| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Иш билан таъминлаш давлатдан хусусий секторга ўтяптими?

Иш билан таъминлаш давлатдан хусусий секторга ўтяптими?

By htadmin
15.08.2025
0
Share:

Иш билан таъминлаш давлатдан хусусий секторга ўтяптими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (ПФ–126-сон, 04.08.2025й) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар меҳнат муносабатлари ва касбга ўқитиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

  • ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларнинг самарали, адолатли ва ўзаро манфаатли тизимини яратиш;
  • иш берувчиларнинг эҳтиёжига мувофиқ уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

2025 йил 1 сентябрдан иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

  • бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;
  • бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш. (yuz.uz)

Энди ушбу фармоннинг бўлимларини диққат билан ўрганиб чиқсак, ҳукуматнинг “самара”, “адолат” каби сўзлар ортидаги асл мақсадини англашимиз мумкин.

1. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид муносабатларнинг самарали, адолатли ва ўзаро манфаатли тизимини яратиш.

Расман давлат меҳнат муносабатларини қайта кўриб чиқиб, ходим ва иш берувчи ўртасида тенг ҳуқуқ ва масъулият тизими яратишни мақсад қиляпти. Аммо бу гаплар ортида одатда бир оз бошқача мантиқ яширинган бўлиши мумкин. “Самарали” деганда кўпинча бюрократия ва назорат тизимини қисқартириш тушунилади, бу эса давлатнинг меҳнат бозоридаги тўғридан-тўғри иштирокини камайтириш деганидир. “Адолатли” деганда эса ҳар тараф ўз манфаатини ўзича ҳимоя қилиши, яъни давлат орқали кафолатлар эмас, ишчи ва иш берувчи ўртасидаги тенглик деган фикр қўйилади. “Ўзаро манфаатли” дегани эса ишчи ва иш берувчи ўртасидаги келишувга асосланиб, давлатнинг аралашувини камайтиришни назарда тутади.

Бунинг оқибатида давлат томонидан таъминланадиган кафолатлар, ҳимоя ва масъулиятлар камаяди, масъулият эса кўпроқ ходимнинг ўзига юкланади. Яъни мураккаб иқтисодий шароитларда ва иш бозорида кучсиз позицияга эга бўлган инсонлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қаттиқ қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

2. Иш берувчиларнинг эҳтиёжига мувофиқ уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

Расман таълим ва касбий тайёргарлик тизими бозор талабларига мослаштирилади, яъни ишчи кучини замонавий иқтисодий реалликларга мувофиқ тайёрлаш кўзда тутилади. Лекин бу жойдаги энг муҳим калит сўз — иш берувчининг эҳтиёжи. Демак, кадрларни тайёрлашда асосий мезон фақат билим эмас, балки бизнес ва бозорнинг талаблари бўлади. Бу эса таълим тизими ва касбга ўқитиш марказларини давлатнинг жамоатчилик вазифасидан кўра, хусусий сектор буюртмаларига кўпроқ боғлайди. Натижада, ҳукуматнинг асосий эътибори “ишсизликни камайтириш” эмас, балки иш берувчиларнинг “малака танқислиги” муаммосини бартараф этишга қаратилади. Яъни давлат таълим ва ўқитиш тизимини ўзини-ўзи молиялаштирувчи, хусусий бизнес учун кадрлар таъминоти марказига айлантирмоқда. Бу жараёнда таълимнинг асосий вазифаси – барча одамларга тенг ва универсал имкониятлар бериш эмас, балки кўпроқ бизнес манфаатларини қондиришга айланиб қолиши мумкин. Яъни таълим энди кўпчилик учун эмас, фақат бизнесга керакли кадрлар тайёрлашга қаратилади, бу эса оддий халқ учун имкониятлар камайиши хавфини туғдиради.

3. Бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган номзодларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш.

Расман иш берувчи энди давлат томонидан тавсия қилинган номзодни ишга олмаслиги мумкин ва бу учун жавобгарликка тортилиши шарт эмас. Аслида эса давлат ўзининг “ишчи топиш” функциясидан чекланмоқда. Бу иш берувчига катта эркинлик беради, аммо ишсизлар учун имкониятлар камаяди. Чунки иш берувчи истамаган номзодни ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан рад этиши мумкин бўлади. Бу бозор иқтисодиётида одатий ҳолат бўлса-да, жамиятнинг заиф қатламлари учун катта муаммоларни келтириб чиқариши эҳтимоли бор.

4. Бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этишни бекор қилиш.

Расман иш берувчилар эндиликда давлатга доимий равишда “қанча бўш иш ўрни бор” деган ҳисобот бериш мажбуриятидан озод этилади. Аслида эса бу давлатнинг меҳнат бозорини кузатиш ва таҳлил қилиш имкониятини қисқартиришга олиб келади. Бу ҳисоботлар орқали давлат ишсизлик даражаси ва талаблар ҳақида тезкор ва аниқ маълумотга эга бўлар эди. Энди бу маълумотлар йўқолиши ёки фақат хусусий агентликлар орқали йиғилиши мумкин. Бу эса бир томондан иш берувчи учун енгиллик бўлса, иккинчи томондан давлат статистикасига ва меҳнат бозори мониторингига салбий таъсир кўрсатади.

Бу фармонни таҳлил қилганимизда аниқладикки, унинг асосий мақсади – меҳнат бозорида давлатнинг тўғридан-тўғри аралашувини камайтириш ва масъулиятни хусусий сектор ҳамда ходимнинг ўзига ўтказишдир. Бошқа жиҳатдан қаралса, бундай чоралар ташқи инвесторларни жалб қилиш учун ҳам мўлжалланган бўлиши мумкин. Зеро, ҳозирги капиталистик демократия тузумида барча қарор ва фармонлар ортида манфаат туриши, уларни ҳал қилувчи асос бўлиши шубҳасиз.

Шу билан бирга, мазкур фармон жамиятдаги оғриқли муаммо – ишсизликни янада кучайтиши эҳтимоли юқори. Бу эса чет элдан келаётган очкўз кампаниялар учун халқимизни арзон ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаган ишчи кучига айлантириши мумкин. Чунки капиталистик иқтисодиётда иш берувчилар ҳар бир ҳолатни фойда ва зарар нуқтаи назаридан баҳолайдилар ҳамда даромадни ошириш мақсадида харажатларни максимал даражада қисқартиришни хоҳлайдилар. Улар учун энг катта харажат тури – иш ҳақи ва ижтимоий кафолатлардир. Шу боис, иш берувчи ёлланадиган ходимларнинг маоши ва ижтимоий ҳуқуқлари имкон борича паст бўлишини истайди. Ишсизлик даражаси эса ходимларни минимал маош талабларини қабул қилишга мажбур қиладиган энг катта босимдир.

Хулоса шуки, иш билан таъминлаш вазифасини давлат зиммасидан олиб ташлаш жуда хатарлидир. Исломда давлат ҳар бир ишга қодир фуқаросини иш билан таъминлашни ўз зиммасига олади. Буни Расулуллоҳ ﷺнинг ансорийлардан бири билан бўлган машҳур ҳодисаси аниқ кўрсатади. Расулуллоҳ ﷺ ансорийнинг уйидаги буюмларини соттириб, унга иш учун зарур болтани олишни, сўнгра 15 кун ўтин қилиб сотишни буюрдилар. Бу воқеа Мадинада, Расулуллоҳ ﷺ Ислом давлати раҳбари бўлган пайтда содир бўлган. Демак, бундан давлат раҳбарининг ўз фуқароларини иш билан таъминлаш масъулияти очиқ-ойдин кўринади. Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: “Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир”.

 

Салоҳиддин

15.08.2025й

Tagsиш билан таъминлаш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалабнинг қулаши сабоқ ва ибратдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқда йигирма йиллик хорлик ва хўрлик ортидан чиқиш йўли борми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ХИЁНАТКОР МУЗОКАРАЛАРНИ ФОШ ҚИЛДИ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • 22.06.2026

    КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • 22.06.2026

    БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/