МУЛК КЎПАЙТИРИШНИНГ МАН ҚИЛИНГАН ЙЎЛЛАРИ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
МУЛК КЎПАЙТИРИШНИНГ
МАН ҚИЛИНГАН ЙЎЛЛАРИ
Савдодаги товламачилик
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Ўтган мақоламизда Савдодаги товламачилик мавзуси билан таништиришни бошлаган эдик, жумладан сотувчининг ва харидорнинг товламачилиги воқеси билан таништириб, товламачиликнинг барча тури ҳаромлигини далиллар асосида исботлаб бердик. Бугунги мақоламизда ҳам ушбу мавзу билан таништиришни давом эттирамиз.
Мусулмон кишининг қимматроққа сотиш учун товардаги айбни яширишга ҳам, сотувчига ўтказиб юбориш учун пулнинг қалбакилигини билдирмасликка ҳам ҳаққи йўқ. Тўғрисини айтиши шарт. Чунки Пайғамбар с.а.в. бу ишдан қатъий қайтарганлар. Ибн Можа Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، وَلاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ بَاعَ مِنْ أَخِيهِ بَيْعًا فِيهِ عَيْبٌ إِلاَّ بَيَّنَهُ لَهُ
“Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Биродарига айбли нарсани сотаётганида уни билдирмасдан сотиши ҳалол бўлмайди”, деганлар. Бухорий Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا، فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا، وَإِنْ كَتَمَا وَكَذَبَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا
“Сотувчи ва харидор, модомики ажралмаган эканлар, ихтиёрлидирлар. Агар ростини айтиб, очиқ гапирсалар, савдолари баракали бўлади. Ёлғон гапириб, яширсалар, савдоларидаги барака учади”. Яна Пайғамбар с.а.в.:
لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ
“Алдаган одам биздан эмас”, деганлар. Бу ҳадисни ибн Можа ва Абу Довуд Абу Ҳурайра йўлидан ривоят қилганлар.
Кимки, товламачилик ва алдов йўли билан бир нарсани қўлига киритса, унга эгалик қилолмайди. Чунки у эгалик қилинадиган эмас, қайтарилган воситалардандир. Бир сўз билан айтганда, ҳаромдир. Ношаръий йўл билан топилган молдир. Пайғамбар с.а.в.:
لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ لَحْمٌ نَبَتَ مِنْ سُحْتٍ، النَّارُ أَولَى بِهِ
“Ношаръий йўл орқали ўсган гўшт жаннатга кирмайди, унга дўзах лойиқроқ”, деганлар. Бу ҳадисни Аҳмад Жобир ибн Абдуллоҳ йўлидан ривоят қилган.
Товардами, пулдами, товламачилик содир этилса, алданган одам ихтиёрлидир. Хоҳласа, битимни бузади, хоҳласа, рози бўлиб кетаверади. Бундан бошқасига ҳаққи йўқ. Харидорнинг сотилган товарни олиб қолиб, товон ҳам, яъни айбсиз товар билан айбли товар ўртасидаги фарқни ҳам олишга ҳаққи йўқ. Чунки Пайғамбар с.а.в. унга товон олиш ҳуқуқини белгиламаганлар. Унда фақат икки ишда ихтиёр берганлар:
إِنْ شَاء أَمْسَكَ, وَ إِنْ شَاء رَدَّهَا
“Хоҳласа олиб қолади, хоҳласа қайтаради”. Бу ҳадисни Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилади.
Ихтиёр берилишида сотувчининг товламачиликни ёки айбини билган бўлиши шарт эмас. Алданган одамга товламачилик содир этишининг ўзи билан сотувчи бундан хабардорми, йўқми, ихтиёр берилаверади. Чунки ҳадислар умумий маънода келган. Қолаверса, бу тарзда савдо қилишдан қайтарилган. Ғабнда бундай эмас. Унда ғабн бўлаётганини билиш шарт. Зеро, агар билмаган бўлса, воқеъ унинг алдаганлигини кўрсатмайди. Алданганга ҳеч қандай ҳуқуқ ҳам берилмайди. Масалан, бозорнинг нархи тушиб кетсаю сотувчи бундан бехабар қолиб, товарини қимматроққа сотган бўлса, уни алдоқчи, деб бўлмайди. Харидорга ихтиёр берилмайди ҳам. Чунки нархнинг тушиб кетганидан бехабар сотувчининг алдаганлиги тасдиқ этилмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
10.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ