«Росулуллоҳнинг Исро масканларини озод этмоққа ким бор?!» номли улкан форум

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир Қуддусни қўллаб-қувватлаш учун Ҳусонда «Росулуллоҳнинг Исро масканларини озод этмоққа ким бор?!» номли улкан форум ўтказди
2017 йил 16 декабр шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Қуддусни қўллаб-қувватлаш ва мусулмонлар диққатини шаръий соғлом йўналишга буриш учун юзлаб иштирокчилар даврасида «Росулуллоҳнинг Исром масканларини озод этмоққа ким бор?!» номли катта форум ўтказди.
Бошловчи форумда кўриладиган масала билан таништиргач, устоз Абу Маҳмуд нутқ сўзлаб, Қуддус билан ушбу муборак заминнинг Китобу Суннатдаги аҳамияти ҳақида сўзлади. Кейин салибчилар ҳамлаларидан то мўғуллар киришигача Қуддуси Шариф кўплаб адоват ва босқинчиликларни бошдан кечиргани, Халифалик давлати доим уни мудофаа қилиб, Уммат бағрига қайтариб келгани, аммо кейин Усмоний Халифалик ағдарилиб, Британия воситасида ва исломий юртлардаги хоин ҳукмдорлар ёрдамида у ерни Аллоҳнинг энг манфур-разил халқи босиб олгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, Фаластин масаласи Озодлик ташкилоти қўлига, ундан кейин Фаластин режими қўлига ўтгач, қасддан аҳамияти пасайтирилгани, бу режим Фаластиннинг аксар қисмидан воз кечиб, яҳудийлар «ҳуқуқи»ни тан олгани, ҳатто бу иш Трампнинг – ҳукмдорлар итоатгўйлиги ва хоинлиги остида – Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея эълон қилишга журъат этиши даражасига етгани ҳақида сўзлади.
Сўнг нотиқ бу эълонга нисбатан Фаластин режими позицияси, мусулмонлар ҳукмдорлари, хусусан қўшни давлатлар ва Туркия билан Эрон позицияси ҳақида, ўтказган йиғилишлари, йиғилишларида Ғарбий Қуддусни тан олишгани, тинчлик танловига амал қилиб, БМТга мурожаат этишгани борасида сўзлади.
Кейин Фаластин масаласининг шаръий ва самарали ечими, яъни, Фаластинга ёрдам бериб, уни озод этиш ҳамда яҳудийлар давлатига ва унинг ортида турган, уни қўллаб-қувватлаётган кофир давлатларга қарши амалий уруш ҳолати эълон қилиш учун армияларни ҳаракатга келтириш ечими ҳақида гапирди.
Форум сўнггида нотиқ исломий ҳаракатлардаги биродарларга насиҳат йўллаб, уларни режимдан ҳам, кофирлардан ҳам, уларнинг лойиҳаларидан ҳам халос бўлишга, ҳукмдорлар қўйнига кирмасликка, Фаластин масаласини Ислом Уммати бағрига қайтариб, яҳудийлар давлати раҳнамоси БМТни эмас, балки армияларни Қуддусни озод этишга чақиришга даъват қилди.
Роя газетасининг 2017 йил 27 декабр чоршанба кунги 162-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!