Касал Уммат

بسم الله الرحمن الرحيم
Касал Уммат
Шундай тоифа инсонлар борки, улар доимо соғликларини назорат қилган, бунинг учун истеъмол қилаётган таомларига эътибор берган, жисмоний тарбия билан шуғулланган, белгиланган муддатда шифокор кўригидан ўтаётганини кўрамиз. Бошқа тоифа инсонлар эса, касаллик аломатлари кўринганда соғликларига эътибор беришни бошлайдилар ва даволаниб соғликларини қайта тиклаб оладилар. Яна бир тоифа инсонлар борки, улар соғликларини назорат қилиш тугул касал бўлсалар ҳам эътибор бермайдилар, яъни бепарволик билан юраверадилар.
Ислом умматининг тарихига, бугунги кунига назар солиб, ушбу умматни юқорида айтилган уч тоифа инсонларга ўхшатишимиз мумкин. Албатта, мусулмонлар ҳақида айтаётганимизда жисмоний касалликларни назарда тутаётганмиз йўқ, балки ундан ҳам оғирроқ бўлган фикрий касалликни назарда тутябмиз. Фикрий касаллик, деганда бугунги кунда дунёда ҳукмронлик қилаётган бузуқ капитализм мабдасини мусулмонларнинг тушунчаларига таъсири, десак бўлади. Ушбу бузуқ мабда мусулмонларнинг дунёқарашларига, амалларининг ўлчовларига қаттиқ таъсир қилди. Аянчлиси аксар мусулмонлар ушбу бузуқ мабданинг таркибий қисми бўлган демократияни мақтовчи, ёқловчи ва ҳимоячисига айландилар. Бунинг натижасида мусулмонлар хор, тубан аҳволга тушиб қолдилар. Албатта, бундан қутулишнинг ягона йўли бор, бу эса, Ислом мабдасини ҳаётга қайтаришдир, фақат шундагина мусулмонлар хорлик ва тубанликдан қутулиб, буюк умматга айланадилар.
Биз юқорида Ислом умматини уч тоифа инсонларга ўхшатишимизни айтиб ўтган эдик. Тарихга назар соладиган бўлсак, мусулмонлар қачонки Ислом мабдасини маҳкам ушлаган, доимий эътибор берган даврларда соғлиғига эътибор берган биринчи тоифа инсонлар каби юксаклик даражасидан тушмаганлар, Ислом душманлари уларга зиён етказа олмаганлар. Бироқ мабдага эътибор сусайган даврларда, то яна мабдаларига қайта маҳкам ёпишгунларигача – касал бўлганда соғликларига эътибор берадиган иккинчи тоифа инсонлар каби – минглаган мусулмонларнинг қонлари Ислом душманлари томонидан оқизилган.
Минг афсуски, бугунги кунимизда аксар мусулмонлар касал бўлса ҳам соғлиғига эътибор бермайдиган учинчи тоифадаги бепарво инсонлар кабидирлар. Касалига эътиборсизлик қилаётган инсон, агар даволанишни истаса ва керакли муолажаларни қилса ин ша Аллоҳ тузалади. Худди шунингдек, бугунги кунда мусулмонлар фикрий касалликдан қутулишлари учун ўзларини Ислом билан муолажа қилишлари зарур бўлади.
Ҳизб ут–Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси масъули Умар.
02.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ