Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Ўн олтинчи қисм)
э) Қариндошчиликни узиш:
Аллоҳ Таоло айтади:
فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيْتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الآرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمْ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ
“Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқин-ки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса, Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панд-насиҳат эшитишдан) кар, кўзларини эса (Тўғри Йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир”, (Муҳаммад:22,23)
وَالَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الآرْضِ أُوْلَئِكَ لَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ
“Аллоҳга берган аҳд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг) лаънати бўлур ва улар учун энг ёмон диёр – жаҳаннам бордир”. (Раъд:25)
Абу Муҳаммад Жубайи ибн Мутъамир р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.):
«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ»
«Қариндошчиликни узган киши жаннатга кирмайди», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ اللَّهَ خَلَقَ الْخَلْقَ حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْهُمْ, قَامَتْ الرَّحِمُ فَقَالَتْ: هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنْ الْقَطِيعَةِ, قَالَ نَعَمْ أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ, قَالَتْ: بَلَى, قَالَ: فَذَلِكِ لَكِ»
«Аллоҳ махлуқотларни яратишдан бўшагач, қариндошлик туриб: «Мана бу узилишдан қўрқиб, сендан паноҳ сўровчиларнинг мақоми бўлсин», деди. Аллоҳ: «Ҳўп, сени боғлаганлар билан боғланишим ва сени узганлар билан узилишимни ҳоҳлайсанми?», деди. У «Ҳа, хоҳлайман», деди. Аллоҳ: «Ўша сеники», деди» (муттафақун алайҳ).
Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келишича, Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ, وَلَكِنْ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا»
«Қариндош билан баб-баробар борди-келди қилган одам қариндошликни боғлаган киши ҳисобланмайди. Қариндоши қариндошликни узиб турса ҳам, борди-келди қилаверган одам ҳақиқий қариндошликни боғлаган киши ҳисобланади», деганлар.
Оиша р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар:
«الرَّحِمُ مُعَلَّقَةٌ بِالْعَرْشِ تَقُولُ: مَنْ وَصَلَنِي وَصَلَهُ اللَّهُ, وَمَنْ قَطَعَنِي قَطَعَهُ اللَّهُ»
«Қариндошлик Аршга осилиб олиб: «Ким мени боғласа, Аллоҳ у билан боғлансин, ким мени узса, Аллоҳ у билан узилсин», деб туради» (муттафақун алайҳ).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
15.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ