«Ён қўшниси оч бўла туриб, тўқ ҳолда тунни ўтказган киши мўмин эмас» (Ҳоким ривояти)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Уммати Муҳаммад ﷺнинг эр кишилари!
Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«لَيْسَ بِالْمُؤْمِنِ الَّذِي يَبِيتُ شَبْعَانَ وَجَارُهُ جَائِعٌ إِلَى جَنْبِهِ»
«Ён қўшниси оч бўла туриб, тўқ ҳолда тунни ўтказган киши мўмин эмас»
(Ҳоким ривояти)
Бошимизга келган мусибатлар даҳшатидан тоғу тош ҳам, дов-дарахт ҳам тилга кирди. Қалбларимиз қонга ва аламга тўлди. Фарзандларимиз очлик ва ташналикдан қалтирамоқда. Аёлларимиз ҳақиқий мўмин эр кишилираги нола қилмоқда. Бомбалар остида ҳалок бўлмай омон қолган ғазоликлар очлик ва ташналикдан ҳалок бўляпти. Аммо уларга хиёнат қилиш ва ёрдам бермаслик алами портлашлару очлик ва чанқоқликдан ҳам оғирроқдир. Ғазодаги биродарларингиз бошпанасиз, сарсон-саргардон ҳолда юрибди. Очлик ва ташналик уларни шу даражада ҳолсизлантирдики, овозлари ҳам сўниб қолди. Энди улар Аллоҳдан бошқа ҳамманинг ёрдамидан бутунлай умид уздилар. Бас, қани Ислом Уммати, қани динини ғизғанувчилар, қани мўминларга ёрдам берувчилар?!
Юракни қон қилаётган нарса шу бўляптики, «Инсонпарварлик марказлари», дея даъво қилинаётган ерлар ўлим тузоқларига айланган. Ғазо аҳли у ерларга ўзлари ўлимга кетаётганини била туриб боришяпти. Чунки фарзандлари ва яқинларининг даҳшатли очлиги уларни – озгина унга етиш умиди билан, ҳатто агар ўша ун ўз қонлари билан қизариб кетса ҳам – ўлим сари судраб бормоқда!
Эй мусулмонлар!
Ғазо болаларининг ўз ота-оналари кўз ўнгида азоб ичида аста-секин жон таслим қилаётгани сизлар учун енгил туйиляптими?! Ота-оналар ҳеч нарса қила олмай, фақат кўз ёш тўкиш ва қалбларини еб тамом қилувчи ҳасратни ичларига ютиш билан чекланмоқдалар!
Наҳотки, қотиллик ва қирғин манзараларидан қалбингиз хотиржам бўлса?! Наҳотки, ҳукмдорларингиз томонидан сизнинг ва Умматингизнинг тақдири Америка ва яҳудийлар қўлига топшириб қўйилаётгани сизларга хуш келаётган бўлса?! Ёхуд бизнинг Америка ва яҳудийлар қўли билан қирғин қилинишимизга, юртларимиздан қувғин қилинишимизга ва мажбурий кўчирилишимизга розимисиз?!
Ғазо аҳлининг тақдирини Трамп ёки Нетаняхунинг қарорларига боғлаб қўйишдан ҳам каттароқ хиёнат бўладими?!
Сизлар аҳлингизу ака-укаларингизни қутқаришга қодир бўла туриб, барчалари қирғин, очлик ва ташналикка қўйиб берилиши ёрдамсиз қолдиришнинг энг оғир кўриниши эмасми?!
Армиялар казармаларида биқиниб қолса, учоқ ва ракета отувчи мосламалар ишга солинмаса, бу ёқда Аллоҳнинг ғазабига учраган душманлар Ақсо масжидини оёқ ости қилиб, қонимиз ва номусимизни поймол қилаётган бўлса, бундан ҳам каттароқ жиноят бўлиши мумкинми?!
Анави хоин ҳукмдорларнинг Уммат қалбига ожизлик хаёлини сингдиришлари оқибатида армияларимиз, уламоларимиз, кенг жамоатчилик шунга таслим бўлиб қолди. Наҳотки Миср армияси ўз аҳли ва қардошларига бир қултум сув етказишга ҳам ожиз бўлса?! Наҳотки Иордания армиясидаги мард йигитлар юриш бошлаб чегараларни очиш ва Ақсо масжидини озод этишдан ожиз бўлса?! Наҳотки Покистон армиясидаги мужоҳид қўшин яҳудий вужудини ракеталар ёмғирига тутиб, уларни чайналган сақичга айлантириб ташлашга қодир бўлмаса?!
Туркия, Ироқ, Ҳижоз, Жазоир ва бошқа исломий юртлар армиялари ҳақида-чи?! Наҳотки улар чегараларни бузиш, Фаластинга ёрдам бериш ва Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани бўлмиш Ақсо масжидини озод этишга ожиз бўлса?!
Оҳ, Ислом Уммати! Худди қабилалар Шомнинг Сувайдо шаҳрига ўз фарзандлари ва номусларини ҳимоя қилиш учун юриш қилгани каби, сиз ҳам қўзғолон кўтариб, Ғазо ва муборак заминга юриш қилганингизда эди, шубҳасиз, Аллоҳнинг ғазабига учраган бу яҳудийлар Ислом Умматининг интиқомидан даҳшатга тушиб, орқаларига қарамай қочиб қолган бўларди.
Эй Ислом Уммати! Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат!
Иймонингиз, берадиган ёрдамингиз ва тутадиган позициянгизни холис Аллоҳ таоло учун қилинглар! Ахир сизлар яхши биласизларки, динингизни қоим қилиш, биродарларингизга ёрдам бериш ва Масжидул Ақсони озод қилишнинг ягона йўли қўрқоқ ва хиёнаткор ҳукмдорларингизнинг тахтларини ағдариш, сунъий чегараларни йўқ қилиш ва Масжидул Ақсога юриш қилишдир.
Шу сабабли Ислом Уммати учун фақат бир йўл қолди: у эс-ҳушини йиғиб олиши, қўшинларини силкитиб уйғотиши, уларни Аллоҳ йўлида ҳаракатга келтириши, яҳудийлар ва америкаликлар билан ҳамкорликда Ғазони очликка маҳкум қилган ҳукмдорларни тахтларидан ағдариши лозим. Ислом Уммати учун Аллоҳ Таолонинг қуйидаги нидосини қабул қилишдан ўзга чора қолмади:
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ + إِلَّا تَنفِرُواْ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا وَيَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيۡٔٗاۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ﴾
«Эй мўминлар, сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангиз, (Аллоҳ) сизни аламли азоб билан азоблайди ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтиради. Сизлар эса Унга бирон зиён етказа олмайсиз, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]
Аллоҳим! Ўзингга қувватимиз заифлигидан, чорамиз озлигидан, одамлар олдида ожизлигимиздан шикоят қиламиз! Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси, Сен заифҳолларнинг Парвардигорисан! Сен бизнинг Парвардигормизсан! Бизни кимларга топшириб қўйдинг?! Бизни ёмон кўрувчи бегоналаргами?! Ёки ишимизни ўз қўлига олган душмангами?! Агар бизга ғазаб қилмаган бўлсанг, буларга эътибор бермаймиз! Фақат Сенинг офиятинг биз учун кенгдир. Еру осмонлар зиё таратишига, зулматлар ёришишига, дунё ва охират ишлари ислоҳ бўлишига сабаб бўладиган юзинг нури ила, бизга ғазабинг нозил бўлишидан ва қаҳринг тушишидан паноҳ тилаймиз. Токи, рози бўлгунингча узримизни айтамиз. Куч-қудрат фақат Сенинг ёрдаминг билангина бўлур.
Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.
Ҳизб ут-Таҳрир 25 муҳаррам 1447ҳ
Муборак Фаластин замини 20 июл 2025м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ