МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШНИНГ БЕШИНЧИ САБАБИ
Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Буюк Мудаббир зот инсонлар ўртасидаги муносабатларни замон, макон ўзгарсада, ўзгармас адолат билан, фитратга мос, ақлни қаноатлантирувчи ва қалбни хотиржам қилувчи равишда тартиблаштириб берди. Бизлар ўрганаётган Кишилар меҳнатсиз ёки молсиз оладиган моллар мавзусининг биринчи бўлимида кишиларнинг бир-бирлари билан бўлган қариндошчилик алоқалари орқали ҳадя, совғалар ва васият орқали мулкка эга бўлишлари, шунингдек қариндошчилик алоқалари бўлмаган ҳолида ҳам ҳадя ва совғалар орқали мулкка эга бўлиш сабаблари шаръий далиллар асосида ечиб берилганига гувоҳ бўлдик. Бугунги мақоламизда мавзуимизнинг иккинчи бўлими ҳақида танишамиз.
2. Ўзига етказилган зарарлар эвазига берилган молга ҳақли бўлиш, бунга қотил тўлайдиган хун ҳақи, жароҳат етказгани учун тўланадиган товон кабилар киради.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَنْ قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَأً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ
– “Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига – агар кечиб юбормасалар – хун (товон) тўлаши вожибдир”. (Нисо.92)
Насоий Расулуллоҳ с.а.в.нинг Яман аҳлига мактуб ёзиб, уни Амр ибн Ҳазмдан жўнатганларини, унда
وَإِنَّ فِى النَّفْسِ الدِّيَةُ مَائِةٌ مِنَ الْإِبِلِ
“Жон учун юзта туя товон тўланади”, деган жойи борлигини ривоят қилган.
Жароҳатларнинг товонлари ҳақида эса Насоий Зуҳрийдан, у Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан у эса отасидан, у бобосидан Расулуллоҳ с.а.в. унга бир мактубда:
وَفِى الْأَنْفِ إِذَا أَوْعَبَ جَدْعُهُ الدِّيَةُ، وَفِى اللِّسَانِ الدِّيَةُ، وَفِى الشَّفَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الْبَيْضَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الذَّكَرِ الدِّيَةُ، وَفِى الصُّلْبِ الدِّيَةُ، وَفِى الْعَيْنَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الرِّجْلِ الْوَاحِدَةِ نِصْفُ الدِّيَةِ، وَفِى الْمَأْمُومَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِى الْجَائِفَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِى الْمُنْقَلَةِ خَمْسُ عَشْرَةَ مِنَ الْإِبِلِ
“Агар бурунни кесиб ташласа товон, тилга товон, икки лабга товон, икки тухумга товон, олатга товон, умуртқага товон, икки кўзга товон, бир оёққа ярим товон, бошнинг тепа қисмига урилса учдан бир товон, қорнига санчилса учдан бир товон, суяк ёрилишида ўн беш туя”, деб ёзган эдилар деганини ривоят қилган.
Қасддан одам ўлдирса, ўликнинг меросхўрлари қотилдан ўликнинг товонини олишга ҳақли бўладилар. Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар:
لاَ يَجْنِى جَانٍ إِلاَّ عَلَى نَفْسِهِ
“Жиноятчи фақат ўз зараригагина жиноят қилади”. Ибн Можа Амр ибн Ахвас орқали ривоят қилган.
Қасддан бошқасида эса, қасдга ўхшаш ёки хато қилиб билмай ўлдириб қўйганда, ўликнинг меросхўрлари қотилнинг қариндошларидан товон олишга ҳақли бўладилар.
Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ушбуни ривоят қилган:
اِقْتَتَلَتْ اِمْرَأَتَانِ مِنْ هُذَيْلَ فَرَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى بِحَجَرٍ فَقَتَلَتْهَا وَمَا فِى بَطْنِهَا فَاخْتَصَمُوا إِلَى النَّبِىَّ فَقَضَى أَنَّ دِيَةً جَنِينَهَا غُرَّةٌ عَبْدٌ أَوْ وَلِيدَةٌ، وَقَضَى أَنَّ دِيَةَ الْمَرْأَةِ عَلَى عَاقِلَتِهَا
“Ҳузайл қабилалик икки аёл уришиб, бири тош отиб иккинчисини ва қорнидаги ҳомиласини ўлдириб қўйди. Расулуллоҳ с.а.в.га бу можарони олиб келганларида у зот ўлган аёлнинг ҳомиласига бир қул тўлаш, товонини эса оқиласига (қариндошларига) юклатиб ҳукм чиқариб бердилар”.
Оқила деб ақлни тўловчиларни айтилади, “ақл”, деб бу ерда товонни айтилади. Оқила деб, барча ота қариндошлар айтилиб, бунга қотилнинг отаси, ўғиллари, ака-укалари, амакилари ва амакиларининг ўғиллари киради. Агар қотилнинг оқиласи бўлмаса товон байтулмолдан олинади, чунки Расулуллоҳ с.а.в. Ҳайбарда одам ўлдириб қўйган ансорийга байтулмолдан тўлаб юборганлар. Умарнинг даврида бир киши тиқилинчда ўлиб, қотили топилмади. Шунда, Али Умарга: Эй амирул-мўминин, мусулмон кишининг қон ҳақи бекор қилинмайди, унинг товонини байтулмолдан адо этинг, деган эди.
Жароҳатларнинг товонига келсак, улар бош ё юзини ёриш ёки бирор аъзосини кесиб ташлаш (узиш), гўштини кесиш ёки бирор фойдали қобилиятини кетказиш (эшитиши, кўриши, ақлини кетказишлар киради), буларнинг товони бу жароҳат туфайли шариатда баён қилинган ҳар бир аъзо ва ҳар бир ҳолат ҳақидаги ҳукмга мувофиқ товонга ҳақли бўлади. Киши товон сабабли ўликка тўланган товондан ёки зарарланган аъзоси ёки кетказилган фойдали қобилиятига тўланган товондан молга эга бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
11.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ