Юрт эркакларини таъқиб қилмоқдан чарчамадингиз
Юрт эркакларини таъқиб қилмоқдан чарчамадингиз
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳижрат дин ғамидагилар учун Росулуллоҳ ﷺдан меросдир. Ҳижрат икки турли бўлади:
Биринчиси: Гуноҳ-маъсиятларни ва Аллоҳ қайтарган ҳар қандай нарсани ҳажр қилиш, яъни тарк этиш. «Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат қолган киши мусулмондир. Аллоҳ Таоло қайтарган нарсадан ҳижрат қилган киши муҳожирдир». (Бухорий ривояти).
Иккинчиси: Дин ва жон омонлиги йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, Аллоҳ йўлида куфр ерини тарк этиб, Ислом диёридан бошпана топмоқ ёки фитна авж олган ерларни ташлаб, фитна камроқ бўлган ерга кўчмоқдир.
Бундай ҳижрат шариатда собит бўлиб, у ҳақда бир қанча оят-ҳадислар ворид бўлган.
Борлиқни йўқдан бор этган Роббул аъламиннинг шариати асосида яшашни хоҳласангиз, бас, сизни қамоқ, қувғин ёки қатл кутади. Мўмин киши ҳаёти давомида қалбида ҳам, амалида ҳам бутунлай Аллоҳ Таолонинг Исломига ўтиб олмоғи, ҳамиша Унинг розилигини топишга тиришмоғи зарур. Шу сабабдан мўмин киши иймонига ва ибодатига тажовуз қилинмайдиган ҳамда инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи асосий ғоя – Аллоҳ Таолога ибодат қилиш – учун афзалроқ ерни истамоғи ва шундай ернигина ўзига ватан тутмоғи лозим.
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
– “Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим”. (Зориёт:56)
وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاء وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ
– “Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос. Ана шу тўғри(миллат)нинг динидир”. (Баййина:5)
Мўмин мажбурлик сабабидан бузуқ муҳит кишилари орасида яшаса ҳам унинг ички ва ташки дунёси ҳамиша улардан фарқ қилмоғи зарур. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«(Агар бошқа имконларингиз бўлмаса), улар билан фақат жуссаларингиз аралашиб юрсин, амалларингиз билан эса улардан фарқли бўлинг».
Мўминлар ўз юртида Исломга амал қилиб, Аллоҳ нозил қилган мўжизавий Қуръонга ва бутун дунёга маълум Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатларига инсонларни даъват қила бошлаганида давлат уларни жиноятчи сифатида қўлга олади. Худдики Макка мушриклари иймон аҳлини таъқиб қилиб, қатл ва қувғин қилгани каби. Нима ҳам дердик. Ахир, Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари бугунги раҳбарларга, уларнинг ғарбдаги ҳожаларига ёқмайди. Чунки улар Аллоҳга ва Росулига, динимизга, мўминларга очиқ душмандирлар. Шу боис мусулмонлар юртларига ўзларининг дунёқарашларига сўзсиз эргашадиган малай ҳокимларни раҳбар қилиб қўядилар. Ва уларнинг атрофига Аллоҳнинг ҳукмларини ҳаётдан четлаштириш учун далил-ҳужжат тўқиб чиқарадиган адаштирувчи имомларни ва ўшалар сўзларини дастак қилиб юртда ваҳшийликларни уюштирувчи ДХХ, ИИБ ходимларини саралаб берадилар. Куч ишлатар тизим эгалари ҳам гарчи мусулмонликни даъво қилсалар-да, анави меҳроб чаёнларининг ғайриисломий фатволарига эргашиб ўз халқини қирғинига улар тўқиган бўтқа диндан қувват оладилар. Бугунда ҳаққа чақирувчи даъват аҳлини на ўз юртида ва на бош олиб чиқиб кетган юртларда тинч қўядилар. Имкони бўлди дегунча ўзга юртлардан тутиб келиб қамашдан, эл кўзига даҳшатли “террорист”ни ушлагандек қилиб кўрсатишдан ҳеч уялмайдилар. Айнан шу қилиғи аввалгиларда ҳам учрамаган пасткашлик бўлиб, бу шармандаликка астойдил киришмоқдалар. Давлат ва халққа молиявий зарар кўрсатган, одам савдоси, қорадори ва бошқа оғир жиноятлар билан айбланиб қидирувда бўлганларнинг изига тушишмайди.
Телевидение, радио ва барча оммавий ахборот воситаларидан ташвиқотларни юргизиб, “фалон юртдан қидирувдаги террорчи ушлаб келинди” дея жар соладилар. Шу боис Ўзбекистон раҳбарияти Макка мушрикларидан ҳам ўтиб тушдилар. Ҳижрат қилганларнинг ортида қолган оилаларини Маккадаги бирор киши ҳимоясига олса, манави уятсиз ҳукумат каби тазйиқлар, тинтувлар қилмоқдек тубанликни ўзларига раво кўрмадилар.
Эй Ўзбекистон ҳукумати! Бугунги қилмишингиз ўзингизни ғафлатда қолдирмасин! Бу жирканч таъқибларингиз ҳисоби эртага албатта сўралур! Юртда омонлик бермаганингиз етмаганидай, қамаб мол-мулкларини талон-тарож қилганларингиз камлик қилганидай, ўз юртларидан ҳижрат қилиб чиқиб кетсалар ҳам тинчимайсизларми? Халқнинг эр йигитларини аввалги ҳожангиз Каримов қамади, ўлдирди, қувғин қилди, оилаларини чорак аср таъқиб қилди. Энди сизлар ундан ҳам ўтиб тушасизларми? Бу уятли пасткаш амалларингизга қувват бераётган муллаларни салла-ю чопонлари ва масжидлардаги минбарлари алдаб қўймасин! Аллоҳдан қўрқинг, эртанги ҳисобдан қўрқинг ва агар бу ҳисобга ишончингиз йўқ бўлса, бугун ёки эртага ҳаётга қайтажак Халифалик Давлатининг маҳкамасидан қўрқинг! Зеро, бу эзгуликнинг қайтишига ваъда қилган Аллоҳ Таолодир ва Унинг Росулидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
18.11.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми