| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсондаги қўрқув табиий хислатми?

Инсондаги қўрқув табиий хислатми?

By htadmin
14.12.2018
1934
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Инсондаги қўрқув табиий хислатми?

Қўрқув инсондаги табиий хислат бўлиб, одамзод яратилиш фитратига кўра қўрқоқдир. Чақалоқдан тортиб кекса қариягача барчани қўрқув ҳисси умр бўйи ўз исканжасида сақлайди. Жумладан, чақалоқ она қорнидан ажралар экан, қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ эса, онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, йиқилиб тушиш каби қўрқувлар уни безовта қилади. Эсини танигач, катталарнинг дўқ-калтаклари, чақмоқ-момақалдироқ каби табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар, ҳақидаги гаплар, алдов ва зўравонлик, қоронғулик-зулматлар инсон боласига қўрқув сола бошлайди. Чунки у инсондаги бақо ғаризасининг бир кўринишидир.

Қачонки, ўша бола ўлғайиб, ўз фикрига эга бўлгач бирор нарса сабабли инсондаги ғаризанинг ушбу кўриниши ҳаракатга келган пайтда, ўз тафаккурига эга инсон унга ўзидаги ақиданинг ундови билан қарши туради ва унинг қўрқувини қўзғатган нарса ҳақидаги тушунчасига кўра ўз йўналишини шакллантиради. Агар унинг ўша нарса ҳақидаги тушунчаси хато бўлса, у тушунча инсонни хато йўналишга йўллайди. Агар у нарса ҳақидаги тушунчаси тўғри бўлса, тўғри йўналишга йўллайди.

Шунга кўра, агар қўрқув инсонлардан қўрқиш ва уларнинг розилигини исташ ҳамда уларнинг ҳузуридаги дунё матоларини талаб қилишдан келиб чиққан бўлса, инсонда қўрқоқлик ва хорликни ўстиради. Агар қўрқув Аллоҳдан ҳайбатланиш ва Унинг розилиги ҳамда Унинг жаннат неъматларини талаб қилишдан келиб чиққан бўлса, инсонда азизлик ва улуғликни ўстиради. Узоқ вақт давом этган қоқилишлардан сўнг уйғонишга интилаётган Ислом фарзандлари буюк ва ғолиб бўлган Аллоҳдан бошқасидан қўрқмасликлари лозим. Шунда улар ўз ибодатларида улуғ, ҳаёт ва ўлимларида азиз бўладилар.

Аллоҳ Субҳонаҳу Ўз каломида шундай дейди:

اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُّتَشَابِهًا مَّثَانِيَ تَقْشَعِرُّ مِنْهُ جُلُودُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ ثُمَّ تَلِينُ جُلُودُهُمْ وَقُلُوبُهُمْ إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ ذَلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاء وَمَن يُضْلِلْ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ هَادٍ

– “Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ичидаги ҳукмлари) такрор-такрор келгувчи бир Китоб – Қуръон қилиб нозил қилдики, (ундаги Аллоҳнинг азоби ҳақидаги оятларни тиловат қилганларида) Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари-баданлари титраб кетар, сўнгра терилари-баданлари ҳам, диллари ҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар-мойил бўлур. Мана шу (Китоб) Аллоҳнинг ҳидоятидирки, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Ва кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас“,           (Зумар:23)

Аллоҳ Таоло яна айтади:

وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللّهُ بِهِ أَن يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الحِسَاب * وَالَّذِينَ صَبَرُواْ ابْتِغَاء وَجْهِ رَبِّهِمْ وَأَقَامُواْ الصَّلاَةَ وَأَنفَقُواْ مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلاَنِيَةً وَيَدْرَؤُونَ بِالْحَسَنَةِ السَّيِّئَةَ أُوْلَئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِ* جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ وَالمَلاَئِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِم مِّن كُلِّ بَابٍ 

– “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар ва оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар). Парвардигорларининг юзини кўзлаб (меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилган, намозларини тўкис адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлар – ана ўшалар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга ота-боболари, жуфт-ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ кишилар билан бирга кирурлар. Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар): “(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!””.   (Раъд:21-23)

Шу каби яна бир неча оятлар борки, Аллоҳдан қўрққанликларидан қалблари тўлиб-тошиб Аллоҳга итоат қилувчи тақводор, солиҳ амалларида бардавом кимсаларни мадҳ этиб келган. Зеро, улар ҳар лаҳзада Аллоҳнинг ғазаби ва унинг азобидан қўрқадилар ҳамда Унинг розилигига эришиш йўлида саъй-ҳаракат қиладилар ва Унинг савобини умид қиладилар. Инсон қалбига бу каби бўёқ муҳрланиб қолган вақтда у Аллоҳ Ўзининг китобида зикр қилган кишиларнинг бирига айланади.

Аллоҳ Таоло шундай деб марҳамат қилади:

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У Зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга  ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”, (Ахзоб:23)

Аллоҳ Субҳанаҳу яна айтади:

رِجَالٌ لَّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاء الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ * لِيَجْزِيَهُمُ اللَّهُ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَيَزِيدَهُم مِّن فَضْلِهِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَن يَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ

– “У (масжидларда) эртаю-кеч У Зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас. Улар диллар ва кўзлар (нажот топишга умидворлик ва ҳалокатдан қўрқув ўртасида) изтиробга тушиб қоладиган (Қиёмат) Кунидан қўрқурлар. Улар Аллоҳ ўзларини қилган амалларининг энг гўзаллари сабабли мукофотлаши ва яна уларга Ўз фазлу карами билан зиёда (савоблар ато) қилиши учун (эртаю-кеч Аллоҳни поклаб ибодат қилурлар). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур”. (Нур:37-38)

Ушбу оятлардан кўринмоқдаки, кимки қалбига тақво уруғини экса ва унда илдиз отса, кўп яхши самаралар беради. Касал қалб эса бунинг акси бўлади. У қалб бу каби покиза уруғнинг экилишига яроқли эмас. Чунки унинг тупроғи фақат хабис, нопок нарсаларнинг экилишигагина яроқли бузуқ тупроқдир. Шунинг учун қалблар икки навга бўлинади. Бири – Аллоҳдан ошкораю-пинҳона қўрқадиган ва У билан бўладиган алоқасининг бузилишидан чўчийдиган покиза-солиҳ қалбдир. У қалб бошқаларнинг ғазабига гирифтор бўлса ҳам Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш йўлида тинмай жидду-жаҳд билан ҳаракат қилади.

ذَلِكَ لِمَنْ خَافَ مَقَامِي وَخَافَ وَعِيدِ

– “Бу (ваъда Қиёмат Кунида) Менинг ҳузуримда (сўроқ-савол бериб) туришдан қўрқувчи ва Менинг (кофирларни дўзахга гирифтор қилиш хусусидаги) ваъдамдан хавф қилгувчи кишилар учундир”.         (Иброҳим:14)

Иккинчиси эса, Аллоҳдан қўрқмайдиган ва гуноҳ ишларни ошкора қиладиган ҳамда ўзининг Яратувчиси билан бўладиган алоқасига эътибор қаратмайдиган ва у алоқани асло ҳисобга олмайдиган касал-бузуқ қалбдир. У қалб Аллоҳни ғазаблантириш эвазига бошқаларнинг розилигига сазовор бўлишга интилади.

Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَن يَهْدِيهِ مِن بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

– “(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни ўзи билган ҳолда йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас уни Аллоҳ (йўлдан оздирган)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!” (Жосия:23)        

Демак, улуғ ва қодир бўлган Зотдан қўрқиш тақвонинг аломатларидандир. Бу – оламлар Раббиси бўлган Аллоҳ учун холис равишда қалб ва аъзолар томонидан содир бўладиган ягона бўёқдир. Бу бўёқ ўз соҳибини золимларнинг тузоғига тушиб қолишдан ва шайтон дўстларининг қўғирчоғига айланиб қолишдан сақлайди. У вазифалар – амали солиҳ қилиш, Аллоҳнинг дини йўлида Умматни халос қилиш ва уни инсонларнинг инсонларга бўлган қуллигидан буюк Парвардигорга бандалик қилиш сари етаклашдир.

Хулоса ўрнида айта оламизки, ана шундай тақвони ўзида мужассам этган қалбни,  кишиларни азоблаш мосламалари ҳам, жаллодларнинг қамчилари ҳам, қамоқлар ҳам, дорлар ҳам, милтиқларнинг ўқлари ҳам даҳшатга сола олмайди. Аллоҳнинг розилиги  бу ва бу каби нарсалар уларнинг наздида арзимас бўлиб кўринади. Бизга Аллоҳнинг Китоби ва сийрат китоблари золимларнинг олдида жасурлик билан турган кишиларнинг тирик мисолларини келтириш орқали далда беради.

Аллоҳ Субҳонаҳу Фиръавн Мусо а.с. ни енгиш мақсадида олиб келган сеҳргарлар тўғрисида шундай дейди:

قَالَ آمَنتُمْ لَهُ قَبْلَ أَنْ آذَنَ لَكُمْ إِنَّهُ لَكَبِيرُكُمُ الَّذِي عَلَّمَكُمُ السِّحْرَ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَ لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَافٍ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ * قَالُوا لَا ضَيْرَ إِنَّا إِلَى رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ * إِنَّا نَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَايَانَا أَن كُنَّا أَوَّلَ الْمُؤْمِنِينَ 

– “(Фиръавн) айтди: “Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?!Албатта у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар – албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни (дорга) осурман. Улар дедилар: “Зарари йўқ. Зеро бизлар Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз. Албатта, бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид қилурмиз””.  (Шуъаро:49-51)

У Зот бошқа бир ўринда яна шундай дейди:

قَالُوا لَن نُّؤْثِرَكَ عَلَى مَا جَاءنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالَّذِي فَطَرَنَا فَاقْضِ مَا أَنتَ قَاضٍ إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا * إِنَّا آمَنَّا بِرَبِّنَا لِيَغْفِرَ لَنَا خَطَايَانَا وَمَا أَكْرَهْتَنَا عَلَيْهِ مِنَ السِّحْرِ وَاللَّهُ خَيْرٌ وَأَبْقَى * إِنَّهُ مَن يَأْتِ رَبَّهُ مُجْرِمًا فَإِنَّ لَهُ جَهَنَّمَ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيى

– “Улар дедилар: “Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган очиқ ҳужжат-мўъжизаларни ва бизларни яратган Зотни қўйиб сени танламаймиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу ҳаёти дунёдагина ҳукм қилурсан. Бизлар эса хатоларимизни ва сен бизларни мажбур қилган сеҳргарликдан иборат (гуноҳимизни) мағфират қилиши учун Парвардигоримизга иймон келтирдик. Аллоҳ(нинг савоби) яхшироқ ва (азоби) давомлироқдир”. Ҳеч шубҳа йўқки, кимда ким Парвардигори(нинг ҳузури)га жиноятчи кофир бўлган ҳолда келса, у ҳолда, албатта унинг учун жаҳаннам бордирки, (кофир) у жойда на ўла олур ва на яшай олур”.        (Тоха:72-74)

Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

15.12.2018

TagsИнсондаги қўрқув табиий хислатми?тафаккурқўрқмасликҚўрқувҳайбат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Константинопол фатҳи ва Ақсога йўл» номи остида интерфаол лекция

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/