Қуръон боғларига саёҳат туркумидан

Қуръон боғларига саёҳат туркумидан
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида яҳудийларнинг жирканчликлари, доимий тарзда мусулмонларга қарши душманлик қилиб туришлари ва улардан ва бошқа кофирлардан келувчи зарарларни тўғри англаш учун мусулмонлар сиёсий онгини ўстиришлари кераклиги ва бунинг учун мусулмонлар билиши зарур бўлган яҳудийларнинг баъзи тубан сифатлари ҳақида айтиб ўтган эдик. Мақоланинг ушбу сонида Ислом душманларини сиёсий англаш учун зарур жиҳатларнинг қолганларини кўриб чиқамиз.
Олтинчи. Бошқа одамлар билан муносабатлари ҳалолу ҳаромни ажратмасдан ўзлари ҳам бузилиши, ўзгаларни ҳам бузишдан иборат эди. Билиб туриб ёмон ишларни қилишга ҳам ижозат берардилар.
وَمِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ مَنْ إِن تَأْمَنْهُ بِقِنطَارٍ يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ وَمِنْهُم مَّنْ إِن تَأْمَنْهُ بِدِينَارٍ لاَّ يُؤَدِّهِ إِلَيْكَ إِلاَّ مَا دُمْتَ عَلَيْهِ قَآئِماً ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُواْ لَيْسَ عَلَيْنَا فِي الأُمِّيِّينَ سَبِيلٌ وَيَقُولُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
“Аҳли китоб орасида шундай кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз, хиёнат қилмай сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари ҳам борки, унга бир динорни ишониб берсангиз, то устида туриб олмагунингизча сизга қайтиб бермайди. Бунинг боиси — уларнинг “омий-китобсиз кимсалар учун бизнинг устимизга ҳеч қандай йўл йўқ”, дейишларидир. (Яъни, айрим яҳудийлар ўзларидан бошқаларни паст табақа ҳисоблаб: «Биз Аллоҳнинг суйган бандаларимиз, демак, бошқа миллатларнинг моллари биз учун ҳалол», дер эдилар.) Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар”. (Оли Имрон. 75)
Уларнинг назарида яҳуд бўлмаган одамлар улар билан ёмон муносабатда бўлишга ҳаққи йўқ эди.
أَوْقَدُواْ نَاراً لِّلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللّهُ وَيَسْعَوْنَ فِي الأَرْضِ فَسَاداً وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
“Улар қачон (Сизга қарши) уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар ерда бузғунчилик қилиб юрурлар. Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас”. (Моида. 64)
وَتَرَى كَثِيراً مِّنْهُمْ يُسَارِعُونَ فِي الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَأَكْلِهِمُ السُّحْتَ لَبِئْسَ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
“Уларнинг кўпларини гуноҳ, зулм томонга ва ҳаромхўрликка чопаётганларини кўрасиз. Қилаётган ишлари нақадар ёмон иш!” (Моида. 62)
Бу ердаги ( السُّحْت ) сўзи ҳаромдан топилган мол маъносида.
Еттинчи. Улар ўз динларига зид ишларни қилишни ҳам агар унда обрў, салтанат ёки бирор дунёвий иш каби манфаат бор бўлса, жоиз кўрардилар. Агар зарур бўлиб қолса, Аллоҳнинг оятларини ҳам ўзгартириб юбораверардилар. Шу билан Аллоҳнинг оятларини арзимаган пулга, дунёвий фойдага сотиб юборардилар. Хуллас, улар учун қадрли нарсанинг ўзи йўқ эди.
فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَـذَا مِنْ عِندِ اللّهِ لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُمْ مِّمَّا يَكْسِبُونَ
“Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина қийматга сотиш учун: «Бу китоб Аллоҳ ҳузуридан келди», дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлгай, бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлгай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлгай”. (Бақара. 79)
Яна бир нарса. Агар қайсидир қавмлар ўртасида уруш оловини ёқиш учун ўзларидан бирортасини ўлдириш керак бўлиб қолса, бемалол ўлдираверар эдилар. Уларнинг наздида ғоя ҳар қандай воситани оқларди. Авс билан Хазраж ўртасига низо солиш учун ҳам шундай қилган эдилар. Бир қисми Авс тарафига, яна бир қисми Хазраж тарафига ўтиб олиб, бу икки қабилани заифлаштириш учун ўзаро фитна чиқарардилар. Шу орада яҳудлардан ҳам бир нечасини ўлдиришга тўғри келиб қоларди. Модомики, бу ишда салтанат ва гегемонлик каби бир манфаат бор экан, ўз динларига хилоф иш қилиб, ўзларидан бирортасини ўлдириш улар учун оддий бир ҳол эди.
ثُمَّ أَنتُمْ هَـؤُلاء تَقْتُلُونَ أَنفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَرِيقاً مِّنكُم مِّن دِيَارِهِمْ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِم بِالإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَإِن يَأتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاء مَن يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنكُمْ إِلاَّ خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
“Кейин эса сизларнинг ўзингиз бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, ўз тоифангиздан бўлган бир гуруҳни диёрларидан ҳайдаб, уларнинг устида гуноҳ ва зулм билан бир-бирингизга ҳамкорлик қилмоқдасиз. Агар улар сизларга асир ҳолда келишса, товон тўлаб қутқариб ҳам оласиз. Ҳолбуки, уларни ҳайдаш сизларга ҳаром қилинган эди. Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир”. (Бақара. 85)
Саккизинчи. Улар мусулмонларни диндан узоқлаштириш учун масхара қилиш, устидан кулиш, ёмон гапларни тарқатиш, туҳматлар уюштириш, яширин тил бириктириш каби пасткашликлар билан шуғулланардилар. Исломга ва мусулмонларга қарши ёмон маъноларни англатадиган сўзларни ўйлаб топиб, тарқатардилар. Масалан, роина сўзини мана шу мақсадда ўйлаб топгандилар. Бу сўз сўкиш, ҳақорат қилиш маъноларини ҳам англатарди. Бу сўз мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ишлатадиган бироз шошманг, бироз кутиб туринг каби маънодаги сўз билан бир хил эди. Шундан фойдаланиб, бу сўзни ўша ёмон маъносида кўп ишлатадиган бўлишди. Уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарата қўллардилар. Кейин Аллоҳ бу сўзни ишлатишни тақиқловчи оятни нозил қилди.
مِّنَ الَّذِينَ هَادُواْ يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِ وَيَقُولُونَ سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَاسْمَعْ غَيْرَ مُسْمَعٍ وَرَاعِنَا لَيّاً بِأَلْسِنَتِهِمْ وَطَعْناً فِي الدِّينِ وَلَوْ أَنَّهُمْ قَالُواْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَاسْمَعْ وَانظُرْنَا لَكَانَ خَيْراً لَّهُمْ وَأَقْوَمَ وَلَكِن لَّعَنَهُمُ اللّهُ بِكُفْرِهِمْ فَلاَ يُؤْمِنُونَ إِلاَّ قَلِيلاً
“Яҳудий бўлганлар орасида шундайлари борки, улар (Таврот китобида бўлган Муҳаммад алайҳиссалом ҳақидаги) Аллоҳнинг сўзини ўз ўрнидан ўзгартирадилар ва тилларини буриб, динга жароҳат етказиш ғаразида: «Тингладик ва бош тортдик. Қулоқ сол, эшитмай қолгур! (роино) Бизга боқ», дейдилар. Агар улар «Тингладик ва буйинсундик. Бизни ҳам тинглаб (унзурно), бизга ҳам назар қилиб тур», деганларида ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ бўлур эди. Лекин улар куфрлари сабабли Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлганлар. Бас, уларнинг камдан-камлари иймон келтирадилар”. (Нисо. 46)
Тўққизинчи. Яҳудийлар айрим пайтларда иймон келтирсалар, бошқа пайтларда куфр келтирардилар. Шу йўл билан мўъминларга таъсир ўтказмоқчи, уларни Исломдан қайтармоқчи бўлар эдилар. Чунки уларнинг диллари ҳасадга тўла эди. Улар Ислом ва мусулмонларга қарши найранг ишлатишдан толмас эдилар.
وَقَالَت طَّآئِفَةٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ آمِنُواْ بِالَّذِيَ أُنزِلَ عَلَى الَّذِينَ آمَنُواْ وَجْهَ النَّهَارِ وَاكْفُرُواْ آخِرَهُ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
“Аҳли китобдан бир тоифаси бир-бирларига шундай дейишди: “Мўъминларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) куннинг бошида иймон келтириб, куннинг охирида уни инкор қилинглар. Шояд (улар ҳам иймонларидан) қайтсалар””. (Оли Имрон. 72)
وَإِذَا جَآؤُوكُمْ قَالُوَاْ آمَنَّا وَقَد دَّخَلُواْ بِالْكُفْرِ وَهُمْ قَدْ خَرَجُواْ بِهِ وَاللّهُ أَعْلَمُ بِمَا كَانُواْ يَكْتُمُونَ
“Улар сизларнинг олдингизга келганларида: «Иймон келтирдик», дейдилар. Ҳолбуки, улар (эй Муҳаммад, сизнинг ҳузурингизга) кофир ҳолда кириб, кофир ҳолда чиқурлар. Аллоҳ улар яширувчи бўлган нарсани, (яъни дилларидаги куфрни) жуда яхши билгувчидир”. (Моида. 61)
وَدَّ كَثِيرٌ مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُم مِّن بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّاراً حَسَداً مِّنْ عِندِ أَنفُسِهِم مِّن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ
“Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди”. (Бақара. 109)
Ўнинчи. Бошқаларга эркатойлик қилишлари. Ўзларининг кучлари ҳам, шарафлари ҳам йўқ. Улар фақат икки ҳолатдагина тинч, хотиржам, беҳожат бўла оладилар:
а) Пайғамбарларига қўшилиб иймон келтирсалар. Аллоҳ томонидан узатилган арқонни маҳкам ушласалар. Аммо бундай қилишнинг даври ўтиб кетиб бўлди.
б) Бошқа давлатларнинг паноҳига суқилиб кириб олсалар. Одамлар томонидан узатилган арқонни ушласалар. Ўз динларини ўзгартириб, кофир бўлганларидан буён шу аҳволда яшаб келяптилар. Бу ҳолат уларни ҳеч тарк қилмаяпти. Исломдан олдин ҳали Румга қарам бўлсалар, ҳали Форсга қарам бўлардилар. Кейинроқ Авс билан Хазражни заифлаштириш учун улар ўртасига низо солишдан нафас олдилар. Ислом уларни вужуд сифатида бартараф этганидан кейин қолган-қутганлари хорликда, зорликда, Аллоҳнинг ғазабига учраган ҳолида кун кечиришди. Ислом давлати, халифалик қулаб, мустамлакачи кофир давлатларга ёпишиб олгунларига қадар мана шундай хорликда яшадилар. Улар ҳар доим бир ёки бир неча давлатга эгилиб, букилиб кун кўришади. Куч борасида ҳам, мол-давлат борасида ҳам текинхўрлик қилишади. Ҳозирги аҳволларига изоҳнинг ҳожати йўқ. Фаластинни босиб олганлари кундек кўриниб турибди. Ўзининг шахсий кучига эга бўлмаган, ўз имкониятларидан келиб чиқиб иш қилмайдиган душман жуда заиф душмандир. Яҳудлар худди шундай душмандир. Воқелик шуни кўрсатмоқда. Аллоҳнинг изни ила уларнинг мағлуб бўлишига, Халифалик давлатининг қайта барпо бўлишига оз қолди. Чегаралар оша жиҳод қилиш онлари яқинлашиб қолди.
لَن يَضُرُّوكُمْ إِلاَّ أَذًى وَإِن يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الأَدُبَارَ ثُمَّ لاَ يُنصَرُونَ * ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُواْ إِلاَّ بِحَبْلٍ مِّنْ اللّهِ وَحَبْلٍ مِّنَ النَّاسِ وَبَآؤُوا بِغَضَبٍ مِّنَ اللّهِ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الْمَسْكَنَةُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُواْ يَكْفُرُونَ بِآيَاتِ اللّهِ وَيَقْتُلُونَ الأَنبِيَاءَ بِغَيْرِ حَقٍّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوا وَّكَانُواْ يَعْتَدُونَ
“Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди. Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мусулмонларнинг) аҳди паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди. Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечораҳоллик ёзиб қўйилди. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир”. (Оли Имрон. 111-112)
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бу буюк оятлар хусусида тадаббур қилган одам (улар Маккадаги куфрбошилар хусусидаги оятлар бўладими ёки Мадинада Ислом давлати барпо бўлганидан кейин нозил қилинган яҳудлар хусусидаги оятлар бўладими, фарқи йўқ) Аллоҳ Таъоло яҳудларнинг воқеини сифатлаб берганини, уларнинг табиатларини баён қилиб берганини, фақат умумий чизгилар билангина чекланмасдан анчагина тафсилотлари билан баён қилганини англайди. Токи, мусулмонлар, хусусан даъватчилар, исломий ҳаётни қайта тиклашга уринаётганлар якка шахслар бўладими, жамоалар бўладими ёки давлатлар бўладими, атрофдаги таъсир кучига эга бўлган сиёсий воқени билиш Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилиш учун ўта ва ўта зарур эканини билиб олсинлар. Токи, мусулмон атрофда бўлаётган ишларни англаб турсин, зийрак бўлсин, ҳам ўзи фирибгар бўлмасин, ҳам фирибгарга алданмасин, мусибатлар уни синдириб қўймасин, кўргуликлар унинг иродасини букмасин, ўзи сезмаган ҳолида орқа томонидан ханжар келиб санчилмасин. Аксинча, мусулмонларнинг ҳар бир ҳолатига эътибор бериб, ҳар бир ҳолатларидан хабардор бўлиб турсин, ҳар бир нозик жойни кўриб, чорасини топиб турсин, Аллоҳнинг изни ила ҳақиқат устида барқарор турсин.
يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةوَيُضِلُّ اللّهُ الظَّالِمِينَ وَيَفْعَلُ اللّهُ مَا يَشَاءُ
“Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур”. (Иброҳим. 27)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
04.02.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ