Австрия Исломга қарши уруш доирасида юртдан имомларни қувиб чиқаряпти, масжидларни ёпяпти
بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Австрия Исломга қарши уруш доирасида юртдан имомларни қувиб чиқаряпти, масжидларни ёпяпти
Ҳижрий 1439 йил 24 Рамазон, милодий 2018 йил 9 июн шанба куни «Арабий 21» веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Жума куни Австрия ҳукумати «сиёсий Ислом»га қарши кураш кампаниясини бошлади. Кампанияда ўнлаб имомларнинг юртдан чиқариб юборилиши ҳамда Туркия томонидан молиялаштирилаётган еттита масжиднинг ёпиб қўйилиши кутилмоқда.
Бу ҳақдаги қарорни Австрия Федерал канцлери Себастьян Курц Венадаги масжидларнинг бирида кўрсатилган саҳна намойиши сабабли юртда ғазаб ва нафрат муҳити пайдо бўлиши ортидан чиқарди. Маълумки, Туркия томонидан молиялаштирилувчи машҳур масжидлардан бирида ҳарбий мундир кийган болалар Усмоний тарихдаги рамзий жангни ифодаловчи саҳна кўринишини бир неча бор намойиш этишган.
Илгарироқ бир матбуот йиғинида Курц «параллел жамиятларга, сиёсий Исломга ва экстремизмга юртимизда ўрин йўқ», деган эди.
Австрия ички ишлар вазири Герберт Кикл айни чора доирасига 60 нафар имом қайд этилганини таъкидлаб, бунга уларнинг оилалари ҳам дахлдорлигини билдирди. Бу эса, 150 нафар шахснинг Австрияда яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини англатади.
Ўнгчи экстремистик партия аъзоси ва ҳукумат билан консерваторлар ўртасидаги коалициянинг аъзоси бўлган Герберт Кикл – юртдан чиқариб юбориш чора-тадбирлари Туркия томонидан молиялаштирилувчи баъзи имомларга қарши бошланганини қўшимча қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Австриялик сиёсатчиларнинг масжидлар болаларнинг саҳна намойиши сабабли ёпилди, деган даъвоси ғирт ёлғон. Чунки бу нарса аслида кофир Ғарбнинг Ислом ва мусулмонларга қарши турли ниқоблар остида бошлаган кенг кўламли кураши сабабли келиб чиқди. Ғарблик сиёсатчилар бугунги кунда ўзларининг чириб оёғида аранг турган капиталистик системалари учун ягона альлетнативни англаб етишгани учун ҳам айни шу курашларини бошлаб юборишган. Дарҳақиқат, ушбу альтернатив – ақида ва шаръий аҳкомларни ўз ичига олган Ислом системасидир. У инсонга инсон, деган эътиборда қараб, унинг барча муаммоларини ҳал этади, бутун башариятни капитализм зулматидан Ислом зиёси ва адолатига олиб чиқади.
Роя газетасининг 2018 йил 13 июн чоршанба кунги 186-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми