ЕРЛАРГА ОИД ҲУКМЛАР
بسم الله الرحمن الرحيم
ЕРЛАРГА ОИД ҲУКМЛАР
Ерни ижарага беришни ман қилиниши
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Бухорийнинг Нофиъдан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умарга Рофиъ ибн Хадижнинг қуйидаги гаплари айтилди:
أَنْ النَّبِيْ نَهَى عَنْ كِرَاءِ الْمَزَارِعِ
“Пайғамбар с.а.в. экин экиладиган ерларни ижарага беришдан қайтардилар”. Ибн Умар ва мен Рофиънинг ҳузурига шу ҳақда сўраш учун бордик. Шунда у айтди:
نَهَى النَّبِيْ عَنْ كِرَاءِ الْمَزَارِعِ
“Пайғамбар с.а.в. экин экиладиган ерларни ижарага беришдан қайтардилар”. Бухорийнинг Солимдан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар ерни ижарага беришни тарк қилган экан.
Бу ҳадислар Пайғамбар с.а.в.нинг ерни ижарага беришдан қайтарганликларини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Қайтарув – тарк қилишни талаб қилаётган бўлса ҳам, лекин бу ерда қаринанинг кўрсатишича, талаб қатъийдир. Чунки Пайғамбар с.а.в.га: ерни дон эвазига ижарага берсакчи, дейишганда, йўқ, дедилар. Сўнг сомон эвазига берсакчи, дейишганда ҳам, йўқ, — дедилар. Сўнг: Робиънинг бўйидаги ерларга экин экиб беришлари эвазига ерни ижарага берар эдик, дейишганда ҳам, йўқ дедилар ва буни “Экин эк ёки биродарингга бер”, деган сўзлари билан таъкидладилар. Бу ердаги қайтарувда қаттиқ туриб олиш таъкид учундир. Бундан ташқари, араб тилидаги таъкидлаш лафзларнинг такрорланиши билан лафзий ёки маъно орқали ифодаланади. Бу ердаги қайтарув лафзларининг такрорланиши таъкидга далолат қилмоқда.
Аммо Расулуллоҳ с.а.в.нинг Ҳайбар ерларини ҳосилнинг ярмиси эвазига ижарага беришлари юқорида айтилган нарсалар жумласига кирмайди, чунки Ҳайбар ерлари дарахтлардан иборат бўлиб, текис ер эмасди. Бунга ибн Исҳоқнинг “Сийрат”ида Абдуллоҳ ибн Абу Бакрдан ривоят қилган ҳадис далилдир:
أَنَّ رَسُولَ اللهِ كَانَ يَبْعَثُ إِلَى أَهْلِ خَيْبَرَ عَبْدَ اللهِ بْنَ رَوَاحَةَ بِمُؤْتَةٍ يَرْحَمُهُ اللهُ فَكَانَ جَبَّارُ بْنُ صَخْرٍ اِبْنِ أُمَيَّةَ بْنِ خَنْسَاءَ، أَخُو بَنِى سَلَمَةَ، هُوَ الَّذِى يَخْرُصُ عَلَيْهِمْ بَعْدَ عَبْدِ اللهِ بْنِ رَوَاحَةَ
“Пайғамбар с.а.в. Ҳайбарга Абдуллоҳ ибн Равоҳани мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида меваларни ўлчаб берувчи (хорис) қилиб жўнатардилар. Абдуллоҳ ибн Равоҳа Мўъта жангида ҳалок бўлди. Абдуллоҳ ибн Равоҳадан кейин Абу Саламанинг акаси Жаббор ибн Сахр ибн Умайя ибн Хансо меваларни ўлчовчи бўлди”. Хорис дегани меваларни дарахтда турган ҳолида узиб олишдан олдин ўлчаб берувчи кишидир. Бу ривоят Ҳайбар ерлари дарахтзор эканлигини, текис ер эмаслигини аниқ кўрсатиб турибди. У ердаги экинлар эса дарахтзорларнинг жуда кичик қисмини ташкил қилиб, дарахтзорга тобе эди. Шунга кўра, Ҳайбар ерлари, ерни ижарага бериш бобига кирмайди, балки мусоқот (дарахтзорларни шерик бўлиб суғориш) жумласидандир. Мусоқот эса шаръан жоиздир.
Бундан ташқари Пайғамбар с.а.в.нинг қайтарувларидан кейин саҳобалар ерни ижарага беришдан воз кечдилар. Улардан бири Абдуллоҳ ибн Умардир. Бу эса, уларнинг ерни ижарага беришни ҳаром деб тушунганликларини билдиради. Бироқ ерни ижарага беришнинг ҳаромлиги фақатгина деҳқончиликка тааллуқлидир. Уни деҳқончиликдан бошқа нарса учун – дам оладиган жой, товарлар учун омбор каби ишлар эвазига ижарага бериш мумкин. Чунки ерни ижарага беришдан қайтарув деҳқончиликкагина хос бўлиб, саҳиҳ ҳадислардан ҳам шу маъно тушунилади. Ер ва унга тааллуқли нарсалар хусусидаги ҳукмлар деҳқончилик орқали ўз бойлигини ўстириш учун ҳаракат қилаётган мусулмонга шариат белгилаб берган кайфиятни баён этади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
28.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми