Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
15
Ҳаётни шакллантиришда асос бўла оладиган ақидаларнинг тўғри ёки нотўғрига ажратиш учун ўлчовлар: ақлни қаноатлантириши ва инсон фитрати (табиати)га мос келиши. Шу икки ўлчовга жавоб бера олган ақида қалбни хотиржам қилади. Демак, Ислом, капитализм, социализм ақидаларини шу ўлчовларга мувофиқ келиш ёки келмаслигини текшириб кўрамиз.
Аввало, ақлни қаноатлантириш хусусида гаплашамиз. Ақлни қаноатлантириш ақидаларнинг тўғри-нотўғрилигини исботлашда ақлга асосланганми ёки ақлдан бошқа нарсагами, шу бўйича текширилади.
Капитализм пайдо бўлиши ўрта асрларга бориб тақалади. Ўша даврдаги ҳукмдорлар халқни зулм билан бошқарар эдилар ва ўз бошқарувларида диний воситалардан фойдаланганлар. Яъни ибодатхоналар хизматчилари орқали халқ алданиб золим ҳукмдорнинг тахти мустаҳкамланиб келинган. Буларнинг натижасида халқ ва ҳукмдорлар билан бирга ибодатхоналар ўртасида катта кураш келиб чиқди. Қон тўкилишлар якунида бошқарув қандай асосда бўлиши кераклиги баҳс қилинди. Шу вақтда халқнинг баъзи вакиллари динни умуман ҳаётдан ўчириб ташлаш тарафдори бўлса, бошқалари ҳаётда дин қолиши керак, деган хулосани кўтарган эдилар. Шу вақтда икки томоннинг қарама-қаршилиги ўртасида муросасозлар пайдо бўлди. Яъни уларнинг мақсади фақат муросага келтириш бўлиб, бу икки томондан қай бирининг фикри тўғри, қай бириники хатолигини аниқлаш эмас эди. Шунда улардан динни ҳаётдан ажратиш фикри келиб чиқди. Бу фикр диндорлар ва динга қаршилар ўртасида муроса қилиш асосида келиб чиқли. Демак, капитализм ақидаси бўлган динни ҳаётдан ажратиш фикри муросасозликка асосланади, ақлга эмас.
Социализм модда устида лаборатория ишларини олиб борди ва модданинг қаттиқлашиши, суюқлашиши, газга айланиши, майдаланиши ва юмшоқлашишини кўрди. Булардан келиб чиқиб модда яратилмаган, модданинг ўзи ўзгаришга қодир деб хулоса қилишди. Улар шу йўл билан Яратувчи йўқ, модданинг ўзи яратувчи, деб эътиқод қилишди. Социалистларнинг ақидаси бўлган бу фикрнинг келиб чиқишида модданинг ўзгариши асос бўлди, ақл эмас.
Исломда эса ақлга хитоб қилинди, бир неча оятлар ақлни ишлатиш кераклиги тўғрисида келганлиги бу гапларимизга далил. Яъни ақлни ишлатиб Яратувчи борлигини идрок қилишимиз кераклиги маълум бўляпти. Ислом ақидасини текширишда воқеликка эътибор қаратилиб ақл ишлатилса, ақлни қаноатлантириши маълум бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.01.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми