| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Женевадаги Сурия музокараларининг қоқилиши унинг тўхтаб қолганини англатмайди

Женевадаги Сурия музокараларининг қоқилиши унинг тўхтаб қолганини англатмайди

By htadmin
22.11.2016
1774
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Женевадаги Сурия музокараларининг қоқилиши унинг тўхтаб қолганини англатмайди

                                                                                               Абу Ҳамза Хутвоний

Халқаро доирада, хусусан Америка томонидан қабул қилинган Сурия мухолафати билан тоғут Башар режими ўртасида жорий йилнинг феврал ойи охирида сулҳ тузилган эди. Яқинда эса сулҳнинг бузилгани ва мухолафат делегацияси Женевани тарк этгани айтилди. Шундан сўнг, томонлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди, қонхўр режим портловчи бочкаларни бозорлар, касалхоналар ва жамоат майдонларига яна ёғдириб, тинч аҳолини оммавий қирғин қила бошлади, асосан режим томонидан музокара шартлари бузилди… Аммо буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги музокараларнинг барбод бўлганини, Женева конференцияси муваффақиятсизликка учраганини англатмайди. Балки заиф томон ўз позициясини тўғрилаб олгунига қадар музокара босқичлари вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ўша заиф томон ўз позициясини тўғрилаб олгач, музокара столига аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайта ўтиради. Чунки музокара жараёни тўхтамади ҳамда томонларнинг бирортаси ҳам музокаралар бекор бўлиб, уни тарк этганини билдирмади, балки музокаранинг қоқилгани айтилди, холос. Томонлар ушбу қоқилишда бир-бирини айблашди. Аслида, ҳар икки томон ҳам музокара жараёнини бутунлай бузиш ихтиёрига эга эмас. Модомики, Америка билан Россия уларнинг музокарага яна қайтишларини истар экан, албатта қайтишади.

Музокара жараёни Америка ва Россия раҳнамолигида бошланиб, халқаро доира томонидан қўллаб-қувватланди. Унга БМТ вакили де Мистура раислик қилди. Америка уни музокаранинг васийси этиб тайинлади. Бунга йирик ва регионал давлатларнинг барчаси рози бўлди, ҳатто музокарачиларнинг ўзлари ҳам буни қабул қилишди. Шунинг учун ҳам мана шундай йирик доиралар томонидан ташкил топган Сурия музокараси заиф унсурлар томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин эмас.

Дарҳақиқат, мухолафатнинг музокарани тарк этганига қарамасдан, де Мистура музокара албатта давом этажагини очиқ айтди ва «Сурия сулҳи катта хатарга юз тутмоқда. Бунга юртнинг турли минтақаларида жанглар тобора авж олгани сабаб бўлди», деди. У Россия, Америка ва регионал давлатларни Женевадаги тинчлик сўзлашувларининг тўхтаб қолишини олдини олиш учун регионал саммит ўтказишга чақирди.

Оқ уй томонидан чиқарилган баёнотда бундай дейилади: «Президент Барак Обама билан унинг рус ҳамкасби Владимир Путин ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди. Иккаласи ҳам Суриядаги ҳужум амалиётлари ҳақида ўз хавотирларини билдиришди. Улар барча томонларнинг ҳужумларни тўхтатишлари зарурлигини ҳамда қамалдаги минтақаларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиш лозимлигини қаттиқ таъкидлашди».

Де Мистурага нисбатан айтадиган бўлсак, Сулҳ хатарга юз тутаётганига қарамай, музокараларни тўхтатиб қўймайди. Балки унинг ўзи таъкидлаганидек, Америка, Россия, Европа Иттифоқи, Туркия ва айрим араб давлатларидан иборат Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ вазирлари даражасида бир анжуман ўтказиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин. Аммо сулҳ Обама ва Путинга нисбатан эса, бир мунча хавотир уйғотмоқда. Улардан ҳужумларни тўхтатиш ва қамалдаги минтақаларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб берилишини таъминлаш учун бир озгина меҳнатни талаб қилмоқда.

Де Мистура Сурия мухолафатининг худди режимдан фарқсиз равишда ўзининг музокара позициясини тўғрилаб олиш учун хўжакўрсинга иш қилаётганини тушуниб турибди. У музокарачилар жаҳлини бир манёвр деб ҳисоблайди. Масалан, у бундай деди: «Кўплаб дипломатик хўжакўрсинлик ҳам йўқ эмас ва рози бўлиш қийин бўлган нарсаларни таклиф қилинган пайтда бу нарса табиий ҳол албатта. Мажлисни тарк этади-яна қайтади, тарк этади-яна қайтади…». Де Мистура «Сурия сулҳи катта хатарга юз тутмоқда…», деган гапи билан музокарачиларнинг найранг ва ёлғонларини очиб қўйди, уларнинг мажлисни тарк этганини иддио қила туриб, яна қайтиб келишларини фош этди. Буни унинг «музокарани барбод бўлишига йўл қўймаслигимиз лозим, қайтадан ўт очишни тўхтатишни талаб қилишимиз, инсонпарварлик ёрдамларини тезлаштиришимиз зарур, қўллаб-қувватловчи давлатлардан йиғилиш ўтказишни талаб қиламиз», деган сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди. Демак, иш унинг ва йирик давлатларнинг қўлида, музокарачиларнинг қўлида эмас.

Мухолафат делегациясининг музокарани тарк этишига делегация етакчиларининг мушкул аҳволга тушиб қолишгани ва мана шундай беҳуда музокараларга киришлари билан ўзларининг норматив қоидалари олдидаги ишончлиликларини йўқотишгани сабаб бўлди. Чунки Америка уларга кўп нарсани ваъда қилди, аммо улардан ҳеч бири амалга ошмади. Америка ўйлаб топган музокара ўйинига уларни олиб кириш учун айтилган жимжимадор сўзлар уларни алдаб қўйди. Сулҳдан фойда кўрган эса, мухолафат эмас, Асад режими бўлди. Чунки режим Сурияда илгари уддалай олмаган маълум ҳарбий ютуқларни мана шу сулҳ вақти мобайнида қўлга киритди… Мухолафат де Мистура уни ўйнатаётганини, келишишган ўйин қоидаларини бузиб юбораётганини кейинроқ тушунди. Де Мистура Башарни ҳокимиятда олиб қолишни тиқиштириб, тўла салоҳиятга эга ўтиш даври ҳукумати ҳақида гапирмай қўйди, балки дастур ва сайловлар каби сариқ чақага арзимайдиган умумий таклифларни ўртага ташлай бошлади. Асад режимини сулҳни очиқдан-очиқ бузишдан тўхтатиб қолмаслик, қамалларни олиб ташламаслик ва қамал минтақаларига инсонпарварлик ёрдамларини киритмаслик… каби ишларнику айтмасак ҳам бўлади. Шунча ўйин қоидалари ўзгаргач, мухолафат музокарани икки қўли бўш, тарвузи қўлтиғидан тушган аҳволда тарк этди ва худди шу аҳволда яна қайтиб келади…

Шунинг учун ҳам мухолафатга ўз қадр-қимматини ва тарафдорлари кўнглида қолган-қутган обрўсини сақлаб қолиш учун янги тактика керак бўлиб қолди. Шунда унинг топган тактикаси жаҳли чиқиб, музокарани тарк этиш бўлди, холос. Музокарадаги вазиятини ва тарафдорлари олдида башарасини тузатиш учун восита сифатида бундан тузукроқ тактика тополмади.

Музокаранинг тўхтагани вақтинча, албатта. Жангларнинг тобора авж олишидан ҳаргиз режимни тўла ағдариш кўзланмаган. Балки келаси босқичларда музокарачилар шартларини яхшилаб олиш кўзланган. Музокарачилар олдида Америка томонидан қарор қилинган, улар эса риоя қилишлари шарт бўлган битта ечим бор, у ҳам бўлса, сиёсий ечимдир. Музокара принципига бошида рози бўлиндими, тамом, энди музокарани ташлаб кетиш амри маҳол. Чунки масала принцип масаласидир. Ё режимнинг барча рамз ва таянчлари билан қўшиб ағдаришга олиб борадиган қўзғолон йўлини танлаш керак, ёки мана шундай хор музокара йўлидан юриш керак. Иккинчи йўл қонхўр режимни ислоҳ қилиб, қабиҳ башарасини атир упалар суртиб чиройли қилиб кўрсатишга олиб борувчи йўлдир.

Шунинг учун кимда-ким душманларни дўст тутишга ва уларнинг сиёсий амалиётга бош-қош бўлишларига рози бўлса, бундай кимсанинг ўзгариш амалиётида зафар қучишини кутиб бўлмайди. Мана, Америка айни музокарага бош-қош бўлиб турибди ва унинг раҳбари Обаманинг ўзи Сурияга қуруқлик кучларини киритиш орқали Асад режимини ағдармаслик кераклигини очиқ айтяпти. Бу эса режимнинг ағдарилмаган ҳолатда қандай бўлса ўшандай сақланиб қолиши лозимлигини, мухолафат эса модомики, сиёсий амалиётда қатнашиш йўлини танладими, тамом, шу режимга рози бўлиб, ўшанинг паноҳи ва давлати соясига киришдан ўзга чораси йўқлигини англатади.

Қўзғолончилар, агар Сурияда ҳақиқий ва жиддий ўзгариш ясаш истагида бўлсалар, ўз иззат-ҳурматларини йўқотадиган бундай хосиятсиз музокара йўлидан воз кечмоқлари ва Ислом йўлидан юрмоқлари лозим бўлади. У режимни ағдариб, саҳифасини бира тўла ёпиб ташлаётган пайтда тўхтаб қолмайдиган туб ўзгариш йўлидир. Бу йўл бутун Шом заминини ҳар бир адоватчи гуноҳкорлардан тозалашга, Америка, Россия ва муборак қўзғолонга қарши тил бириктирган барча давлатларни қувиб солишга олиб боради. Ислом давлати орқали қўзғолон минтақасидан ва мусулмонларнинг ҳар бир юртидан барча ажнабийлар нуфузини йўқ қилишга, нопок кимсаларни таъқиб қилишга, мустамлакачи кучлар фитнасини барбод қилишга олиб боради. Чунки Ислом давлати исломий мафкурадан, Исломий Умматдан мадад олади.

Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан

TagsАмерикаЖеневаСурия музокаралари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Марказий матбуот бўлими аёллар қисми кампания бошлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Даромад солиғини тўлаш ҳалолми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия Арабистони Исломга нусрат бериш ва мусулмонлардан қийинчиликни бартараф этиш учун эмас, балки уларни оғизларни ёпиш учун зўр бериб ҳаракат қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/