Халил аҳли ва нуфузли кишилари режимнинг фаҳш тарқатишига норозилик билдирмоқдалар!

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Халил аҳли ва нуфузли кишилари режимнинг фаҳш тарқатишига норозилик билдирмоқдалар!
«Оилани тартиблаштириш, ҳимоя қилиш ва ёшларга хизмат кўрсатиш маркази ассоциацияси» 2018 йил 13 августда Халил шаҳрида марафон ўтказилишини эълон қилди. Марафонда 15 ва 25 ёшгача бўлган ўғил-қизлар аралаш қатнашади. Ассоциация рекламасида «Келинг, ўзгартишнинг бир бўлаги бўлинг, рухсатингиз билан, сизга қулоқ солиб, ҳурриятимиз учун юрайлик ва чопайлик», дейилган.
Бу хабар Халилдаги нуфузли кишиларга етиб келиши биланоқ, бундай мункарни қайтариш ва марафонга қарши чиқишга отландилар. Бироқ – Халилдаги нуфузли кишилар чиқарган баёнотда айтилишича – ҳукумат доиралари марафонни ўтказишда қаттиқ туриб олишган. Баёнотда бундай дейилади:
«Биз ўз вазифамиз, бурчимиз ва маъруфга буюриб, мункардан қайтаришдек шаръий фарзимизни адо этиш мақсадида Халилдаги оилани ҳимоя қилиш ассоциацияси офисига бордик. У ерга етиб борганимизда бизни алдаб офис эшигини беркитиб олишди. Ортимизга қайтиб кетганимизни билишгач эса, қайта очишди… Аммо нуфузли кишиларимиздан бири улар билан гаплашишга ва уларга марафонни тўхтатиш тўғрисидаги мактубимизни етказишга муваффақ бўлди».
Бироқ марафонни ташкил қилаётганлар қўлида полиция ва мэрнинг рухсатномаси бор эканини маълум қилиб, уни ўтказишда қаттиқ туриб олишди. Ўз навбатида, нуфузли кишилар ҳам бундай мункарни қайтариш ва марафонни тўхтатишда қаттиқ туриб, бутун шаҳар аҳлига мурожаат қилдилар. Бундай ҳаром амални тўхтатишда улардан қўллаб-қувватлов сўраб, баёнотда бундай дедилар:
«Биз марафонни ман этиш учун барча имкониятларимизни сарфлаймиз ва шаҳардаги ўз динлари ва номусларини қизғанувчи ҳар бир эр кишиларни Аллоҳнинг олдидаги жавобгарликдан фориғ бўлиш учун марафонни ман этишга чақирамиз».
Халил аҳли нуфузли кишилар мурожаатини қабул қилиб, марафонни тақиқлаш учун йиғилдилар. Зеро, бугун Раҳмоннинг Халилида илк бор бошланаётган марафон, эртага бошқа ерларда ҳам ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ нуфузли кишилар билан йиғилганлар Фаластин режими хавфсизлик хизматининг бундай мункар амални тўхтатиш учун йиғилган одамларга қарши ҳаракат қилганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушладилар… Бу режим томонидан Халил нуфузли кишиларга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш ва доимги одатига кўра, разолату мункар ишни ҳимоя қилиш ҳаракати бўлди. Шундан сўнг хавфсизлик хизмати аскарлари марафонни зўрлик билан ўтказиш мақсадида намойишчиларни таёқлар билан калтаклаб, бостиришга ҳаракат қилди. Улар мақсадларига етишди. Эркак-хотин аралаш, Аллоҳ ҳаром қилган марафон хавфсизлик ходимлари қуршови-ҳимояси остида ҳамда Аллоҳга, Росулига ва Фаластин аҳлига қарши уруш очган режим раҳнамолигида бошланди. Ҳатто марафонни ҳимоя қилган хавфсизлик ходимлари сони марафончилар сонидан ҳам ортиб кетди…
Аллоҳ Таоло бундай дейди:
﴿إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ﴾
«Албатта имон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир, Аллоҳ билур, сизлар билмассиз»[Нур 19]
Роя газетасининг 2018 йил 22 август чоршанба кунги 196-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб