Нетаньяху: Фаластин деган давлат йўқ, биз ёлланма аскар сифатида хизмат қиладиган маъмурият хоҳлаймиз

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Нетаньяху: Фаластин деган давлат йўқ, биз ёлланма аскар сифатида хизмат қиладиган маъмурият хоҳлаймиз
Яҳудий вужуди бош вазири Нетаньяху Фаластин давлатини барпо этиш ғоясини илдизи билан қуритиш ва фаластинликларнинг ўзларига мустақил давлат қуриш интилишларига чек қўйиш лозимлиги ҳақида гапирди. Расмий яҳудий радиоси Нетаньяхунинг кнессетдаги ташқи ишлар ва хавфсизлик қўмитасининг ёпиқ мажлисидаги сўзларидан қуйидагича иқтибос келтиради: «Исроил Фаластин маъмуриятининг омон қолишини истайди ва унинг қулашидан манфаатдор эмас. Аксинча, уни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр. Исроил бу маъмуриятнинг мавжудлигидан ва фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор».
Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими қуйидагича изоҳ нашр қилди:
«Нетаньяху ўзининг аниқ баёнотлари билан бутун дунёга – икки давлат лойиҳаси ўтмишда қолиб кетди, Фаластин давлати асосланиши керак бўлган воқелик йўқ қилинганидек, бу ғоянинг ўзи ҳам яқинда йўқ қилинади, демоқчи бўлди. У айни баёноти билан икки давлат лойиҳаси тўғрисида нутқ сўзлаётганларнинг сўзини кесган бўлди. Малай ҳукмдорлар ва пасткаш сиёсий доиралардан иборат икки давлат лойиҳаси тарафдорларининг масалани таҳлил қилишлари ёки ҳийла-найранг ишлатишларига ҳеч қандай ўрин қолдирмади. Шу тариқа, ушбу лойиҳа ҳақидаги барча гаплар сиёсий ва реаллик нуқтаи назаридан ўлик ҳолга келди. Яҳудий вужуди аввалда ушбу заминга тажовуз қилган бўлса, энди икки давлат лойиҳасига сиёсий жиҳатдан тажовуз қиляпти ва бу сиёсий тажовузини бутун дунё тан олиб, рози бўлишини истаяпти. Шунда йирик давлатлар ва уларнинг малайлари муборак заминдан ва икки давлат лойиҳасидан узоқ бўлган ечимни излай бошлайдилар. Чунки Нетаньяхунинг фикрича, Фаластин уларнинг мулкига айланиб бўлган».
Матбуот изоҳида яна бундай дейилди:
«Яҳудий вужуди қўлга киритган ютуқлар урушни музлатиб қўйган ва одамларни гўё тинчлик ва икки давлат лойиҳаси ҳақида гапириш билан банд қилиб қўйган маъмурият ва қўғирчоқ режимларнинг хиёнати самарасидир. Дарҳақиқат, бу тинчлик ва лойиҳа яҳудий вужуди учун совға бўлиб, муборак заминнинг учдан бир қисмига эга чиқишини таъминлади. Шунингдек, энг оз сиёсий ва ҳарбий харажатлар билан янада кенгайиши ҳамда Фаластиннинг қолган ерларини ҳам ямлаб ютиб юбориши учун олтин имконият берди. Шундай қилиб, Фаластин маъмурияти Ғарбга ва яҳудийларга хизмат қилиб, муборак заминга ҳалокат ва вайронагарчиликдан бошқа нарса келтирмади. Яҳудий вужуди Нетаньяхунинг мазкур баёноти орқали маъмуриятдан худди махсус хавфсизлик ширкатлари каби хавфсизлик ва давлат хизматларини кўрсатадиган ёлланма ташкилотга айланишини истаяпти.
Фаластин маъмурияти хавфсизликни мувофиқлаштиришдан тортиб, Фаластин аҳлига қарши уларнинг ризқлари, динлари ва номуслари борасида уруш қилишдан иборат яҳудий вужуди учун кўрсатаётган ўзининг хизмат ва хиёнатларини қачон тўхтатади?! Уммат бу маъмуриятнинг бошқа малай ҳукмдорлар билан ҳамкорликда Фаластиндан воз кечишдек улкан жиноят содир этганини баралла айтадими?! Ёки маъмурият шу йўлида давом этиб, ёлланма аскарга айланадими ва унга хизмат кўрсатишда давом этадими?!
Озодлик Ташкилоти, маъмурият ва қўғирчоқ режимларнинг Фаластин масаласини қай аҳволга олиб келишганини юрт аҳли ўз кўзлари билан кўрмоқда. Зеро, бу кимсалар қолган бойлик ва пулларни йиғиш билан банд бўлган бир пайтда, яҳудий вужуди аннекция сиёсатини фаоллаштирмоқда. У ҳатто бундан ҳам кўпроқ режаларни тузиб, Нетаньяху айтганидек, қўрқитиб, таҳдид қилмоқда. Нетаньяху бундай деган эди: «Ғарбий Соҳилдаги операцияларимизда дронлардан фойдаланиш келажакда нима бўлишидан далолат беради»».
Матбуот изоҳи сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Вазият хатарли бўлиб, бу нарса ўз навбатида, Умматдан Фаластин аҳлига қарши қилинаётган фитнанинг қай даражада улкан эканини англаб, тинчлик, деган нарсани улоқтириб ташлашни талаб қилади. Зотан, бу тинчлик яҳудий вужуди учун муборак заминдаги қолган ерларни ҳам ўзлаштиришига имконият яратишдан бошқа нарса олиб келмади. Буни тўхтатишнинг ягона тўғри варианти уруш эълон қилиш бўлиб, у татбиқ қилиниши кечиккан шаръий ҳукм бўлишидан ташқари, ҳозирда де-фактога айланди. Уммат шуларни тушуниб етиб, ҳаракатга келмоғи ва муборак заминни озод этиб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташламоғи даркор. Йирик давлатларга, уларнинг лойиҳаларига, ташкилотларига, айниқса БМТга таяниш каби бундан бошқа танловлар эса, улкан хиёнат ва сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш ҳисобланади».
Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли