| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Зулҳижжанинг ўн куни ва Ақаба байъати

Зулҳижжанинг ўн куни ва Ақаба байъати

By htadmin
23.05.2026
41
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Зулҳижжанинг ўн куни ва Ақаба байъати

 Замон шарафи билан нусрат шарафи бирлашганда – Ислом тарихидаги энг буюк давлат дунёга келди

Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, набийлар ва расулларнинг хотими бўлмиш Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оли байтларига, саҳобаларига ва қиёмат кунигача у зотнинг йўлларидан юрганларга салавот ва саломлар бўлсин.

Мусулмонлар устидан ҳар йили ўтадиган энг буюк иймон мавсумларидан бири – Зулҳижжанинг ўн кунлик мавсумидир. Бу шундай кунларки, Аллоҳ таоло уларни Ўз Китобида улуғлаган, улар билан қасам ичган ва уларнинг қадрини дунёнинг бошқа барча кунларидан юқори кўтарган, ҳатто Росулуллоҳ ﷺ ушбу кунларни “солиҳ амаллар қилинадиган энг афзал кунлар” деб гувоҳлик берганлар. Бу муборак кунлар шунчаки шахсий ибодатлар мавсуми бўлибгина қолмай, балки Ислом тарихининг оқимини ўзгартириб юборган буюк воқеалар билан ҳам боғлиқдир. Уларнинг энг буюги: Мадинаи Мунавварада Ислом давлати барпо бўлишининг ҳақиқий пойдевори бўлган Биринчи ва Иккинчи Ақаба байъатларидир.

Зулҳижжанинг ўн куни билан Ақаба байъати ўртасидаги алоқа ҳақида чуқур фикр юритиш (тафаккур қилиш) мусулмонлар учун нусрат, Исломнинг ғолиб бўлиши учун фаолият олиб бориш, Умматни барпо этиш маъноларини тушуниш ҳамда Росулуллоҳ ﷺ Ислом жамияти ва Ислом давлатини қуриш учун босиб ўтган йўлни зеҳнда қайта тиклаш учун буюк бир дарвозани очади.

Зулҳижжанинг ўн куни фазилати Қуръони Каримда

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу кунлар билан қасам ичиб, шундай деди:  ﴿وَالْفَجْرِ * وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ «Тонгга қасам ва (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам» (Фажр 1-2-оятлар).

Муфассирлар жумҳури (кўпчилиги), жумладан Абдуллоҳ ибн Аббос, Ибн Касир, Табари ва Қуртубийлар «ўн кеча»дан мурод Зулҳижжанинг ўн кунидир, деган раъйни илгари сурганлар.

Ибн Касир айтади:

«Бундан мурод – Зулҳижжанинг ўн кунидир… Агар Аллоҳ субҳанаҳу бирор нарса билан қасам ичар экан, бу ўша нарсанинг шъни улуғ ва қадри юксак эканига далолат қилади. Шундай экан, агар қасам дунёнинг энг буюк кунлари билан ичилган бўлса, қандай бўлсин?!»

 Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ﴾

«Ва маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилсинлар» (Ҳаж 28)

Абдуллоҳ ибн Аббос деди: «Маълум кунлар – бу (Зулҳижжанинг) ўн кунидир».

Табари тафсирида эса шундай келади: «Зулҳижжанинг ўн кунининг Набавий Суннатдаги фазилатига келсак, Набий ﷺдан собит бўлганки, у зот: «Аллоҳ таолога ушбу ўн кунда қилинадиган солиҳ амалдан кўра суюклироқ бирор кундаги амал йўқдир», дедилар» (Бухорий ривояти). Бошқа бир ривоятда эса: «Аллоҳ ҳузурида ушбу ўн кундан кўра улуғроқ ва У Зотга унда қилинадиган амалдан кўра суюклироқ бирор кун йўқдир» (Аҳмад ривояти).

Бу кунларда: Ҳаж, такбир, зикр, рўза ва қурбонликлар мавжуд. Ҳатто Ибн Ҳажар ал-Асқалоний шундай деган: «Зулҳижжа ўн кунлигининг ажралиб туришига сабаб — унда ибодатларнинг оналари (асослари) жамланганидир».

Ақаба байъати… Тарихни ўзгартирган лаҳза

Ҳаж мавсумида, Зулҳижжа кечаларида, Исломий даъват тарихидаги энг буюк бурилиш нуқтаси содир бўлди.

  • Биринчи Ақаба байъати: Баъсат(Расулуллоҳ ﷺнинг пайғамбар қилиб юборилиши)нинг ўн иккинчи йилида Авс ва Хазраж қабилаларидан ўн икки киши келиб, Набий ﷺга Ислом, итоат ва маъсиятларни тарк этиш устида байъат бердилар. Бу байъат — иймон байъати ва Ясрибда Ислом ёйилишининг бошланиши эди. Набий ﷺ улар билан бирга одамларга Исломни ўргатиши учун Мусъаб ибн Умайрни юбордилар, натижада Ислом Мадинанинг хонадонларига кириб борди.
  • Иккинчи Ақаба байъати: Кейинги йили, яна айнан Ҳаж мавсумида буюк ва улкан байъат содир бўлди. Ўшанда етмиш уч эркак ва икки аёл ҳозир бўлиб, Росулуллоҳ ﷺга: ўз аёллари ва фарзандларини ҳимоя қилгандек у зотга нусрат (ёрдам/ҳокимият) бериш, ҳимоя қилиш, қулоқ солиш, итоат этиш ва у зотни мудофаа қилиш устида байъат бердилар.

Мана шу ерда Ислом заифлик (мустазъафлик) босқичидан давлат барпо этиш босқичига ўтди. Набий ﷺ уларга:

«Сизлардан ўз аёлларингиз ва фарзандларингизни нимадан ҳимоя қилсангиз, мени ҳам худди ўшандан ҳимоя қилишингиз устида байъат оламан», дедилар.

Ушбу байъат шунчаки оддий бир ўткинчи учрашувдан кўра буюкроқ эди, балки у Буюк Ислом давлатига асос солиш шартномаси, нусрат аҳдномаси ва сиёсий Уммат туғилишининг эълони эди. Мана шу ердан Ҳижрат бошланди, сўнгра Мадинаи Мунавварада Ислом давлати қад кўтарди.

Нима учун Ансорлар буюк эдилар?

Чунки улар фақатгина қалбдаги иймон билан чекланиб қолмадилар, балки Динга нусрат бердилар, унинг оқибатларини (масъулиятларини) ўз елкаларига олдилар, бутун араб қабилаларига қарши турдилар ҳамда Даъват учун ҳимоя ва султонни (ҳокимиятни) тақдим этдилар. Аллоҳ таоло уларни мақтаб шундай деди:

﴿وَالَّذِينَ تَبَوَّؤُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ﴾

«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрга ўрнашган ва иймонни (маҳкам ушлаган) кишилар (яъни ансорлар) эса ўзларига ҳижрат қилиб келган зотларни севурлар…» (Ҳашр 9).

Ансорлар Ислом шунчаки шахсий ибодатлар эмас, балки рисолат, бошқарув (ҳукм), жамият ва давлат эканини англаб етган эдилар.

Замон шарафи билан амал (вазифа) шарафининг бирлашиши

Мусулмон кишини тўхтаб ўйлашга ундайдиган энг буюк маънолардан бири — Ақаба байъатининг Аллоҳ улуғлаган мавсумда ва дунёнинг энг афзал кунларида содир бўлганидир. Бу ерда замон шарафи, нусрат шарафи, суҳбат (саҳобийлик) шарафи ва динни барпо этиш шарафи бирлашди. Натижада: тарих кўрган энг Буюк Давлат қад кўтарди.

Шунинг учун ҳам Зулҳижжанинг ўн куни шунчаки зикр ва рўза кунлари эмас, балки у фидокорлик, ҳаққа нусрат-ёрдам

 бериш, даъватни кўтариб чиқиш, жамоавий фаолият ва Исломни ҳаёт воқелигида барпо этиш маъноларини амалий тарзда эслатувчи кунлардир.

Бугунги кунда мусулмонлар ушбу маъноларни зеҳнларида тиклашга нақадар муҳтождирлар! Зеро, бугунги Ислом Уммати бўлиниш, истибдод, сиёсий ва иқтисодий гегемонлик, Ғарбга қарамлик, муқаддасотларнинг бой берилиши ва мусулмонлар бирлигининг парчаланиши ичида яшамоқда. Мусулмонларнинг бугунги ҳолати худди ҳижратдан олдинги Маккадаги мусулмонларнинг ҳолатига жуда ўхшайди: заифлик, зулм-камситиш, куфр кучларининг ҳукмронлиги ва жамловчи Исломий султоннинг (ҳокимиятнинг) йўқлиги.

 

Муаллиф: Устоз Абдусалом Ал-Бадрий

«Ал-Ваъй» журнали, 478-сон

 

TagsАқаба байъатиЗулҳижжанинг ўн куни
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Pegasus” ортидаги ҳақиқатлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғайрат Дўстов ишидан сабоқлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/