АСЕАН танлови: мустақиллик йўлими ёки Ғарб орбитасига қадам?

АСЕАН танлови: мустақиллик йўлими ёки Ғарб орбитасига қадам?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН)нинг Малайзияда ўтган навбатдаги йиғилишида Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига (TAC) қўшилиш бўйича аризаси маъқулланди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу ташаббус АСЕАН Ташқи ишлар вазирларининг Куала Лумпур шаҳридаги йиғилишида барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Маълумки, 1976 йил 24 февралда Индонезиянинг Бали шаҳрида имзоланган ушбу шартнома АСЕАН минтақасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойилларини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. АСЕАН минтақаси Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд каби 11 давлатни ўз ичига олган ва 700 миллионга яқин аҳолига эга бўлган йирик, жадал ривожланаётган бозордир.
Бу хабар ортидаги геосиёсий мантиқни тушуниш учун, аввало, АСЕАНнинг ўзига ва унинг ташкил топишига назар солиш лозим. АСЕАН – бу Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Уюшмаси бўлиб, у 1967 йилда совуқ уруш авж олган пайтда Малайзия ва Индонезия ташаббуси билан таъсис этилган. Кейинчалик унга Филиппин, Сингапур, Тайланд, Бруней, Камбоджа ва Вьетнам каби давлатлар ҳам қўшилди. Ўша пайтда бу гуруҳнинг таъсис этилиши ортида Британия турган. Кейин эса Америка унга Филиппин, Камбоджа, Вьетнам сингари ўзига тобе давлатларни ҳам қўшди.
Шуни таъкидлаш лозимки, 2016 йил феврал ойида Америка билан айни гуруҳ ўртасида ҳам бир саммит бўлиб ўтган. Ушбу саммит ортида Американинг Хитой нуфузини камайтириш ва унинг Тинч Океанидаги ролини қисқартириш мақсадлари ётади. Демак, АСЕАН АҚШнинг узоқ муддатли стратегик манфаатларига тўлиқ мос келган. Буни тасдиқловчи бошқа бир нечта аниқ фактлар ҳам мавжуд: АСЕАНнинг асосий аъзоларидан Филиппин ва Таиланд АҚШнинг шартномавий иттифоқчилари ҳисобланади. Бундан ташқари, Сингапур каби давлатлар АҚШ ҳарбий-денгиз базалари учун муҳим логистик марказ вазифасини ўтайди. Бу АСЕАНга аъзо давлатлар орқали АҚШнинг минтақадаги ҳарбий мавжудлигини сақлаш ва Хитойга қарши туриш имконини беради. Шунингдек, АҚШ кўпинча АСЕАНга энг кўп тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (ТХИ) киритувчи давлат бўлиб қолади. Бу чуқур молиявий интеграция АСЕАН иқтисодиётларининг Ғарб капитали ва қонунчилик стандартларига қарам бўлиб қолишини таъминлайди. Шу тариқа, АСЕАН Ғарб тизимининг мафкуравий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан таянч нуқтаси сифатида шаклланди.
Эндиликда, Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёда дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига қўшилишида кўзланган геосиёсий мақсадлар бугунги куннинг йирик давлатлар ўртасидаги рақобати билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон бу қадам билан сиёсий-иқтисодий диверсификацияга эришиш ва таъсир балансини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу ҳаракатнинг асл фойдаси Ғарбнинг стратегик манфаатига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг АСЕАН иқтисодий блокига яқинлашиши, унинг Москва ва Пекинга бўлган қарамлигини камайтириш йўлидаги қадамдир. АСЕАН билан алоқаларнинг ривожланиши Ғарб инвесторлари учун Ўзбекистонни хавфсиз ва сиёсий жиҳатдан мувозанатли бозор сифатида кўрсатади. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг ўз иқтисодий манфаатлари йўлидаги ҳар бир диверсификация қадами, глобал геосиёсий тақсимотда, уни Ғарбнинг кенгайиб бораётган таъсир доирасига яқинлаштирувчи воситага айланмоқда.
Бу мустамлакачиликнинг бир кўриниши бўлиб, Ўзбекистон Россия ва Хитой таъсиридан қочиш мақсадида АСЕАНга интилади, аммо бу жараёнда АҚШ етакчилигидаги Ғарбнинг стратегик манфаатлари орбитасига тушиб қолади. АСЕАН билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакат ушбу блокнинг қоидаларига (кўпинча Ғарб стандартларига асосланган) риоя қилишга мажбур бўлади. Бу эса ички суверенитетни сақлаб қолиш ўрнига, уни бир куч марказидан бошқасига алмаштиришга олиб келади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу ҳолат халқ манфаатларини эмас, балки ташқи куч марказининг стратегик мақсадларини таъминлайдиган сиёсий қадамдир.
Салоҳиддин
04.12.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ