Саудлар оиласи ҳукмдорлари

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Саудлар оиласи ҳукмдорлари
﴿قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ﴾
«Айтинг: Агар сиз мўмин бўлсангиз, имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?»
Ҳижрий 1439 йил 30 жумодус-соний, милодий 2018 йил 18 март якшанба куни «Онадўли» ахборот агентлиги веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Маҳаллий «Уккоз» газетасига кўра, Саудия ички ишлар вазирлиги хорижликка турмушга чиқувчи саудиялик аёллар учун иккита янги шарт жорий қилди.
Газетанинг ўз исмини маълум қилмаган манбаларга таянган ҳолда хабар қилишича, вазирлик саудиялик аёлнинг ёши элликдан ошмаслигини ҳамда унинг ёши билан унаштирилаётган хорижликнинг ёши ўртасидаги фарқ 15 ёшдан кўп бўлмаслигини шарт қилган.
Бу икки шарт – мамлакатда бир неча йилдан бери амал қилинаётган хорижликлар билан турмуш қуришга оид амалдаги шартларга қўшимча янги шарт бўлди.
Газетага кўра, вазирлик – ваколатли органлардан саудияликлар билан турмуш қуриш учун ариза берган шахслар томонидан бажариб келинган аввалги қонунқоидалар доирасига айни икки шартни ҳам киритишни талаб қилган.
Собиқ шартлар матнида «турмуш қуриш билан боғлиқ махсус бланкани 25 ёшдан кичик бўлганлар тўлдира олмаслиги», айтилган эди. Бироқ куёвнинг ўз амакиси ёки тоғасининг қизи бундан мустаснолиги айтилиб, агар аёл 21 ёшдан кичик бўлмаса унга уйланиши мумкинлиги кўрсатилган».
Роя газетаси шарҳи:
Салмон ва ўғли валиаҳд Муҳаммад раҳбарлигидаги Саудлар оиласи ҳукмдорлари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган осийликларини очиқданочиқ кўрсатадиган, ҳатто бошқарув ва сиёсатга алоқаси бўлмаган ишларда ҳам фақат Ислом аҳкомларига зид ишларни содир этадиган бўлиб қолишди. Уларнинг мустамлакачи кофир Ғарбга – гоҳ Британия, гоҳ Америкага – бўлган малайлиги ўзларининг зараркунанда мамлакатини ташкил қилишганидан бери ҳаммага маълум ва машҳурдир. Лекин улар динни ниқоб қилиб – ўша уламолари аташган – «Ал-Вало (Аллоҳ ва унинг Росулини, саҳобаларни, мўминларни яхши кўриб уларга ёрдам кўрсатиш) ва ал-Баро (Аллоҳ ва унинг Росулига, саҳобаларга ҳамда мўминларга қарши чиқувчи кофир мушриклардан нафратланиш) ақидаси»ни муҳофаза қилишларини даъво қилиб келишар эди. Бироқ ҳозир бу нарса ўзгариб, каттаю кичик масалаларда кечаю кундуз қилаётган осийликларини ҳамда Ислом аҳкомларидан четга чиқиб кетишганини очиқ кўрсатадиган бўлиб қолишди. Куни кеча Муҳаммад ибн Салмон «Саҳва», дейилаётган оқимга ҳужум қилиб, унинг ўтган ўттиз йил давомида мамлакатга ҳукмронлик қилганини айтди.
Американинг «СиБиЭс» канали билан ўтказган мулоқотида Ибн Салмон 1979 йилдан олдин саудияликларнинг – Форс Кўрфази давлатлари каби – гўзал ва фаровон ҳаёт кечиришганини айтиб, бунга мисол тариқасида хотинқизларнинг машина ҳайдаганини, кинонинг ўзига хос роли бўлганини таъкидлади. У шунингдек, 1979 йилдан кейин мамлакатда экстремистик ҳисобланган, бағрикенг бўлмаган ислом пайдо бўлганини таъкидлади.
Ибн Салмон – ўзини ва замондошларини айни экстремистик фикрнинг қурбони бўлган, деб ҳисоблашини билдириб ўтди. Сўнг «Мактабларимиз Ихвонул Муслим сингари экстремистик жамоалар томонидан босиб олинган эди. Яқинда улар бутунлай йўқ қилинади. Бундай экстремист жамоаларнинг таълим тизимига ҳукмрон бўлишига ҳеч қайси давлат рози бўлмайди», дея қўшимча қилди.
Ибн Салмон – Ихвон ва ўзи айтиб ўтган «экстремистик» жамоаларни баҳона қилиб, Исломга очиқчасига қарши чиқмоқда ҳамда юртдаги қолганқутган Ислом аҳкомларига ҳам қарши курашмоқда. У бу билан Американинг Исломга қарши урушига ошкора қўшилиб олди.
Шунинг учун Саудлар оиласи режимининг турмуш қуриш масаласида – гўё оламлар Парвардигори томонидан никоҳни тартиблаштирадиган бирорта ҳам шариат ва аҳком нозил қилинмагандек – Аллоҳ нозил қилмаган шартларни қўйиши ажабланарли ҳол эмас. Огоҳ бўлингизким, улар бу қилмишлари билан энг ёмон ишни қилурлар!
﴿قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ﴾
«Айтинг: «Агар сиз мўмин бўлсангиз, имонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?» [Бақара 93]
Аммо биз Салмонга, унинг ўғлига ва иккаласининг хўжайини Америкага шуни эслатиб қўймоқчимизки, Исломга қарши урушда уларнинг омадлари чопмади, Исломни ёмон кўришлари – Аллоҳнинг изни ила – ўзларини ҳалокатга элтади худди Валид ибн Муғирани ҳалокатга элтгани каби:
﴿إِنَّهُ فَكَّرَ وَقَدَّرَ * فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ * ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ﴾
«Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?! Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?!» [Муддассир 1820]
Роя газетасининг 2018 йил 28 март чоршанба кунги 175-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!