Муборак Фаластин замини болалари ҳамон режимларнинг хиёнати ва итоаткорлиги бадалини тўлашмоқда
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Матбуот баёноти
Муборак Фаластин замини болалари ҳамон режимларнинг хиёнати ва итоаткорлиги бадалини тўлашмоқда
Ал-Жазиранинг инглиз хизмати бўлими нашр қилган ҳисоботда келишича, БМТ расмийлари яҳуд вужуди томонидан Муборак Фаластин замини болаларининг шафқатсизларча қамоққа олиниши давом этаётганини қоралаган. Уларга кўра, бу болалар мунтазам ва кенг миқёсда озодликдан маҳрум қилинмоқда. Инсон ҳуқуқлари кенгаши тақдим этган БМТ ҳисоботларида кўрсатилишича, ўтган йиллар давомида Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо секторида муборак Фаластин замини аҳолисининг турмуш шароити кескин оғирлашган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ноиби Кейт Гилморга кўра, яҳуд вужуди босқинчилигининг оғир юки болалар бўйнига тушмоқда.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, яҳуд вужуди ҳукумати Муборак Фаластин замини болаларини шафқатсизларча қамоққа олиш сиёсатини ҳамон давом эттирмоқда. Ўтган йили юзлаб болалар маъмурий равишда, яъни уларга ҳеч қандай айблов қўйилмасдан ҳибсга олинган. Бундан олдин ҳам юзлаган бола қамоққа олинган эди. Шунингдек улар уй қамоғига ҳам олинмоқда. Яҳуд вужуди халқаро қонунларга мувофиқ болаларни ҳимоя қиладиган халқаро келишувларнинг барчасини девор ортига улоқтириб болаларга нисбатан давлат террорининг энг жирканч турларини қўлламоқда. Бу вужуд бутун дунёда балоғатга етмаган болаларни қамоққа олиб уларнинг ишини ҳарбий маҳкамада кўрган ва уларга балоғатга етган болалардек муносабатда бўлган бирдан-бир давлат бўлиб қолди. У қамоқхона ичида болаларга ғайриинсоний чораларни қўлламоқда. Чунки болалар у ерда турли тажовузларга, зўровонликларга юз тутмоқда, уларга нисбатан турли қийноқлар қўлланмоқда. Бу қийноқлар болаларнинг маънавияти парчаланиб бузилишига сабаб бўладиган қийноқлардир.
Ушбу ҳисоботларга қарамай, халқаро ҳамжамият ва «Ҳуқуқий ташкилотлар» жим кузатувчи бўлиб қолишмоқда. Уларнинг ҳаққа ва мазлумга ёрдам кўрсатмасликлари ўз исботини топди. Ўзлари даъво қилаётган инсон ҳуқуқлари ва болалар ҳуқуқига ҳам уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки бу ишлар ёзиш ва баёнот беришдан нарига ўтмайди. Агар иш Исломга ва унинг ҳукмларига алоқадор бўлса, улар бу ҳукмларни болалар ҳуқуқини бузиш, деб ҳисоблаб унга қарши ҳайқириб курашадилар. Бунга далиллар кўп… Шунингдек, бу болаларнинг ҳуқуқи бузилишини ва шафқатсизларча қамоққа олинишини тўхтатиш йўлида Дайтон ҳукуматининг ҳаракатга келганига ҳам гувоҳ бўлмадик. Айниқса, яҳуд вужудини ҳимоя қиладиган хавфсизлик келишуви имзоланган бир пайтда, биз унинг ҳаракатини кўрмаяпмиз.
Эй, муборак Фаластин заминидаги диндошлар
Бу воқеалар шуни исботламоқдаки, Ислом билан бошқарадиган, адолатни ёядиган кучли давлатгина, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатигина босқинчини тўхтатиб, сизлардан, болаларингиздан зулмни кўтаради. Шундай экан, Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилувчилар билан бирга ҳаракат қилинг ва елкаларингизга миниб олган рувайбизаларни рад этинг.
﴿إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ وَإِذَا أَرَادَ اللهُ بِقَوْمٍ سُوءًا فَلاَ مَرَدَّ لَهُ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِ مِن وَالٍ﴾
«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик-бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир» [Роъд 11]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот
бўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми