Муфоваза ширкати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ШИРКАТ ҲУКМЛАРИ
Муфоваза ширкати
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Муфоваза ширкати
Муфоваза ширкатида шериклар ўтган ҳамма ширкатларда, яъни инон, тан, музораба ва вужуҳ ширкатида шериклик қиладилар. Масалан, бир одам икки муҳандисга савдо-сотиқ мақсадида иморатлар қуришлари учун музорабага пул берди. Улар ўзларидагидан кўра кўпроқ пулни айлантирмоқчи бўлиб, савдогарларнинг уларга билдирган ишончидан фойдаланиб, пул бермасдан товар ола бошлашди. Икки муҳандиснинг танлари билан шерикчилик қилишлари тан (абдон) ширкатидир. Касб-корлари ва мол қўйишлари, биргаликда ишлашлари эътибори билан инон ширкатидир. Бошқа бировдан музорабага пул олишлари музораба ширкатидир. Савдогарларнинг уларга берган ишончларидан фойдаланиб, бепул товар олишлари вужуҳ ширкатидир. Бу ширкатда барча турдаги исломий ширкатлар тўпланяпти. Бу иш жоиздир. Чунки мазкур ширкатларнинг ҳар бири алоҳида жоиз бўлгач, ҳаммаси биргаликда бўлиши ҳам жоиздир. Фойда келишувга қараб бўлади. У қўйилган моллар миқдорига қараб ҳам, моллар оз-кўп бўлса-да, у тенг бўлиши ҳам, моллар тенг бўлса-да, у оз-кўп бўлиши ҳам мумкин. Муфоваза ширкатининг шу тури жоиздир. Унга ҳужжат ворид бўлган.
Айрим фақиҳлар айтган, икки киши молда ҳам, тасарруфда ҳам, иш ҳақида ҳам тенг шерик бўлиб, улардан ҳар бири иккинчисига батамом топшириши ҳам муфоваза ширкатининг бир туридир, деган гапга келсак, бундай қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки унга шаръий далил ворид бўлмаган. Улар далил қилаётган
إِذَا تَفَاوَضْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْمُفَاوَضَةَ
“Агар бир-бирингизга топширсангиз чиройли тарзда топширинг”, ҳадиси ёки
فَاوِضُوْا فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلْبَرَكَةِ
“Бир-бирингизга топширинглар, чунки бу ишнинг баракаси улуғдир”, деган ҳадиснинг далолати саҳиҳ деб фараз қилинган тақдирда ҳам маънолари уни англатмайди. Негаки бундай ширкат ноаниқ мол ва ноаниқ ишга биноан тузилган ширкатдир. Уларнинг жоиз эмаслигига шунинг ўзи кифоядир. Бундан ташқари, мерос қўювчининг вафотидан кейин уларга ўтадиган мерос, деган гап ҳам бор. Улардан бири зиммий бўлса, қандай қилиб унга меросдан улуш ажратилади?
Яна бир сабаб: Ширкат ваколат маъносини ўз ичига олади. Ноаниқ нарсага ваколат бериш эса жоиз эмас. Мана шулар муфоваза ширкатининг бу тури жоиз эмаслигига далилдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
08.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ