Америка ва НАТО ҳамкорлиги мустамлакачилик ҳамкорлигидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Америка ва НАТО ҳамкорлиги мустамлакачилик ҳамкорлигидир
Устоз Али Бадрий қаламига мансуб
НАТО иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 15 феврал пайшанба куни Америка талаби билан Ироқ ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларга консультация бериш миссиясини кенгайтириш ҳақида келишиб олишди. Америка мудофаа вазири Жеймс Меттис ўтган январ ойида НАТО етакчилигига мактуб йўллаб, унда Ироқдаги ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказиш учун у ерга доимий ёки узоқ муддатли миссия юборишни талаб қилган эди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шундай деди: «Ироққа юбориладиган миссия жангларда қатнашмайди, балки ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказиш характерига эга бўлади. Улар Ироқ ҳарбийлари лаёқатини ошириш ҳамда ривожланган ҳарбий тизимлар ва инфраструктуралар яратиш учун ёрдам беради. Йиғилиш сўнггида қарор қабул қилинди ва мудофаа вазирлари Ироқ ҳарбийларининг узоқ вақт тайёргарликдан ўтказилиши жангари кучларнинг майдонга қайтиши олдига тўсиқ қўяди, дея таъкидлашди». У яна шундай деди: «Ироқдан олинган сабоқ ҳарбийларни эрта олиб чиқилиши ҳарбий кучларни қайта юборишга мажбур бўлишимизни тасдиқлади. Шунинг учун биз у ерда қанча вақт туриш зарур бўлса, шунча туришимиз лозим».
Йенс Столтенбергнинг изоҳлашича, вазирлар ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказиш миссияси лойиҳаси шу йил июл ойида Брюсселда бўладиган НАТО саммитида расман ишга тушишига келишиб олишди. Бу миссия зобитларни тайёргарликдан ўтказиш, ҳарбий академия ва ҳарбий медицина барпо қилиш, портламай қолган ва ИШИД қолдириб кетган бомба, снаряд ва миналарни йўқ қилиш каби ишларни ўз ичига олади. Лекин жанг қилиш учун аскарларни юбормайди. Маълумки, Вашингтон Ироқда НАТО миссиясини кенгайтиришни талаб қилганидан бошлаб, иттифоқнинг Европалик аъзолари қаршилигига қарамай, Бағдодда чекланган тайёргарликдан ўтказиш миссияси иш олиб бормоқда. Иттифоқ аъзоларининг қаршилигига сабаб, Афғонистондаги миссиядан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгандан кейин яна бошқа ҳарбий миссияга киришдан хавфсирашмоқда.
Америка босими Трамп талабларининг бир қисмидир. Унинг талабига кўра, ғарбий иттифоқ ўз миссиясини бажаришдан нарига ўтмаслиги керак. Ғарбий иттифоқ миссияси ўз ерларини мудофаа қилишда ва исломий экстремизмни тўхтатишда ёрдам беришда гавдаланади. Трамп ўтган йил май ойида Брюсселда бўлиб ўтган саммитда иттифоқчиларга ғазабланиб, уларни агар жангариларни тўхтатиш учун кўпроқ куч сарфламасалар, Европага ҳужумлар кўпайиши ҳақида огоҳлантирган. Американинг собиқ президенти Обама Ўрта Шарқда НАТОнинг катта роль ўйнашига ҳаракат қилган эди. Чунки Америка НАТОнинг Афғонистондаги кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, Ироқ ҳарбийлари ИШИД эгаллаб турган ерларни қайтариб олгандан кейин, уларнинг малакасини ошириш лозим деб ўйлар эди. НАТО иттифоқидаги шахси сир қолишини сўраган йирик дипломат: «Америка НАТОнинг Ироқдаги роли ҳарбий роль эмас, балки узоқ муддатли миссия бўлиши учун босим қилмоқда» деди. Дипломат «Бу иш худди Афғонистондаги каби гумонни пайдо қилмоқда» дея қўшимча қилди. Дипломат бу гапи билан НАТОдаги иттифоқчилар Трампнинг 2016 йил сайлов кампанияси даврида НАТО эскириб қолган иттифоқ, чунки у исломий жангариларни тўхтатиш учун кўп куч сарфламаяпти деб танқид қилганини ҳали унутишмаганини эслатиб қўймоқчи бўлди.
Аммо Ироқ ҳақида айтадиган бўлсак, бош вазир Ҳайдар Ибодийнинг матбуот котиби 2018 йил 23 январда тарқатган баёнотида шундай дейилади: Ибодий НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали суҳбатлашди. Унда икки томон Ироқ ҳарбийларини турли соҳаларда тайёргарликдан ўтказишни тезлатиш ҳамда пиёда аскарлар, разведка ва мудофаа вазирлиги имкониятларини ошириш каби ишларни ўз ичига оладиган ҳарбий таълим программасини ривожлантиришни муҳокама қилди. Айтилишича, НАТОдаги масъуллар рейтер ахборот агентлигига Ибодий рози бўлган тақдирда ҳам Америка ҳаракатларининг амалга ошиши қийин иш экани, чунки ўзга юртлардаги ҳарбий миссиялар улкан харажатларни талаб қилишини таъкидлашган. Бундан ташқари бу иш оммага ёқмаслиги ва унда аскарлар ҳаётига хатар борлиги, чунки иш шу чегарада тўхтаб қолмаслиги, балки бунда иштирок этаётган давлатлар ва ҳарбийлар сонини кўпайтириш ва уларни пул билан таъминлаш зарурлиги ҳамда уларни ҳимоя қиладиган куч бўлиши зарурлиги ҳақида айтишган. Шунингдек Бағдод НАТОдан расман талаб қилмаса, Америка босим қилган тақдирда ҳам бу иш маҳол иш экани, чунки сайловлар яқинлашиб қолгани ва ички сиёсий вазият зиддиятли экани ҳақида айтишган.
Америка маъмурияти кураш кетаётган минтақаларда НАТОга босим қилаётганидан кўриниб турибдики, у минтақага ёлғиз ўзи эмас, Европани ҳам олиб кирмоқчи ва бу ишни Америка етакчилиги остида қилишни хоҳламоқда. Америка бу билан халқаро полициячилик ролини бажаришда сарфлайдиган улкан сарфларини озайтирмоқчи ҳамда дунё халқлари Америкага қарши қўзғалмаслигини хоҳлаяпти. Шунингдек, Америка ўзининг бошқалар устидан бўлган ҳукмронлигини оз миқдордаги моддий ва маънавий мажбуриятлар билан амалга оширмоқчи. Америка ҳарбий стратегиясидаги фаол ва таъсирли шаклда ҳаракатга келувчи тезкор кучни тайёрлаш ҳамда НАТО қўшинларини Жануби шарқий ва Жануби ғарбий минтақаларга жойлаштириш, шунингдек, НАТОни сиёсий ташкилотга айлантиришга ҳаракат қилиш каби ишлар НАТОнинг Америка қўлидаги қурол бўлиб қолганига далолат қилмоқда. Трампнинг Ироқда чекланмаган узоқ вақт қолиш ҳақидаги режаси ва келажакда Ироқдан бўладиган террор ҳужумларига қарши кураш баҳонаси остида европаликларни оғир аҳволга солиб қўйиши ҳамда Ироқни қайта тиклашда иштирок этиши Америка босқинини мустаҳкамлаш сари қаратилган икки асосий дарвозадир. Шунингдек бу ишлар Ироқ халқи розилигисиз амалга оширилмоқда.
Америка Ироқ халқини парчалашга, уларни бир-бирига душман қилишга ҳамда унинг таркибий қисмлари ўртасида бўлинишни пайдо қилишга ўзининг муҳтож эканини билади ва у бунинг устида ишламоқда. Шунингдек, ўз кучларининг «Ҳимояни таъминлаш» ва «Террорчилар қайтиб келишини олдини олиш» номи остида узоқроқ муддат Ироқда қолиш имконияти борлигини ҳам яхши билади. Чунки у мана шундай муҳитни пайдо қилиш билангина Вашингтоннинг Ироқ устидан, унинг суви, нефти ҳамда бошқа бойликлари устидан назорат қилишини таъминлашини ҳам билади.
Биз ҳар қандай хавфсизлик иттифоқларига ёки ҳарбий иттифоқлар билан олиб борилаётган музокараларга мана шундай тушунча асосида қарашимиз лозим. Шунингдек, Ислом душманларига мусулмонларга қарши урушларида ёрдам берадиган ҳарбий базалар қуриш, уларга қулайликлар яратиш ва қўшма манёврлар ўтказиш каби ишларга ҳам шу нуқтаи назар билан қарашимиз лозим. Турли ҳарбий иттифоқлар мусулмон юртларда ўтказаётган ҳарбий машғулотлар ҳамда етук ва аҳамиятга молик амалий тажрибалар учун керак бўладиган базалар, аэродромлар ва портларни ижарага бериш каби ҳарбий ва хавфсизлик келишувлари мусулмонларни ўлдириш, уларнинг қонини тўкиш ва номусини топташда ўз аксини топмоқда. Шунингдек булар кофир давлатларни исломий юртлар устидан ҳукмрон қилиб қўймоқда ва натижада давлат ўз ерига бўлган ҳукмронлигини йўқотмоқда. Бу иш шаръан ножоиз бўлиб, кофирларга мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлиб олишига имконият яратиб беради. Аллоҳ Таоло ояти каримада буни ҳаром қилган.
﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
Ҳукмронлиги ўз қўлида бўлган давлат ички ва ташқи ишларининг барчасида ўз салтанатига суяниб ва ўз ихтиёри билан иш юритади.
Ҳукмронлик борасидаги ҳар қандай камчилик давлат вужудига таъсир қилади, бу эса давлат ўз ҳукмронлигини сақлаш ва ҳимоя қилиш учун курашишини тақозо этади. Шунинг учун салтанат давлатга нисбатан сиёсий масалаларнинг энг аҳамиятлисидир. Шунинг учун қадимгию ҳозирги мусулмон фуқаҳолар Ислом диёри омонлиги мусулмонлар омонлиги билан бўлиши ҳамда давлат ҳукмронлиги ўз фуқароларини ички ва ташқи томондан ҳимоя қилиш билан амалга ошишини шарт қилишган.
Бу ерда табиий бир савол туғилади, нима учун Америка, НАТО ва Ғарб мусулмонларга қарши уруш олиб бормоқда? Ваҳоланки, барча мусулмон юртлар уларга малай ҳоким ва режимлар билан бошқарилаётган бўлса? Бошқача айтганда, нима учун улар ўз ҳукмронлиги остидаги юртларга қарши уруш қилмоқдалар? Жавоб шуки, улар ўзлари тиклаган бу режимлар айби, бадбўйлиги, нуқсони кўрингандан кейин йўқ бўлиб кетишини яхши биладилар. Лекин улар вақтдан ютишмоқчи. Шунинг учун улар Аллоҳ Таоло минтақа аҳлини воқени ўзгартириш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклашга муяссар қилган пайтда уларга қарши ҳарбий тажовуз қилишга тайёрланишмоқда. Лекин ўша кун келганда улар ҳимояланаётган қум тўлдирилган қоплари ёрдам бермайди. Шунингдек, ажнабий сақофатдан таъсирланган муфаккирлар, мунофиқлар ва ҳокимлар ҳамда илмоний режимлар соясига ўзини отган ва ўз манфаатларини мустамлакачи кофирга боғлаган мустабидлар ёрдам бера олмайди.
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!