Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 124-ояти тафсирини ўрганган эдик, бу сонда эса, Бақара сурасининг 125-ояти тафсирини кўриб чиқишни бошлаймиз.
وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِّلنَّاسِ وَأَمْناً وَاتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
– “125. Эсланг: “Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку — сужуд эгалари учун пок тутинг”, деб буюрдик”. (Бақара:125)
- Аллоҳ Таоло Байтул Ҳаромни икки сифат билан тавсифлаяпти. Улардан бири (مَثَابَةً зиёратгоҳ), яъни ҳар йили одамлар ҳеч қандай мақсадлари бўлмаса ҳам келадиган жой. Бир келган одам уни тавоф қилиб бўлмай туриб, яна бир келишни орзу қилиб қолади.
رَّبَّنَا إِنِّي أَسْكَنتُ مِن ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِندَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُواْ الصَّلاَةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِّنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ
– “Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини — ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг Ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар деб (шундай қилдим). Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил”. (Иброҳим:37)
Иккинчиси (وَأَمْنًا тинч жой) бу (أَمِنَ، يَأْمَنُ ) феълининг масдари. Масдар муболаға учун исми фоилнинг ўрнига келган. У Аллоҳ Таолонинг мана бу оятига ўхшайди:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَماً آمِناً وَيُتَخَطَّفُ النَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ
– “Улар ўзларининг атрофларидан одамлар талон-тарожга дучор бўлаётгани ҳолда Биз Ҳарамни (яъни Маккани) тинч-осойишта қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?!”. (Анкабут:67)
Жоҳилият даврида одамлар унга қочиб киришиб, тинч бўлишган, асир олинишмаган. Кимдир унинг ичида акасининг ёки отасининг қотилини учратиб қолса ҳам то ташқарига чиқмагунича унга қарши ҳеч иш қилмаган.
Бу муборак оятда Аллоҳ Таоло уйни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилиб берганлигини баён қиляпти. Одамлар сўзи умумий маънода бўлиб, ҳамма одамларга тегишлидир. Уни бирон бир муайян ҳолат билан хослаш учун ҳужжат керак бўлади. «Пайғамбар с.а.в.нинг бир неча кишиларнинг қонини агарчи Каъба пардаларига осилиб олган бўлсалар ҳам тўкиши…» ҳақидаги ҳужжат каби. Бу иш фатҳ пайтида юз берганди. Шундай қилиб, бу ердаги тинчлик ҳамма одамларга тааллуқли. Уни хослаш учун саҳиҳ ҳужжат керак бўлади.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
09.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ