Гендер тенглиги деб жар солаётганлар – Аллоҳнинг мезонига даҳл қилаётган жоҳиллардир!
Гендер тенглиги деб жар солаётганлар – Аллоҳнинг мезонига даҳл қилаётган жоҳиллардир!
بسم الله الرحمن الرحىم
Кўп миллионлик халқимиз ҳар соҳада турли муаммолар қуршовида қолаётган бир пайтда, президент қизи Саида Мирзиёева аёллар ва болалар ҳуқуқидан сўзлаб сиёсий майдонда жавлон ура бошлади. С. Мирзиёева томонидан фавқулодда кўтарилаётган бу ташаббус юзаки қараганда юртимиз ожизалари ва гўдаклари ҳақида ғам чекишдан бошқа нарса эмасдек кўринади. Аммо аввалги қонхўр яҳудий Каримов даврида ҳам юқори лавозимларда ишлаган Ш. Мирзиёевнинг қизидаги бу фаолликка чуқурроқ назар ташласак, унинг мақсадлари аслида нима эканига воқиф бўламиз. С.Мирзиёева ўзининг телеграм саҳифасида:
“Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув ўтказдик. Унда аёллар ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти фаолияти, оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилдик.
Биз – ўзгарувчан ва мураккаб жараёнларни бошидан кечираётган жамиятмиз. Сўз эркинлиги, барча учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир”, — деди. Хулоса ўрнида:
“Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш борасидаги мажбурияти устувор вазифа бўлиб қолмоқда ва биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз”, — деди.
Эй, азизлик Аллоҳнинг дини ва Росулуллоҳ ﷺнинг сийратида деб билгувчи мусулмонлар! Албатта, Оламлар Роббиси инсониятга Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ орқали ҳар бир инсон, ҳар бир жинс вакили учун унинг ҳаётдаги ўрнини ўзгармас, мукаммал қонунлар асосида аниқ белгилаб қўйган. Мисол ўлароқ тафсилотига бироз тўхталиб ўтсак, ота-она шундай мақомда эъзозланадики, ҳатто ҳозиргача Исломни маҳкам тутган оилаларда ота-оналар энг гўзал эҳтиром эгалари ҳисобланади. Динимиз кўрсатмалари асосида аёлларимиз эрлари риояси ва ғамхўрлигида ўзларининг нозик хилқатлари талабидаги иффатини сақлаб иззат топиб яшамоқдалар. Фарзандларимизни Роббимиз буюргандек юксак одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаб, бизларнинг самимий эъзозимизга эришмоқдалар. Улар ўз хотиржамлигини Аллоҳ баён қилган жойдан топдилар ва уни ҳеч қачон ўзгартирмоқчи эмаслар. Зеро, ҳар бир мўмин одам ўзи учун энг гўзал ўринни белгиловчи зот Меҳрибон Аллоҳ, деб билади ва эътиқод қилади. Аллоҳ айтади:
أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِير
– “(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир”. (Нисо:14)
Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, У бизга икки дунёда асл азизлик ўрнимиз қаерда эканини белгилаб, қалбларимизни ҳақ нури ила мунаввар қилди. Шунинг учун биз барча ишлар ва ҳаётий муаммолар ечимида фақат динимизни ўлчов-мезон қилиб оламиз. Ноқис ақл эгаси бўлмиш инсонлар томонидан ишлаб чиқилган тартиб-қоида ва қонунларни муаммоларимиз ечими сифатида қабул қилишдан хаё қиламиз, Аллоҳдан қўрқамиз. Ожиза аёлларимиз борасида эса, Росулуллоҳ ﷺ кўрсатмаларига риоя қилиш билангина қувонамиз ва хотиржам бўламиз.
Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺдан ривоят қилинади: «Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз, ўз аҳли-аёлига яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман». (Имом Термизий ривояти)
Аёллар ҳуқуқи ва болалар ташвишини шиор қилиб жар солаётганлар, аввало ўз оилаларига, қолаверса бугунги оилалардаги диндан, диний тарбиядан узоқлашиш ортидан илдиз отаётган муаммоларга, шунингдек, “тенглик” баҳонасида оилаларни пароканда, қадриятларни чилпарчин қилган Ғарб халқларининг бугунги тубан ҳаётига бир боқсалар бўлмайдими?
Ҳозирда “эркинлик” деб аталаётган ҳайвоний тизгинсизликдан бахт излаб, уни хотин-қизлар муаммосига ечим сифатида талқин қилаётганлар ўз юрти, ўз халқи устига қанчалар “ўтмас мато”ни олиб киришаётганини ўйламайдиларми?!
Даъво қилишларича, аёлларни “ҳимоя” қилиб, уларни “камситаётган” Ислом ва мусулмонларга қарши турли бўҳтон тошларини отаётганларнинг ўзларига бир қарайлик. Уларнинг ўзи ким? Аёллар учун нималарни қойиллатиб қўйишди? Аёлларни “камситишлар”дан ҳимоя қилаётганлар Исломга бўҳтон тошларини отаётган мана шу худосиз ғарбликлар ва кўр-кўрона уларнинг этагини тутаётганларми? Ўзларидан аёллар ҳимоячиси ясаб олаётган бундай кимсалар аёлларга нималар қилиб беришди? Ҳақиқат шуки, улар ҳам, булар ҳам аслида аёл зотини хорлаш ва хўрлашдан нарига ўтмади. Икковлари ҳам ёлғондан аёлни мақтаб, алдаб, тилёғламалик билан кўчага олиб чиқишди, ундан хаё-ибо пардасини юлиб, аёллик назокатидан маҳрум қилишди, фаҳш ишларга судрашди. Улар аёллар шаънини ерга уришдан бошқа иш қилмади. Улар аёлга ҳам ишчи кучи сифатида қараб, эркак билан тенг, деган иддаони қилиб, нозик аёл хилқати елкасига энг оғир ишларни юклашдан бошқа “тенглик” ва “эркинлик” беролмади! Булар инкор қилиб бўлмас реал ҳақиқатлар эмасми?! Энди таққосланг, аёл – аввало она ва авайлаб асралиши лозим бўлган номус, деб қараб, шунга монанд эҳтиром ила ёндашиш қайда-ю, айтиб ўтганимиз каби оёқости қилиш қайда!
Қолаверса, ўзлари томонидан ўйлаб топилган тузум ва қонунларни илгари сураётган, уларни мусулмонлар ҳаётига зўр бериб тиқиштираётган кимсаларнинг асл мақсадлари Аллоҳга қарши курашишдан бошқа нарса эмас. Биз мусулмон авлод буни ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.
Қани энди айтингларчи, очни тўйдирмайдиган, юпунни иситмайдиган бу бузуқ мезон тарғиботчилари! Бизларнинг оилаларда Аллоҳнинг тартиботи, динимиз кўрсатмалари асосидаги поклик ва мукаммалликка йўғрилган ҳаёт ўрнига ҳар қандай муқаддас қадриятларга беписанд, яланғоч Ғарб қарашлари ва ҳаётий нормаларини тиқиштиришдан кўзлаган мақсадингиз нима? Бу “меҳр- оқибат”ингиз ортида қандай режаларингиз бор? Албатта, бу саволимизни жавобсиз қолдирасиз, буни биламиз. Бундан бошқа иложингиз ҳам йўқдек гўё. Аммо яна бир бора айтамиз, гендер тенглигини сизларга асосий масала қилиб кўрсатма бераётган томон бу – кофир Ғарбдир. Мақсад эса аниқ, яъни иффатли аёлларимиз, иболи қизларимизни ўзларининг бахтсиз-тубан турмуш тарзига ўргатиш ва ортларидан кўр-кўрона эргаштиришдир. Сизлар эса, ўша ғаразгўй кофирларнинг юртимиздаги тарғиботчи гумашталари ролини бажармоқдасиз.
Танлов ва қарорингиз шу бўлса билингки, сиз аслида Аллоҳнинг мезонларига қарши бориб, поклик, иззат ва шараф ўрнига фасод ва тубанликни танлаётган исёнкор жоҳил кимсалардан бўлмоқдасиз! Аллоҳ Таоло дейди:
وَيُرِيدُ الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الشَّهَوَاتِ أَن تَمِيلُوا مَيْلًا عَظِيمًا
– “…ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар” (Нисо:28)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
16.05.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми