Ким эканлигимизни аниқлаш вақти келмадими?

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким эканлигимизни аниқлаш вақти келмадими?
Бугунги кунимизда инсоннинг айнан устидаги либоси ва ташқи кўриниши унга баҳо беришда катта рол ўйнайдиганга ўхшаб қолди. Шунинг учун табиийки ўз-ўзидан мана шундай саволлар туғилади: Инсоннинг устидаги кийими ёки унинг ташқи кўринишига қараб унга баҳо бериш тўғрими? Инсоннинг аслида қандай эканлигини ёки ким эканлигини аниқлашда унинг нимаси муҳим ҳисобланади? Яшаш даражаси, яъни бадавлат ёки камбағал эканлиги инсоннинг кимлигини аниқлашда аҳамиятлими?
Биз бу саволларни бекорга бермадик, агар эътибор берсак, баъзи инсонлар бошқа инсонларга нисбатан муносабатларини шакллантиришида юқорида айтиб ўтилган айрим жиҳатлар муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Яъни кўпчилигимизнинг инсонларга нисбатан ёки амалларга нисбатан ўлчовимиз анчагина заиф унсурларга асосланиб қолган. Бундай асосланиш бошқа инсонлар ва уларнинг амалларига тўғри ўлчов бўла олмай, аксинча шу тарздаги ўлчовларга таяниб олганларнинг ўзлари ким эканликларини ва яшаш тарзларини шакллантиришда нималарни асос қилиб олишганини ойдинлаштириб қўймоқда. Келинг, инсон тўғрисида фикрлаб кўриб аслида унинг ўлчови қандай бўлиши кераклигини аниқлаштириб олсак.
Биз инсонга ақл неъматига эга бўлган маҳлуқот, дея баҳо берамиз. Демак, ундаги ақл уни бошқа маҳлуқотлардан ажратиб турадиган асосий омиллардан ҳисобланади. Шундай экан инсонларга баҳо берилишида ҳам унинг аҳамияти юқори бўлиши керак. Яъни ақлнинг ишлатилиш йўналишини инсонга баҳо берилишидаги омил, деб ҳисобласак тўғри бўлади. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, баъзи инсонлар ақлнинг ишлаш йўналишини чегарасиз, деб билиб ундан ҳар қандай чекловларсиз фойдаланишни хоҳлайдилар. Бошқа инсонлар эса, ақлни чекли, деб ҳисоблаб уни баъзи нарсаларга салоҳияти етмайди, деган эътиборда ундан маълум бир чекловлар асосида фойдаланишни маъқул кўрадилар. Мана шу икки жиҳат тушунарлироқ бўлиши учун чуқурроқ киришамиз.
Ақлдан чекловларсиз фойдаланиш инсонларни ана шу ақлдан келиб чиққан қонун-қоидалар асосида яшашларига сабаб бўлди. Яъни ақлни улар ўз яшаш тарзларини тартиблаш учун қонунлар манбаига айлантиришди. Капитализм ва унинг бошқарув лойиҳаси бўлган демократия ҳамда социализм шу жумладан коммунизм, буларни барчасининг манбаи, яъни келиб чиқиш ўрни ақлдир.
Ақл фаолиятидан маълум бир чекловлар асосида фойдаланиш инсонлар ўз яшаш тарзларини шакллантиришда ақлни олий қилиб олишдан, яъни ақлни ўзларига ҳукм манбаи, ҳукмдор қилиб олишдан сақланган ҳолда ақлдан ундаги асл хусусият бўйича фойдаланишни англатади. Ақлнинг хусусияти эса, етказилган маълумотлар асосида оқни қорадан, яхшини ёмондан ажрата олишдир. Ислом ақлдан айнан мана шу жиҳат бўйича фойдаланишимизни ёқлайди. Инсонларнинг яшаш тарзларини тартибга солувчи ҳукмлар эса Аллоҳнинг ҳукмлари эканлигини мусулмон инсон яхши билиб олиши шарт.
Демак, ақлдан фойдаланилиши борасидаги бу жиҳатлар инсонларни энг муҳим, диққатга сазовор бўлган соҳада бир-бирларидан фарқланишида ва уларга баҳо берилишида аҳамиятли омил бўлиб ҳисобланади. Чунки мана шу икки омил инсонларнинг ўз ақидаларига бўлган иймонларида катта рол ўйнайди. Сабабини юқорида айтиб ўтдик, ақлни чекланмаган имкониятлар билан тасаввур қилиб олган инсон яшаш тарзини шакллантириш омили сифатида белгилайдиган ақидани ҳам ақлдан келиб чиққанлигига эътибор қаратади. Ақлни чекланган имкониятли, деб тасаввур қиладиган инсонлар эса, ақиданинг манбаи ақл бўлмаслигига катта эътибор қаратадилар.
Шундай қилиб, бу жиҳат инсонларнинг ҳаётдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан чиқарадиган ҳукмларида ҳамда табиий талабларини қондиришларида танлаган ечимларида катта ўрин тутади. Инсоннинг аслида кимлигини аниқлаб берадиган омил ҳам айнан мана шудир. Кейинги мақолаларда бу мавзуга яна тўхталамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ.
27.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ