| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Такфир балоси

Такфир балоси

By htadmin
19.04.2020
1318
0
Share:

Такфир балоси

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом тарихида мусулмонларнинг бир-бирини куфрда айблаганликлари ҳақидаги ҳодисалар

6-қисм

     Ҳижрий бешинчи асрда  ўзаро айбловлар балоси кенг тарқалди. Бунинг сабаби юнон файласуфларининг ишлари эди, мусулмонлар уни фикрлаш услуби сифатида қабул қилдилар. Бу мантиқ илми бўлиб, унинг натижасида “феълларнинг яратилиши” масаласида тортишувлар келиб чиқди. Аслида бундай баҳсларнинг оқибати ҳалокатли эди, чунки мусулмонлар ақида масаласида мантиқ илмига таяна бошладилар. Мусулмонлар хатога йўл қўйдилар, бунинг натижасида бир қатор муаммолар ичида қолдилар. Улар бир-бирлари билан баҳслашишни бошладилар, баъзан бир-бирларини куфрда айбладилар.  

     Феълларни яратиш масаласида мўътазилалар айтадики, банданинг феълларини уларнинг ўзлари яратади, чунки улар бу ишни қилиш ёки қилмасликда ихтиёрлидирлар. Шунинг учун бу амалларни Аллоҳ яратган эмас. Бунга жавобан қарши томон чиқади-да “Аллоҳ ҳамма нарсани яратди! Бандасининг феълларини ҳам яратди, инсон ўзининг феълини ўзи ярата олмайди. У ихтиёрли эмас, мутлақо мажбур” ва ҳоказо. Бунинг ортидан катта-катта улкан тортишувлар юзага келди.

     Исломнинг биринчи асрида “ал-буға”- исёнчи, ғалаёнчилар пайдо бўлди. Ҳазрати Али р.а. Халифа бўлганларида бир қанча гуруҳ инсонлар давлат ҳокимиятига қарши бош кўтардилар. Бу ҳокимият масаласи мусулмонлар ўртасидаги биринчи ҳалокатли тортишув эди. Ҳокимият учун бўлган, яъни Халифанинг ким бўлиши атрофидаги сиёсий жиҳатдан келиб чиққан ихтилофлар мусулмонлар бир-бирларини куфрда айблашларига сабаб бўлди. Хўш, илгари мусулмонларнинг қўлидаги ҳокимият муаммоларни келтириб чиқарган экан, бугунги кунда низоларга сабаб бўладиган бу ҳокимиятнинг кичик бир қисми ҳам йўқ ёки баъзи ҳарбий гуруҳларнинг Халифаликни ўрнатдик деб ҳаёл қилиб, бу ерда бошланган низолар натижасида мусулмонларнинг ҳаётини маъносиз йўқотишларини кўриш ғоят аянчли ҳол.

     Саҳобалар замонига ва мусулмонларни бир-бирини куфрда айблашларига сабаб бўлган ҳолатларга қайтамиз. Биринчи ўринда Имом Ҳазрати Али р.а.нинг ўзига қарши турганларга қарата сўзлаган сўзларига эътибор қаратамиз: “Бизга қарши чиққанлар, булар — бизнинг биродарларимиз”. Бу сўзларни Муовия р.а.нинг тарафдорларини кўзда тутиб айтган эди. Ҳаворижларнинг устида жаноза намози қилар экан, “булар кофирлар-ку!” деган хитобларга “йўқ, аксинча, улар куфрдан қочишга ҳаракат қилдилар”, деб жавоб бердилар. Али р.а. улар устида жаноза намози қилди ва “Улар куфрдан қочдилар” деди. Ҳазрати Али р.а. ҳаворижларнинг Исломни тушунишда шу қадар чуқурлашиб, шу қадар кескинлашиб кетганини, ким уларнинг фикрига қарши чиқса, уларни куфрда, муртад бўлганликда айблаганларини назарда тутган эди.

     Биз тарихда уларнинг Имом Али р.а.ни қандай куфрда айблаганларини ҳаммамиз яхши биламиз. Улар худди шу тариқа Муовия ибн Абу Суфённи ҳам куфрда айбладилар. Уларнинг иккала тарафни ҳам куфрда айблашини сабаби шу эди-ки, гўёки улар ҳакамлик қилгани Аллоҳнинг ўрнига инсонларга мурожаат қилишди. Улар “Ҳукм фақат Аллоҳникидир” деган шиор остида ўзларига одамлар устидан ҳукм чиқариб, гўё уларни куфрда айблаш ваколатини олдилар. Ундан сўнг айбдор сифатида Али, Муовия, Амр ибн Ос р.а.ни ўлдириш керак бўлган инсонларни юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Аслида, бу уларнинг кўп асрлик муаммоси эди — инсонларга қарши уруш қилиш учун сабаб керак эди. Аммо бу ерда Имом Али р.а.нинг тутган иши ҳаворижлар билан жангга кириб улар устидан ғалаба қозонганда ҳам ўзини уларни ўлдиришга йўл қўймагани тўғри хулқ-атвор намунаси бўлишга лойиқдир. Улар билан олиб борган жанги эса муртадларга эмас, балки исёнчиларга (буғъа) қарши бўлган жанг  эди.

     Уламоларнинг таъкидлашича, “Имомга қарши исён кўтарганларга ниятидан қайтмагунча курашилади. Улардан асир тушганлари ўлдирилмайди, ярадорларни ҳолдан тойгунча қийнамайдилар, жанг майдонидан қочганлар таъқиб қилинмайди”.

     Аммо афсуслар бўлсинки, биз бугун бунга тескари манзарани кўраяпмиз. Қайсидир масалада тортишаётган тарафлар қарама-қарши тарафни куфрда айблаб, унинг устидан тезда жазосини беришга шошилмоқдалар.

     Яна такфир муаммоларини кескин юзага чиқарган сўфийлик бор. Сўфийлик ҳар-ҳил бўлади. Улардан айримлари айтади-ки, Яратувчи Ўзи яратган махлуқнинг вужудида мужассамлашади, ҳар бир гўзал махлуқ Яратувчининг бир бўлагидир дейдиганлар бор, бу албатта, куфр. Бошқа бирлари амалларида жавобгарликни ўзларидан соқит қиладилар; Қуръонда очиқ, маънолари аниқ бўлган ва маънолари яширин бўлган оятлар бор, эмишки, агар биз яширин маъноларни қабул қилсак, очиқ маънодаги оятларни бир тарафга қўйиб қўйишга мажбурмиз – бундай инсонлар шубҳасиз, куфрни содир этган бўлади.

     Бироқ ўзини сўфий деб ҳисоблаганлар ичида юқорида келтирилган тушунчаларни нотўғри деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Сўфизм Исломга киритилган, таълимотида исломга ёт нарсалар бор бўлишига қарамай, кимдир ўзини сўфий деб атаганларни кофир деб аташ ҳуқуқига эга дегани эмас.

     Сўфизмда улуғ инсонларнинг қабрини зиёрат қилишга оид масала бузиб талқин қилинади. Исломда улуғларнинг қабрини восита қилиб Аллоҳга мурожаат қилиш, уларни муқаддаслаштириш, уларга ибодат қилиш жоиз эмас. Бу қатъий таъқиқланади. Инсонларни қабрга бориб, уларни муқаддаслашларига оид ҳолатларни тугатиш биздан талаб қилинадиган ҳаракат. Бу ерда инсонларни бу ҳолатни тарк этишларига мажбур қилиш ўрнига уларга бу ҳақда илм, маърифат беришга эътиборни қаратиш лозим. Аммо бунинг ўрнига мозорлар, марҳумларнинг зиёратгоҳларини қўпориш усули билан иш кўрадиганлар борлигини кўрдик —  бу ғоят инсонни ҳайрон қолдирадиган манзара. Иш шу даражага борди-ки, инсонларни худди шу қабрларни зиёрат қилганликлари учун куфрда айблаб, уларни тириклайин портлатиб юборишга тушдилар.

     Сўфийликдан ваҳҳобийликка ўтамиз.

     Такфир ғоясининг авж олиши ва мусулмонларнинг ҳаётига, номусига ва молига тажовуз қилиш учун рухсат беришда Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва унинг ўша даврдаги Стамбулдаги Халифаликка қарши ҳаракати маълум бир роль ўйнади. Албатта, бу ерда бунга ўхшаган ғояларнинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб деб даъво қилиш нотўғри.

     Такфир билан боғлиқ бўлган биринчи муаммолар ҳаворижлар даврида (ҳатто ундан ҳам олдинроқ) пайдо бўла бошлади. Ўша даврда бир қанча исёнчилар Халифа Усмон р.а.га қарши қўзғолон кўтардилар, ниҳоятида эса уни қатл қилдилар. Аслида биз кўтарган муаммо жуда эски. Аммо, модомики бу инсоннинг шахсияти ҳақида оғиз очдик, шуни айтмоқчимиз-ки, такфир мавзусига шунақа берилиб ҳаддидан ошиб кетган бир қанча жамоатлар мавжуд. Ваҳҳобийлар жамоати шулар жумласидандир. Улар уни ақидаси тўғри, буни ақидаси бузилган деб инсонларни, мусулмонларни ажратишда ҳаддидан ошдилар. Ваҳҳобийларнинг ақида сифатида баҳоланадиган ўз қарашлари ва ўзларининг ижтиҳодлари бор. Ким уларнинг фикрини маъқулламас экан, улар ё дўзахий, ё адашган, ёки адашган гуруҳдан, фақат уларгина “нажот топувчи гуруҳ, қолганларнинг барчаси жаҳаннамда”. Агар сен мусулмон сифатида улар айтганларини айтмасанг, яъни, улар каби Аллоҳнинг юзи бор, Унинг қўли бор, Унинг кўзлари бор демасанг, демак сенинг ақиданг бузуқ. 

     Агар мусулмон сифатида сен тушунганинг “иймон” сўзининг истилоҳий таърифи уларнинг бу сўзга берган таърифига сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф тушмас экан; улар каби ақидага оҳад хабарларни олмас экансан, демак, “сенинг ақиданг бузуқ”.

    Бугунги кунда масалан, сохта Халифалик (ИШИД) бўлган ерда уларнинг “иймон” сўзига берган таърифига қўшилмаган инсонларни қатл қилишмоқда. Сенга савол беришади: “Иймон нима дегани? Буни қандай тушунасиз?” Жавоб берасан: “Иймон – воқеъликка мос келадиган, далилларга эга бўлган қатъий тасдиқ”. Улар дарҳол “Йўқ. Сен –муржиасан!” дейишади. Уларнинг сендан эшитмоқчи бўлган жавоби эса қуйидагича “Иймон – бу тасдиқ, сўз ва амал”. Агар айни бу шаклдаги жавобни айтмасанг, демак, сен муржиасан, бу дегани сен кофирсан, демак, жазога лойиқсан. Жазодан қутулиб қолган тақдирингда ҳам “ақиданг бузуқ” деган гапни эшитишга тўғри келади.

    Аслини олганда такфир балоси инсонларнинг онгида, атрофни идрок этишида ётади. Бу ҳаворижлар замонидан, Пайғамбар с.а.в.нинг саҳобаси Усмон р.а.ни ўлдирган исёнчилар давридан давом этиб келаяпти. Ушбу фалокатнинг сабаблари шуки, маълум бир турдаги инсонлар мавжуд бўлиб, улар ўзларини ноҳақ бўлиб чиқишини, фикрлари хато бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмайдиган ва буни тан олмайдиганлардир. Улар ўзларини мутлақо ҳақ деб биладилар, ҳақиқат фақат улар тарафда, ҳатто фикрларини хато бўлиши мумкин деган кичик бир эҳтимол ҳам йўқ. Натижада, эътироз қилувчи томон душман, нотўғри нарсанинг ичида ботиб, адашган одам сифатида қабул қилинади. Унинг позицияси шундай: “Фақат менинг фикрим тўғри, бошқаларники нотўғри”.

     Мусулмондан талаб қилинадиган позиция аслида шундай бўлиши керак: “Менинг фикрим тўғри, аммо мен уни хато бўлиб қолиш эҳтимолини тан оламан. Менинг рақибимни фикри нотўғри, аммо унинг тўғри бўлиб қолиши эҳтимолини тан оламан”.

     Биз такфир муаммолари билан боғлиқ бўлган яна бир мисолни кўриб чиқамиз – бу худосиз, коммунистик тарбиянинг аҳамияти. Коммунизмнинг дунёқараши ҳам, қонунлари ҳам куфрдир. Коммунизм — куфр тузуми, мафкураси ҳам куфрдир. Бу куфр дини. Қуръон кўрсатмаларига кўра, Исломдан бўлмаган ҳамма нарса – бу ҳам бир дин. Агар инсон Аллоҳ Таолонинг ваҳий орқали юборган Шариатига мос динга амал қилса, у мўъмин ҳисобланади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:

إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ ۗ

“Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир”  (Оли Имрон 19)

     Исломдан бошқа ақидани қабул қилган ҳар бир киши Исломдан бошқа динни қабул қилган деб ҳисобланади. Худосизлар мафкурасининг мусулмонларнинг онгига ўтказган таъсири туфайли бугун шундай ҳодисаларга тўқнашиши мумкин, бир одам дейди-ки, “Мен Исломга ишонаман, аммо айни вақтда Шариат бугунги кунимизга яроқсизлигини кўраяпман, мен Карл Маркснинг қонунларини тўғри ва яроқли деб ҳисоблайман”. Бундай инсон мусулмон бўлолмайди, чунки унинг Аллоҳга бўлган иймони унга Исломий Шариатни яроқсиз деб ҳисоблашига йўл қўймайди. Шариатдан бошқа ҳар қандай қонун тўғри, Исломий Шариат нотўғри дейдиган ҳар бир киши кофирдир.

     Афсуски, бизнинг муҳитимизда жоҳилият жуда кенг тарқалди ва инсонлар ўз динлари ҳақидаги оддий билимларини ҳам йўқотдилар. Биз ҳаммамиз ўтган асрдан бошлаб Ислом Умматини бутунича қамраб олган бу жоҳилиятнинг асирига айландик.

     Мусулмонларнинг жуда кўпчилиги ота-оналаридан мерос бўлиб келган “анъанавий” диндан тарбия олдилар. Уларнинг ота-оналари Ислом деганда тушунганлари — бу шунчаки номаълум нарсага бўлган иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж ва шунга ўхшаган маросимларни тушунган оилаларда тарбия топдилар. Бундай инсон ҳеч қачон масалан Исломда иқтисодий низом мавжудлиги ҳақида ҳеч кимдан эшитмаган. Шунинг учун бундай фикрларга эга бўлган киши “Мен яроқли иқтисодий низомни қидирар эканман, иқтисодиётнинг социалистик моделида тўхтадим. Карл Маркснинг дунёқараши, материализм ва шунга ўхшаган нарсаларни мен учун аҳамияти йўқ. Мен Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига (с.а.в.), Унинг Китобига иймон келтирган мўъминман”, дейиши мумкин.

     Табиийки, бундай киши чуқур жаҳолатда ва уни куфрда деб ҳисоблашга айнан шу жаҳолат тўсқинлик қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли – унга Исломда тўлиқ, мукаммал Шариат борлигини ва бу Шариатда инсон муаммоларини ҳал қилиш учун яроқли бўлган иқтисодий низом борлигини, бу инсонлар тарафидан ўйлаб топилган қонунлардан фарқ қилишини, социализм, коммунизм қонунлари Исломга зид эканлигини тушунтиришдир. Агар бу тушунтириш унга аниқ бўлгандан кейин ҳам Карл Маркснинг қонунлари яхшироқ эканлигини таъкидлашда давом этса, шундан кейингина уни куфрда деб ҳисоблаш мумкин.

Аҳмад ал-Қасос

+3
0

Related posts:

Такфир балоси Такфир балоси Ақл ва Ҳаёт Такфир балоси
Tagsал-буғаваҳҳобийликкуфрСўфийликТакфир балосиҲаворижлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорлар зўравонлиги ва Ғарб золимлиги сабаб мусулмонларнинг азоб-уқубатлари ортмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳижратини хотирлаб, талабаларни Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва уни эъзозлашга даъват қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй муборак замин аҳли, чақириғингизни Уммат ва унинг қўшинига қаратиб, нусрат-ёрдамни ҳам улардан сўранг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/