев чоршанба куни Ислоҳ партиясининг бир неча етакчилари билан учрашган. Бу учрашув Риёздаги мавжуд томонлар билан бўлган учрашувлар доирасида бўлиб ўтган.
Шаҳора нет сайтига хос манбаларнинг айтишича, Британия элчиси уюштираётган учрашувлар Британиянинг Халқ конгресси етакчиларидан бир нечтасини йиғишга ва собиқ Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ўлдирилганидан сўнг уларни душман коалицияси билан сулҳ тузишга ундашга ҳаракат қилаётган бир пайтда бўлиб ўтди.
Бошқа жиҳатдан, Британиянинг Ўрта Шарқ масалалари бўйича вазири Алистер Берт ўз мамлакати Яманда қонунийликни қўллаб-қувватловчи коалицияси ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.
Алистер Берт 2018 йил 20 январ шанба куни Британия парламенти қуйи палатаси депутатларининг Яман ҳақида берган саволларига жавоб берар экан шундай деди: «Биз хориждан қурол билан таъминланаётган хатарли исёнга қарши жангни бошдан кечираётган Яманда қонунийликни қайта тиклаш учун араб давлатлари коалициясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз».
Ҳодий ҳукуматидаги ички ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Майсирий ўтган пайшанба куни Британия хавфсизлик маслаҳатчиси билан икки мамлакат ўртасида хавфсизлик бўйича ҳамкорлик ва террорга қарши кураш борасида музокара ўтказди.
Ҳодийга тобе расмий Сабаъ ахборот агентлиги хабарига кўра «Учрашувда хавфсизликни жадаллаштириш йўлидаги тўсиқларга, умуман олганда ички ишлар вазирлиги ва хусусан соҳил қўриқчилари дуч келаётган муаммоларга ҳамда бундай қийинчиликларни енгиб ўтишда Яман томонига ёрдам беришда Британиянинг ҳисса қўшиш имкониятига тўхтаб ўтилди».
Ҳусийлар қўлида ўлдирилган Али Солиҳ акасининг ўғли Ториқ Афаш Али Солиҳ қанотига хизмат қилиш учун Жанубий Яманга ҳукмронлик қилаётган ва параллел қўшинни ташкил қилган Амирликлар қўшини ҳимоясида Шабвага келган бўлса-да, бу қўшин Ҳодий заиф бўлгани сабабли унинг буйруғи билан эмас, Саудия буйруғи билан иш юритади.
Маълумки, Амирликлар инглизларга содиқ ва у Америкага содиқ бўлгинчи ҳаракатларни тўхтатишда муҳим роль ўйнайди. Амирликлар инглизлар малайларини бир неча қанотга бўлиниб кетишига олиб борувчи ҳар қандай бўлгинчиликни тўхтатиб қолиш учун Яманга кирган. Бу давлат биладики, Ҳодий ва Риёз қонунийлиги Саудия босимига маҳкум ва улар ҳар қандай лаҳзада Ҳусийлар билан музокарага ва ҳамжиҳатликка келишиб олишлари мумкин. Саудия Америка фойдасига ҳаракат қилади. Америка эса Ҳусийларнинг Яман ҳокимиятида иштирок этишини ва инглиз малайларини заифлаштиришни хоҳлайди. Шунинг учун Саудия босим қилган пайтда Ҳодий ва унга тарафдор бўлганларнинг бу босим остида ҳар қандай қарорни рад этиши қийин бўлиб қолади.
Британия элчиси Маъриб ҳокими билан учрашди. Маъриб ҳокими ислоҳотчи партия ҳисобланган «Мусулмон биродарлар» партиясига мансуб, дея кўрилади. Ториқ Афаш эса амакиси каби агрессияни тўхтатишга ҳамда сиёсий ечим ва музокарага чақирмоқда. Ҳодийга мансуб танқидчилар айтганидек Ториқ Ҳодийнинг қонуний президентлигини очиқ эътироф этмади.
Британия элчисининг вазифаси икки тараф ўртасини ислоҳ қилиш ва ҳар иккисининг ролини белгилаб беришдир. Ториқ Афаш ва Али Солиҳ қанотидаги айрим Конгресс етакчилари қонунан тан олинган ерда яшаб туриб, уни эътироф этмасликлари ақлга тўғри келмайди. Ваҳоланки, Амирликлар ва коалиция давлатлари қонунийликни сақлаш ва уни қайта тиклаш баҳонасида урушга киришган.
Демак муаммо шуки, бу ерда Британия томонидан ўз қанотлари учун, яъни Ҳодий ва унинг тарафдорлари, Амирликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи, келгусида Ториқ Афаш ёки Аҳмад Али Солиҳ бошқариши мумкин бўлган Али Солиҳ қаноти учун белгилаб берилган роллар бор. Улар Ҳусийларга қарши жанг қилишга келишиб олишган. Лекин улар Ҳусийларга қарши икки қанот остида жанг қилиш ёки битта қанот остида бирлашиш эҳтимолини ўрганишмоқда.
Амирликлар Ҳусийларга қарши амалга оширадиган иш майдонда мустақил ҳаракат қилиш ва Ҳодийнинг Саудия босими остида эканини билгани учун қўшинни унга итоат этмайдиган қилиб тайёрлашдир.
Лекин сўнгги ҳодисалар ҳарбий ечим эҳтимолдан узоқлигини кўрсатмоқда. Сиёсий ечимга эса Америка ва БМТ босим беради. Саудия бу борада Америкага тобе, чунки шу йўл билан ўз шаънини сақлаб қолади. Инглизлар икки қанот таркибида қолишни афзал деб биладилар ва қабул қилинадиган ҳар қандай сиёсий ечимда катта насибага эга бўлиш учун икки қанотни бир-бири билан келиша олмайдиган қилиб кўрсатишади.
Бу ерда қонун доирасидаги ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мансуб Таваккул Кармон каби оқимлар ҳам мавжуд. Улар Али Солиҳга тарафдор бўлган Конгресс қанотини қабул қилмаслик борасида босим қиладилар. Бироқ, Ҳусийларга қарши ҳаракат қилсалар ҳам уларнинг ҳаракати қонунийлик, дея номланган ишлар доирасида бўлади. Ҳодий қанотидан чиққан исёнкор қанот Таваккул Кармон етакчилигидаги Америкага малай қанот бўлиб, улар Али Солиҳ ўлдирилгандан кейин Ҳусийлар билан музокара қилиш ва сиёсий ечимни қабул қилишни хоҳлашмоқда.
Ҳодийга қарши исён қилган араб давлатлари коалициясига қарши бу қанот Туркия, Америка ва бошқа жойлардан туриб, Ҳусийлар хиргойисини улар билан бирга куйламоқда. Бу қанот Аҳмад Али Солиҳ ва Ториқ Афашларнинг сиёсий саҳнага қайтишига қарши намойишларни қўллаб-қувватлайди. Буларнинг барчаси инглизларга тобе тарафларни заифлаштириш ва уларнинг ўртасига нифоқ солиш учундир. Бу эса, Ҳодий ҳукуматини оғир аҳволга солади. Бу қанот Ториқ Афашни ва Солиҳ ўлдирилгандан кейин Санъодан қочиб кетган кишиларни қонуний тарафга қўшилишларига чақиради. Шунинг учун Британия ўз малайларига ролларини белгилаб бериш ва ораларидаги бўшлиқни тўлдириш учун Ҳодий ва ислоҳчилар билан тиғиз алоқа ўрнатди. Чунки улар гўё икки гуруҳ бўлиб Ҳусийларга қарши уришишлари лозим. Шунингдек Британия жанубдаги ажралиб чиқиш тарафдорлари ва Таваккул Кармон каби Америка малайларига эътиборсизлик билан қарайди. Ямандаги Инглиз-Америка кураши шу тарзда давом этаверади. Ўзаро курашувчи давлатлар тузоқ сифатида таклиф қилаётган ёки улар ўзаро келишиб олаётган заҳарли ечимлар қандай бўлишидан қатъий назар, Яман ва унинг аҳли хавфсизликка эриша олмайдилар. Тўғри ва муваффақиятли ечим эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш ва Исломни татбиқ қилиш орқали бўлади.
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ