| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи тиниқ лойиҳа эгаси бўлиб, у Шом қўзғолонига етакчилик қилишга ҳақлидир

Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи тиниқ лойиҳа эгаси бўлиб, у Шом қўзғолонига етакчилик қилишга ҳақлидир

By htadmin
29.09.2022
616
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи тиниқ лойиҳа эгаси бўлиб, у Шом қўзғолонига етакчилик қилишга ҳақлидир

Устоз Аҳмад Суроний

Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлининг қонхўр режим билан сулҳ тузиш тўғрисидаги чақириғидан сўнг юзага келган норозилик намойишларини кузатиб бораётган киши шунга гувоҳ бўладики, озод этилган ҳудудлардаги жуда кўп қўзғолончилар оёққа туриб, Шом қўзғолони ишларига бурун суқишдан турк режимини тийиб қўйишни талаб қилишди. Биз шунингдек, жангчи гуруҳлар етакчиларининг ишдан олинишини ҳамда етакчиликни шунга лойиқ бўлган ва қўзғолоннинг ўзгармас мақсадларини ва Шом аҳлининг истакларини рўёбга чиқарадиган кишиларга берилишини талаб қилувчи овозларни ҳам эшитдик. Зеро, Шом аҳли истаклари фронтларни очиш, режимни ағдариш ва ўн бир йилдан бери тобора мураккаблашаётган қирғин, қочқинлик, қамоқ ва аччиқ-аламли ҳаётдан қутулишдан иборат.

Шуларнинг барчасидан сўнг муҳим бир савол туғилади: Хўш, ҳозирда қўзғолон учун ясалган бу хоин етакчиларга муқобил ҳамда қўзғолонни хавфсизлик қирғоғига олиб чиқишга лойиқ қандай етакчилик бор?

Аввало, қўзғолоннинг сиёсий етакчилигининг турк режимига маҳкум бўлиб қолганини таъкидламоқ лозим. Ҳақиқатда, хоҳ шимолий Ҳалабдаги «Миллий армия» назорати остидаги ерлар бўлсин, хоҳ Ғарбий Идлиб ва Ҳалабдаги Таҳрири Шом ҳайъати назорати остидаги ерлар бўлсин, турк режими қўзғолоннинг сиёсий ва ҳарбий қарори устидан ҳукмрон бўлиб олган.

Ҳозирги етакчиликка муқобилни аниқ белгилашимиз учун, аввало яроқли сиёсий етакчиликнинг сифатлари қандайлигини белгиламоғимиз ва келаси босқичда қўзғолонни етаклашга лаёқатли бўлсин учун айни сифатларга эга кишиларни излаб топмоғимиз керак бўлади. Бу сифатлар қуйидагилардан иборат:

1 – Мафкуравий етакчилик. Бу қўлида очиқ қарашлари бўлган ва қонхўр Асад режимига муқобил режим учун муфассал сиёсий лойиҳаси бор бўлган сиёсий партия-ҳизбда гавдаланади.

2 – Сиёсий лойиҳа. Ҳизб берадиган бу сиёсий лойиҳа Ислом Умматининг ақидаси ва фиқҳий меросидан балқиб чиққан бўлади. Яъни давлат дастури ва давлат татбиқ қиладиган қонунлар Китобу Суннат ва шуларга алоқадор манбалардан истинбот қилинувчи шаръий аҳкомлар бўлади.

3 – Бу сиёсий ҳизб улкан сиёсий онгга эга бўлади. Яъни қўзғолонга душман бўлган давлатларнинг тил бириктирувларига қарши курашиб, уларнинг режаларини фош этади. У шунингдек, сиёсий фаолиятлар олиб бориб, Ислом ва мусулмонларга душман Ғарбнинг сиёсий йўлакларда тўқилаётган макру тузоқларга Умматнинг осонгина илиниб қолмаслиги учун уларни муваффақиятсизликка учратишга ҳаракат қилади.

4 – У бирор давлатга боғланмаган ва халқаро тизимни тан олмайдиган мустақил қарорга эга ҳизб бўлади.

5 – У ўз мабдаида собит, ундан қилча четга чиқмайдиган ҳизб бўлади. Бу ҳизб шунингдек, ўзининг исломий лойиҳасини рўёбга чиқариш йўлида узоқ йиллик фикрий ва сиёсий кураш тарихига ҳам эга бўлиши керак.

6 – Бу ҳизб Умматга ёлғон, мунофиқлик ёки алдов ишлатгани кузатилмаган, Уммат масалаларига хиёнат қилмасдан ва ён бермасдан ҳал қилган ишончли, ростгўй ҳизб бўлади. Яъни бу ҳизбнинг Росулуллоҳ ﷺдан ўрнак олиб, содиқул амин (омонатгўй ростгўй) сифатини ўзида мужассамлагани ўз исботини топган бўлади.

7 – Бу ҳизб ўзининг йўлидан, ўзгармас қарорларидан четланган ёки шариатга зид ҳаракат қилган пайтда одамлар томонидан муҳосаба қилинганда уни холис қабул қилади.

Биз Шом қўзғолони воқелигини диққат билан ўргансак, етакчиликнинг юқорида айтилган яроқли сифатлари Ҳизб ут-Таҳрирда топилаётганига ҳамда хавфсизлик қирғоғига етказиб бориш учун Шом қўзғолони рули топширилишга унинг лойиқ эканига гувоҳ бўляпмиз.

Чунки ушбу Ҳизб муфассал сиёсий лойиҳага эга бўлиб, ўнлаб йиллардан бери уни Умматга тақдим қилиб келмоқда. У Ислом давлати учун 191-моддадан иборат ҳамда Китобу Суннат, саҳобалар ижмои ва шаръий қиёсдан истинбот қилинган дастурни тайёрлаган.

Ҳизб, шу билан бирга, хоҳ бошқарув низомига оид бўлсин, хоҳ давлат жиҳозига оид бўлсин, фарқсиз, ўзининг бир неча китобларида давлатнинг бошқарув шаклини тўлиқ муфассал равишда баён қилди. Жумладан, иқтисод низоми, ижтимо низоми, жазолар низоми, таълим сиёсати ва Ислом давлатининг аниқ-тиниқ кўринишини ифодаловчи бошқа аҳкомларни батафсил ёритиб берди.

Сиёсий онгга келсак, Ҳизб ут-Таҳрирдаги мавжуд сиёсий онг уни кофир Ғарб ва унинг малайлари томонидан – хусусан, Шом қўзғолонига қарши – олиб борилаётган барча сиёсий тил бириктирувларга қарши туришга яроқли-қодир қилмоқда. Айниқса, Шом қўзғолонида Ҳизбнинг қўзғолонни йўқ қилиш учун олиб борилаётган шунча тил бириктирувларни қандай қилиб фош этаётгани яққол намоён бўлди. Дарҳақиқат, Ҳизб турк режимининг қўзғолонни жиловлашдек ёмон ниятли роль ижро этаётганини бошидаёқ очиб берди. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти 2022 йил 16 сентябрда «Туркиянинг зобит Ҳусайн Ҳармушни ўғирлаб, Сурия режимига топшириши унинг Суриядаги шармандали ролларидан биридир» номли варақа нашр қилди. Бундан ташқари, Ҳизб Ғарбнинг қўзғолонни бўғизлаш учун жуда хавфли сиёсат олиб бораётганини, булар Женева, Вена, Риёз, Сочи ва Остонадаги тил бириктирувлардан иборатлигини ҳам англаб етди. Шом аҳлига бу каби сиёсатлар жуда нопок эканини, бундан қўзғолон охирида қонхўр режим манфаати кўзланганини ҳамда қўзғолон аҳли берган шунча қурбонликларни зое кетказиб, уларни қайта қонхўр қўйнига киритиш мақсад қилинганини очиқ ёритиб берди.

Ҳизб шунингдек, жангчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро жанг қилишнинг жиноят экани, душман давлатлар шунга гижгижлаётгани билан ҳам огоҳлантирди. Бундан ички фронтларни заифлаштириш ва ўзаро уруш билан жангчиларни ҳолдан тойдириб, қонхўр режимга қарши жанг қилишдан чалғитиш кўзланганини очиб берди.

Баъзи кимсалар сулҳни Ислом ва мусулмонлар учун нусрат, деган пайтда ҳам, масалан, Забадония, Куфриё ва Фавъа шаҳарларида бўлгани каби, Ҳизб қонхўр Асад режими билан сулҳ тузиш ва музокара қилишдан ҳам огоҳликка чақирди.

Американинг сиёсий ечими хавфли эканини, Сурия иши бўйича актив фаолият қилаётган Россия, Туркия ва Эрон каби давлатларнинг ҳар бири мана шу нопок ечимни ижро этиш учун ролларни ўзаро бўлишиб олишганини, бу ечим қўзғолонни йўқ қилиб, Шом аҳлини қайта жиноятчи режим чангали остига киритишини ҳам очиб берди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг ўз қарорида мустақиллиги ва давлатлар билан алоқа қилмаслигига келсак, бунга узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам очиқ гувоҳ бўлганлар. Чунки Ҳизб ҳар қандай шаклдаги шубҳали молиявий қўллаб-қувватловни олишни – ўз қарорига таъсир қилиши мумкинлиги учун – мутлақ тақиқлади.

Мабдада собит туришга келсак, Ҳизб ҳар қандай босимларга учраган пайтда улуғвор қоядек турди… Суриянинг озод этилган ҳудудларидаги хоин жангчи гуруҳлар томонидан турли хил озор ва тазйиқларга учради, Ҳизб аъзолари мавжуд ҳокимият розилиги учун даъватларидан қайтиш ва ён беришлари учун қамоқларга ташланди, қийноқларга солинди… Аммо Ҳизбга қарши барча уринишлар муваффақиятсиз чиқди, алҳамду лиллаҳ. Ҳизб ва унинг аъзолари ўзлари кўрган ҳақ устида собит турдилар ва бу Ҳизб учун ютуқ бўлди, халқчиллиги ошишига хизмат қилди. Ваҳоланки, қўзғолон даъвосини қилган кўплаб гуруҳлар ва ҳаракатларни биз воқеликка қараб ўзгариб, ҳар мақомга ўйнаганини, бу уларнинг қўзғолон масаласидан воз кечишларига ва Американинг сиёсий ечимини тиқиштириб, қўзғолонни йўқ қилиш режаси бўйича ҳаракат қилишларига сабаб бўлганини гувоҳи бўлдик.

Ҳизбнинг ростгўй ва омонатгўйлигига келсак, унинг 1953 йилдан шу кунгача чиқарган баёнотларини ўқиб, тутган позициясини кузатиб келаётган киши унинг Умматга ҳар доим рост сўзлаганини, алдамаганини гувоҳи бўлади. Зеро, Ҳизб Шом қўзғолони майдонида йиллаб ёлғон ва адаштириш билан шуғулланиб келган сохта ва малай мухолафат ҳамда давлатларга ўхшамади. Уларнинг аҳволи бугун оддий инсонларга ҳам фош бўлиб қолган.

Сўнгги яроқли етакчилик сифатига келсак, бу муҳосабани қабул қилишда ва танқид қилаётган ёки ҳисоб талаб қилаётганларга қулоқ солишда кўринади. Ҳизб агар ўзининг бирор фаолияти ёки баёнотида ўз лойиҳасидан четга чиқса ёки шариатга зид иш тутса, Умматга уни муҳосаба қилишни юклади. Зотан, бу Аллоҳнинг изни ила, нусратига етгунга қадар етакчиликни гўзал суратда олиб боришини кафолатлайди. Ўз навбатида, Уммат ҳам муҳосаба қилиш орқали ўзининг ҳокимият соҳиби эканини, ҳокимиятни лойиқ инсонларга беришини ва унинг ишларини бошқариш ва манфаатларини қабул қилишни бузаётганлардан тортиб олишини англаб етмоқда.

Ҳарбий етакчиликка келсак, бу соҳа эгалари ўз ораларидан шу ишга лойиқ-яроқли ростгўй ҳарбийларни танлаб олмоқлари даркор. Токи, улар ўз халқчилликлари ва сиёсий етакчиликлари билан Шомнинг ўзгармас ғояси томон онг билан ҳаракат қилсинлар, асосан, қонхўр режимни ағдариб, тил бириктираётган ва манипуляция қилаётганларнинг қўлини чопиб ташлаб, Ислом бошқарувини ўрнатсинлар.

Роя газетасининг 2022 йил 21 сентябр чоршанба кунги 409-сонидан

 

TagsЎз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчиЧовушўғлиШом қўзғолони
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Рамазон Ҳайити табриги

  • МАҚОЛАЛАР

    Руҳий боғланиш тўғрисида мулоҳаза

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Демократиядан олдин ўз тарафдорларини инсонийликдан мосуво қилган бирорта ҳам тузум бўлмаган»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/