Биз хамиша кузатувдамиз
بسم الله الرحمن الرحيم
Биз хамиша кузатувдамиз
Бугунги кунда кўплаб мамлакатларнинг кўчаларида, дўконларда видеокамералар ўрнатилгани, ўрнатилганлигини билдирувчи ёзувларни кўришимиз мумкин. Видеокамералар нима мақсадда ўрнатилгани аксар одамларга маълум.
Видеокамера ўрнатилган дўконга кирган харидорлар ёки шу дўкон ишчилари ўзларининг кузатув остидалигини ҳис этиб, ножўя ҳаракат қилмасликка интиладилар, яъни ўғирлик, дўконда белгиланган тартиб қоидани бузмаслик ва ҳ.к.
Юқоридаги мисолимиздан мақсад камера ўрнатилишини тўғри ёки нотўғрилигини муҳокама қилиш эмас, балки ушбу кузатувнинг ва буни ҳис қилишнинг инсонлар амалларига таъсир кўрсатаётганлигидир.
Юқорида айтганимиз вақтинчалик, маълум жойлардаги чекланган кузатув эди, бироқ шундай бир Кузатувчи борки, Унинг кузатувидан ҳеч нарса четда қолмайди – бу Буюк Аллоҳнинг кузатувидир. Буюк Зотнинг кузатиб турганини ҳис қилган инсон, Уни рози қиладиган амалларга интилиб, ғазабини келтирадиган амаллардан тийилишга ҳаракат қилади.
Демак, инсон учун ушбу кузатувни ҳис қилиш ва бу ҳис қилишнинг унинг амалларига бўлган таъсири инсонни бу дунё ҳаётида ва охиратда бахт-саодатга эришишида ўта муҳим ўрин тутади.
Ҳизб ут—Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар.
10.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми