Эрон ва Саудия Арабистони муслима аёлни ғарблаштириш устида мусобақалашмоқда!!

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Эрон ва Саудия Арабистони муслима аёлни ғарблаштириш устида мусобақалашмоқда!!
Ҳижрий 1439 йил 11 робиус-соний, милодий 2017 йил 29 январ жума куни «Қудсул арабий» сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Нью-Йорк Таймс газетаси чоп этган ҳисоботда айтилишича, Эрон ва Саудия бир-бирини бошқаларнинг ишига аралашиш, уруш келтириб чиқариш, мунофиқлик, мутаассиблик ва терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб келаётган бўлса-да, аммо икки жинс ўртасидаги тенгликка боғлиқ янги майдонда мусобақалашишмоқда. Афтидан, бу беллашувдаги асосий эътибор, хотин-қизлар ҳуқуқини поймол этувчи қонунларга ким кўп ўзгартириш киритишга қаратилган кўринади. Шу нуқтаи назардан, газетада Теҳрон полицияси қўмондонининг сўзлари чоп этилган. Унга кўра, энди «Одоб-ахлоқ полицияси» жамоат жойларида ҳижоб киймай юрган аёлларни ҳибсга олмайди ва буни «ҳижобни ёқтирмаслик» хатти-ҳаракати билан изоҳлаб, ҳибсга олиш ўрнига, уларга насиҳат қилиш билан кифояланади. Қўмондоннинг бу сўзлари айтилган вақтда, дунёда энг кучли консерватив давлат бўлган Саудия ҳам, шахмат бўйича мусобақада аёлларнинг абайя (узун ва ёпиқ қора либос) киймаган ҳолда иштирок этишларига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор валиаҳд Муҳаммад ибн Салмоннинг эркинликлар йўлида қилаётган қатор ташаббусларининг навбатдагисидир. Аёлларнинг машина ҳайдашларига рухсат берувчи қарор ҳам шулар жумласидан».
Роя газетаси шарҳи:
Ўзларини исломий давлат, дея даъво қилган Саудлар оиласи режими билан Эрон режимининг кофир Ғарбга хизмат кўрсатиш учун олиб бораётган ғарблаштириш, тўғрироғи бузиш сиёсати уларнинг даъволари қанчалар ёлғонлигини ва ўзларининг мунофиқ эканини, аслида иккала режим ҳам мустамлакачи Ғарб қўлидаги арзонгаров қўғирчоқдан ўзга нарса эмасликларини фош қилди. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи эса, ҳануз Ғарбнинг исломий юртларга бурун суқишда фойдаланувчи воситаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ғарб ва унинг зараркунанда малай ҳукмдорлари бу масалани фақат ўз манфаатлари талаб қилганда ишлатувчи кузир карта, деб ҳисоблашади. Агар шундай бўлмаса, у ҳолда, нега дунёнинг турли ерларида ҳуқуқлари бузилаётган хотин-қизларни ҳимоя қилишмайди, масалан, Сурия, Бирма, Ироқ, Африка ва бошқа давлатларда қанчадан-қанча муслима аёллар номуслари топталмоқда, ўлдирилмоқда… Аммо бу мунофиқ Ғарбдан бу жиноятлар тўғрисида ҳеч нарса эшитмаймиз, овози умуман чиқмайди. Аслида, ҳуррият ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби даъволар билан аёллар ҳуқуқини бузган мана шу илмоний Ғарбдир. Аллоҳнинг изни ила, яқинлашиб келаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, аёллар ҳақ-ҳуқуқи ҳаргиз ҳимоя этилмайди.
Роя газетасининг 2017 йил 3 январ чоршанба кунги 163-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!