Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
9
Ақл бу шундай муҳим нарсаки, уни тўғри ишлатиш билан инсон юксакларга парвоз қилиши ва оҳиратию дунёсини обод қилиши мумкин. Лекин ақлни нотўғри ишлатувчилар ўзларини балоларга гирифтор қилишлари аниқ. Чунки бу ҳаётда тўғри яшаш учун ақлни тўғри ишлата олиш зарур. Айниқса, бундай тўғри ишлатиш ақидага иймон келтиришда шарт бўлади. Бунда ақида борасида ақл кўтара оладиган ҳужжатлар келтирилиб, ақлни қаноатлантиришга ҳаракат қилинади. Керак бўлса, бир неча ақида устида фикрланиб, қайси бири тўғрилигини аниқлаш учун улар тўғрисидаги ҳужжатлар ақлга ташланади, ақл бу ҳужжатлар орқали тўғри ёки нотўғрига ажратади. Айтиб ўтилган эдики, ақлнинг ўзида албатта солиштирилаётган, нисбатланаётган ҳужжатлар борасида маълумот бўлиши керак.
Булардан келиб чиқиб тушуниш мумкинки, ақида борасида ҳам олинган маълумотлар катта ўрин тутади. Унинг тўғрилигини идрок қилиш учун ақлга шундай маълумотлар зарур. Биз эса, ақлимиз тўғри ва аниқ идрок қилиши учун уни имкон қадар тўлиқ маълумотлар билан таъминлашимиз керак. Айниқса, ақидага иймон келтириш борасида бу ишнинг аҳамияти янада ортади. Агар шу масалада биз жиддий ёндашмасак, нотўғри тасаввур ҳосил бўлиши ва унинг устига қуриладиган ҳаётимиз харобазор каби шаклланиши мумкин.
Ақидани тўғри таниш, уни устида тўғри идрок қилишдан иборатдир. Бу ҳолат ҳар бир инсонда мустақил равишда рўй бериши керак. Тўғри, бу нарсага кимгадир кимлардир туртки бўлиши мумкин, маълумот бериши мумкин, йўл кўрсатиши мумкин, лекин ақидани таниш жараёни ҳар бир инсоннинг ўзида бўлиши шарт. Бу ҳолатни қиёслаш учун бир мисол келтирамиз. Ҳар бир инсон қорни тўйиши учун таомни ўз оғзи билан ейиши шарт. Чунки кимнидир таом ейиши ёки қандай таом еганлигини жуда аниқ қилиб таърифлаши бошқа инсоннинг қорни тўйишига сабаб бўлмайди. Ёки ўнлаб одам ёнингизда таом еса ҳам, сиз ўзингиз бу таомдан емасангиз, сизда тўйиш ҳисси вужудга келмайди.
Бу ҳолат, юқорида айтиб ўтганимиздек, ақидага иймон келтириш бобига ҳам тааллуқлидир. Яъни ҳар бир инсоннинг ўзи ақида тўғрисида фикрлаш учун киришиши ва бу бўйича етарли маълумотларга эга бўлиш учун ҳаракат қилиши ҳамда бу борада тўғри идрокка эга бўлиш учун ўз қувватини сарфлаши зарур. Йўқса бу инсон мустаҳкам иймонга эриша олмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
04.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб