Тинчлик сўзлашувлари: босқинчиларнинг заҳри қотили
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Тинчлик сўзлашувлари: босқинчиларнинг заҳри қотили
Сайфуллоҳ Мустанир
Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистон вилояти матбуот бўлими
АҚШнинг Афғонистондаги уруши ва Толибонга қарши ҳаво ҳужумлари шиддатли тус олаётган бир пайтда, Толибон билан тинчлик сўзлашувлари одамларнинг диққат марказида турибди. Шунингдек бу борада кенг кўламли ташвиқот олиб борилмоқда. Илгари Толибон билан музокаралар олиб бориш учун учта шарт қўйилган эди: Биринчи: қуролни ташлаш, «урушни тўхтатиш», халқаро террордан узилиб, уни қоралаш. Иккинчи: афғон конституциясини қабул қилиш. Учинчи: ўтган ўн етти йил мобайнида эришилган ютуқларни муҳофаза қилиш. Энди бўлса, Афғонистон президенти Толибон билан олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан сўзлашув бошлаш ҳақида баёнот берди. Бироқ шунга қарамай, конференцияда қилган расмий маърузасида олдиндан олтита шарт қўйилишини аниқ таъкидлади. Улар «тинчлик учун сиёсий асос тузиш, ўт очишни тўхтатиш, Толибонни сиёсий партия сифатида тан олиш, ишончни мустаҳкамлаш чораларини амалга ошириш, мустақил ва шаффоф сайловларга йўл очишдан иборат. Тинчлик учун қонуний асос яратилиб, талаб қилинган пайтда конституция конституциявий жараён орқали қайта кўриб чиқилади».
Бинобарин, ҳужумлар кучайтирилиб, мазкур таклифлар қилинганидан сўнг Толибон ҳаракати тинчлик сўзлашувларига тайёр эканини билдирди, АҚШ конгрессига ҳам шундай мактуб юборишди.
Олдинги ва ҳозирги вазиятлар таҳлил қилинса, Американинг ҳам, афғон ҳукуматининг ҳам принципиал позицияларида ҳеч қандай туб ўзгариш юз бермагани яққол кўринади. Аксинча, бу шартлар ҳам, аввалги шартларнинг айнан ўзи бўлиб, фақат Толибонни муқаррар тиз чўктиришга қаратилган янги шаклдаги шартлардир. Масалан, ўтган йили Ҳизбул Исломий етакчиси Гулбиддин Ҳикматёрни илмоний конституцияга ва 17 йил ичида қўлга киритилган демократик қадриятларга ҳеч қандай шартсиз тиз чўктиришганини бунга мисол қилиш мумкин.
Шунинг учун одамлар, афғон ҳукумати ва Америка учун ўзи хос аҳамият касб этган тинчлик тушунчасини англаб олиш лозим. Оддий одамлар тинчлик «урушни тўхтатиш», деб ўйлайди. Аммо тинчлик истилоҳини Америка бошқача тушунади, яъни юртдаги ўзининг элчихоналари, ҳарбий базалари, маданий ва миллий жойлашувини хавфсизлик билан таъминлаш, деб билади. Ҳақиқатдан ҳам мана шундай айрича нотўғри тушунча сабабли, оддий одамлар, ҳатто кўплаб сиёсий таҳлилчиларда ҳам тинчлик амалиётига янгича умид билан қарайдиган бўлиб қолди.
Бунинг муқобилида, Ҳикматёр етакчилигидаги Ҳизбул Исломий билан тузилган тинчлик келишувининг урушга ҳеч қандай таъсири бўлмади. Худди шунингдек, Толибоннинг бир қисми билан эришилган тинчлик келишувининг ҳам ҳужум амалиётлари ва урушга ҳеч қандай таъсири бўлмади. Чунки биринчидан, Толибон аввалгидек бутун жамоа бўлмай қолган, икки қисмга бўлинган, бинобарин, қачон улардан бир қисми тинчлик амалиётини қабул қилса, қолган қисмлар уларни тўхтатиб, қайта ўзига бириктириб олишга қодир. Иккинчидан, Афғонистонда Давлат ташкилоти фаолиятига кенг йўл очиб қўйилди, баъзи ҳолларда уни бўрттириб кўрсатиляпти. Аслида, айни ташкилот бу даражада кучга эга эмас. Ҳатто афғон ҳукумати Давлат ташкилотига қўшимча юртда йигирма нафар террористик жамоаларнинг борлиги ҳақида гап сотяпти. Аммо бу жамоаларнинг кимлар экани аниқ эмас! Шу боис, аниқ айтиш мумкинки, Афғонистондаги уруш йирик давлатлар ўртасидаги кураш бўлиб, ҳар бири ўзининг стратегик мақсадларини амалга оширишга уринмоқда. Бинобарин, Толибоннинг бир қисмини тинчлик амалиётига қўшишнинг ҳам урушга бирор салмоқли таъсири бўлмайди. Шуларга қарамай, юртда бошқа жамоалар ҳам борки, беқарорликнинг сақланиб қолиши эҳтимоли кўпроқ.
Демак, америкаликларнинг Афғонистондаги бугунги стратегияси урушни давом эттиришдир, тинчликка эришиш эмас. Чунки улар, бир жиҳатдан, Афғонистоннинг геосиёсий жойлашувидан минтақада Хитой ва Россияга қарши уруш лойиҳаси сифатида фойдаланишяпти. Яна бир жиҳатдан, уруш таҳдиди остидаги минтақалардан гиёҳванд моддалар экишда фойдаланиб, шу орқали нефт ва қуроласлаҳадан кейин дунёдаги энг катта бозори бўлган наркамания ва гиёҳвандликка бўлган талабни қондиришмоқда. Бу билан оғир аҳволдаги АҚШ иқтисодига тушаётган юкни енгиллаштириш учун йирик миқдордаги маблағни қўлга киритишлари мумкин.
Хуллас, мусулмонлар ва афғонистонлик мужоҳид халқ шуни тушунмоқлари лозимки, ушбу исломий заминнинг босиб олингани босқинчиликка рози бўлмасликни ва юртни озод этишни талаб қилади, мулоқотсўзлашувни эмас! Лекин бугун Ислом Умматининг исломий юртларда бирор давлати давлати йўқ. Яъни мусулмонларнинг қонлари, бойликлари, номус ва ерларини мудофаа қиладиган исломий ақида асосидаги давлати йўқ. Шунинг учун ҳам босқинчилар билан қилинган ҳар қандай сўзлашув, ҳар доим заҳри қотил бўлади, Умматга ҳеч нарса олиб келмайди. Аксинча, мустамлакачилик томирининг янада чуқурроқ илдиз отишига хизмат қиладиган тиз чўкишга олиб келади. Шу сабабдан биз Ислом давлати ҳақидаги, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати ва унинг ташқи сиёсати тўғрисидаги сиёсий қарашларимизни тўғриламоғимиз лозим. Токи, худди бугунги кунда исломий юртлардаги сиёсий бўлмаган жамоалар қилаётгани каби, босқинчилар билан Уммат ва унинг давлати вакили сифатида мулоқотга киришмайлик. Акс ҳолда, мустамлакачиларга қарши туриш ўрнига, илмоний режимга қонунийлик тусини берган ва мустамлакачиларнинг минтақадаги илдизини мустаҳкамлаган бўламиз.
Роя газетаси сайтидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми