Ёшлар қандай қилиб Росулуллоҳ ﷺ даврида бўлганидек, ўзгариш жараёнининг пешқадами бўла оладилар?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ёшлар қандай қилиб Росулуллоҳ ﷺ даврида бўлганидек, ўзгариш жараёнининг пешқадами бўла оладилар?
Ислом тарихи саҳифалари ёшларнинг тақдирий масалаларни ҳимоя қилишда кўрсатган хизматлари ва давлат барпо этишда қўшган беқиёс ҳиссалари билан тўла. Пайғамбар ﷺ ёшларни лашкарга қўмондонлик қилиш каби улкан масъулиятга тайинлаганларидек, намоз имомлиги, ваҳий ёзувчиси ва қозилик вазифаларини ҳам топширганлар. Демак, ёшлар бугун ҳам ўтмишда бўлганидек, масъулиятни зиммаларига олишлари лозим. Пайғамбар ﷺ айтдилар:
«أُوصِيكُم بِالشَّبَابِ خَيْرًا، فَإِنَّهُمْ أَرَقُّ أَفْئِدَةً، لَقَدْ بَعَثَنِيَ اللَّهُ بِالحَنِيفِيَّةِ السَّمْحَةِ، فَحَالَفَنِيَ الشَّبَابُ، وَخَالَفَنِيَ الشُّيُوخُ»
«Ёшларга яхшилик қилишингизни васият қиламан. Чунки уларнинг қалби кўпроқ нозикдир (эгилувчан ва даъватни қабул қилишга мойил)… Аллоҳ мени осон ва енгил тўғри дин билан юборди, менга ёшлар ёрдамчи бўлдилар, кексалар эса қарши чиқдилар». (Имом Бухорий ривояти). Яна Пайғамбар ﷺ дедилар:
«سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللَّهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: إِمَامٌ عَادِلٌ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ اللَّهِ…»
«Етти тоифа одам борки, Аллоҳнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган қиёмат кунида Аллоҳ уларни Ўз соясига олади: Одил раҳбар. Ёшликдан Аллоҳ таолога ибодат билан вояга етган йигит…». Шундай экан, ёшлар фақат ўсмирлик билан чекланиб қолмасдан, давлат арбобларига айланишлари зарур. Улардаги биологик ўсиш фикрий ўзгариш билан уйғунлашиб, масъулият ва таклифнинг бошланиши сифатида исломий куч билан ёшлик шижоати бирлашиб, буюк етакчилар ва ўзгариш пешволарини етиштириб чиқаради.
Ёшлар Аллоҳга ибодатда вояга етиши учун, аввало, мустамлакачининг мусулмонлар устидан бўлган ҳукмронлиги тугатилиши зарур. Бу эса юзларни ёки конституция моддаларини алмаштириш билан эмас, балки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали амалга ошади.
Эй ёшлар! Сизга золимлик қилганларга, сизни ожизликда, нуқсон ва беқарорликда айблаганларга суянманг. Чунки аввалги замонларда ҳам Умматнинг шон-шуҳрати ва цивилизациясини барпо этган, динни, юртни ва номусни ҳимоя қилганлар мард ўғлонлар бўлган. Сиз ҳам улар каби динингиз билан азиз бўлинг, Уммат сиз билан азиз бўлсин, ақидангиз билан нурлансин, даъватингизга жавоб бериб, ҳаётингизни Ислом асосида қайта тиклашингизда сизга елкадош бўлсин.
Роя газетасининг 2025 йил 20 август, чоршанба кунги 561-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!