Жаннатга шавқ ва яхши амаллар қилишга шошилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Жаннатга шавқ ва яхши амаллар қилишга шошилиш
(давоми)
Кечиримли бўлиш, ғазабни ютиш, озорни кўтариш:
Аллоҳ Таъоло айтади:
وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنْ النَّاسِ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
– „(У тақводор зотлар) ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади“, (Оли Имрон:134)
وَلَمَنْ صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الآمُورِ
– „Албатта ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз, бу (иш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир“, (Шуро:43)
فَاصْفَحْ الصَّفْحَ الْجَمِيلَ
– „Бас, (шундай экан, эй Муҳаммад алайҳис-салом, сиз жоҳил кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг!“, (Хижр:85)
وَأَعْرِضْ عَنْ الْجَاهِلِينَ
– „… ва жоҳиллардан юз ўгиринг!“, (Аъроф:199)
وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلاَ تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ
– „… балки (уларни) афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?!“ (Нур:22)
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ, وَمَا زَادَ اللَّهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا, وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ لِلَّهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللَّهُ»
«Садақа молни камайтирмайди. Банданинг кечиримли бўлгани эвазига Аллоҳ унга фақат азизликни зиёда қилади. Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини кўтаради».
Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ишончли санад билан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«ارْحَمُوا تُرْحَمُوا وَاغْفِرُوا يُغْفَرْ لَكُمْ»
«Раҳм қилинглар, раҳм қилинасизлар, кечиринглар, кечириласизлар», деганлар. Аҳмад Убода ибн Сомитдан одамлари саҳиҳ ҳадиснинг одамлари бўлган санад билан ривоят қилган ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.):
«مَا مِنْ رَجُلٍ يُجْرَحُ فِيْ جَسَدِهِ جَرَاحَةً فَيَتَصَدَّقُ بِهَا, إِلَّا كَفَّرَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالىَ عَنْهُ مِثْلَ مَا تَصَدَّقَ بِهِ»
«Қайси бир одам жароҳатланиб садақа қилса, Аллоҳ Таборака ва Таъоло қилган садақаси миқдорида каффорот қилади», деганлар.
Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ, إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ»
«Курашда йиқитган полвон эмас, ғазаб пайтида ўзини ушлай олган полвондир», деганлар.
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:
«أَنَّ رَجُلاً قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ, إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي, وَأُحْسِنُ إِلَيْهِمْ وَيُسِيئُونَ إِلَيَّ, وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ, فَقَالَ: لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمْ الْمَلَّ, وَلاَ يَزَالُ مَعَكَ مِنْ اللَّهِ تَعَالَى ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ»
«Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, мен қариндошларим билан борди-келди қиламан, улар эса қилмайдилар, мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қиладилар. Уларга ҳалимлик қиламан, улар эса менга жаҳл қиладилар», деган эди, Пайғамбар (с.а.в.): «Агар сен айтаётганингдек бўлсанг, гўё уларга малол олиш касаллигига қарши дори ичишни буюрибсан, модомики, шундай бўлаверар экансан, Аллоҳ Таъоло томонидан сенга доим бир ёрдамчи бўлиб туради», дедилар».
Одамлар орасини ислоҳ қилиш: Аллоҳ Таъоло айтади:
لاَ خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِنْ نَجْوَاهُمْ إِلاَ مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلاَحٍ بَيْنَ النَّاسِ
– „Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан – агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар – ҳеч қандай фойда йўқдир“, (Нисо:114)
وَالصُّلْحُ خَيْرٌ
– „Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир“, (Нисо:128)
فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَصْلِحُوا ذَاتَ بَيْنِكُمْ
– „Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз!“, (Анфол:1)
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ
– „Мўъминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!“ (Хужорот:10)
Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«كُلُّ سُلَامَى مِنْ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ, تَعْدِلُ بَيْنَ الاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ, وَتُعِينُ الرَّجُلَ فِي دَابَّتِهِ تَحْمِلُهُ عَلَيْهَا أَوْ تَرْفَعُ لَهُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ, وَالْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ, وَكُلُّ خُطْوَةٍ تَمْشِيهَا إِلَى الصَّلاَةِ صَدَقَةٌ, وَتُمِيطُ الأَذَى عَنْ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ»
«Одамларнинг менга айтган ҳар бир саломлари садақадир. Қуёш чиққан ҳар бир кунда икки одам орасида одил туришинг садақадир. Кишининг уловига миниб олишига кўмаклашишинг ёки юкини кўтаришиб юборишинг садақадир. Яхши гап садақадир. Намозга юриб борадиган ҳар бир қадаминг садақадир. Йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашинг садақадир». Икки одам орасида одил туришинг дегани, адолат билан улар орасини ўнглашинг деганидир.
Уқба ибн Абу Муъитнинг қизи Умму Гулсумдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ فَيَنْمِي خَيْرًا أَوْ يَقُولُ خَيْرًا»
«Одамлар орасини ўнглаш учун эзгуликни ёйган ёки яхши гап гапирган киши ёлғончи эмасдир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Дардодан ривоят қилинган ҳадисда:
«أَلاَ أُخْبِرُكُمْ بِأَفْضَلَ مِنْ دَرَجَةِ الصِّيَامِ وَالصَّلاَةِ وَالصَّدَقَةِ؟ قَالُوا: بَلَى, قَالَ: إِصْلاَحُ ذَاتِ الْبَيْنِ, فَإِنَّ فَسَادَ ذَاتِ الْبَيْنِ الْحَالِقَةُ»
«Пайғамбар (с.а.в.): «Сизларга рўза, намоз, закот даражасидан ҳам юқори бўлган амални айтайми?» деган эдилар, саҳобалар: «Ҳа, айтинг», дейишди. Шунда «Орани ўнгламоқдир, чунки оранинг бузилиши йўлнинг тўсилишидир», дедилар».
Қабрларни зиёрат қилиш: Абу Ҳурайра ривоят қилади, Пайғамбар (с.а.в.) оналарининг қабрларини зиёрат қилиб, ўзлари ҳам йиғладилар, атрофдагиларни ҳам йиғлатдилар ва:
«اسْتَأْذَنْتُ رَبِّي فِي أَنْ أَسْتَغْفِرَ لَهَا فَلَمْ يُؤْذَنْ لِي, وَاسْتَأْذَنْتُهُ فِي أَنْ أَزُورَ قَبْرَهَا فَأُذِنَ لِي, فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْمَوْتَ»
«Раббимдан онам учун истиғфор айтишга рухсат сўраган эдим, рухсат бермади, қабрини зиёрат қилишга рухсат сўраган эдим, рухсат берди, бас, қабрларни зиёрат қилинглар, чунки улар ўлимни эслатади», дедилар. (Муслим).
Амални давомли қилиш: Яъни мандуб амалларни. Фарзларни эса ўз вақтида қилиш шарт. Демак, кимки бир суннатни қилса, оз бўлса ҳам давомли қилсин. Оиша (р.а.) ривоят қиладилар:
«أَنَّ النَّبِيَّ r دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا امْرَأَةٌ, قَالَ: مَنْ هَذِهِ؟ قَالَتْ هَذِهِ فُلاَنَةُ تَذْكُرُ مِنْ صَلاَتِهَا, قَالَ: مَهْ, عَلَيْكُمْ بِمَا تُطِيقُونَ, فَوَاللَّهِ لاَ يَمَلُّ اللَّهُ حَتَّى تَمَلُّوا, وَكَانَ أَحَبَّ الدِّينِ إِلَيْهِ مَا دَاوَمَ عَلَيْهِ صَاحِبُهُ»
«Пайғамбар (с.а.в.) олдимга кирганларида ёнимда бир аёл бор эди. «Ким бу?», деб сўраган эдилар, фалончи, деб аёлнинг намозини эслатдим. Шунда у киши «Бас қил, тоқатинглар етадиган амалларни ўзларингизга вазифа қилиб олинглар, Аллоҳга қасамки, то ўзингиз малол олмагунингизча, Аллоҳ малол олмайди, Унинг учун энг маҳбуб дин (амал) эгаси давомли қилган амалдир», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.), менга Пайғамбар (с.а.в.):
«يَا عَبْدَ اللَّهِ لاَ تَكُنْ مِثْلَ فُلاَنٍ, كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ, فَتَرَكَ قِيَامَ اللَّيْلِ»
«Эй Абдуллоҳ, сен фалончига ўхшаб қолмагин, у кечаси турадию, лекин кечаси туришликни тарк ҳам қилади», деганлар, деди (муттафақун алайҳ). Ушбу хадисдан тушунишимз лозим бўлган нарса шулки, нафл амалларни оз бўлсада давомли бўлиши афзаллигини англанилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
15.03.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ