МУЛК КЎПАЙТИРИШНИНГ МАН ҚИЛИНГАН ЙЎЛЛАРИ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
МУЛК КЎПАЙТИРИШНИНГ
МАН ҚИЛИНГАН ЙЎЛЛАРИ
Нарх белгилаш
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Нарх белгилашнинг ҳаромлиги ҳамма товарларга тегишлидир. Озиқ-овқат ёки бошқа нарса бўлишининг фарқи йўқ. Чунки нарх белгилашдан қайтарувчи ҳадислар мутлақ ва умумий маънода келган. Уларни озиқ-овқат ёки бошқасига хословчи омил йўқ. Шунга кўра, нарх белгилашнинг ҳаромлиги умумий бўлиб, ҳамма товарни ўз ичига олади.
Нарх белгилаш хоҳ уруш, хоҳ тинчлик ҳолатида бўлсин, ҳамма шароитларда уммат учун ўта зарарли ишдир. Чунки у махфий бозорни очиб беради. Одамлар давлатдан беркитиб, унинг назоратидан қочиб, савдо қила бошлайдилар. Ҳозирги замонда уни, қора бозор, дейдилар. Натижада нархлар кўтарилиб, ҳамма товарларни бойлар эгаллаб олиб, камбағаллар четда қоладилар. Негаки, нархни белгилаш истеъмолга ҳам, ундан ўтиб ишлаб чиқаришга ҳам таъсир қилади. Иқтисодий тангликни юзага келтириши ҳам мумкин. Бунинг устига одамлар ўз молларининг ҳукмронларидирлар. Мулкка эга бўлиш унга ҳукмронлик қилишдир. Нарх белгилаш эса, бундан қайтаришдир. Шаръий ҳужжатсиз бу ишни қилиш мумкин эмас. Ҳужжат эса, ворид бўлмаган. Шунга кўра, одамларнинг товарларига муайян нарх белгилаб, уни ошириш ёки туширишни тақиқлаш жоиз эмас. Уруш пайтлари ёки сиёсий тангликлар чоғидаги нархларнинг кўтарилиб кетиши, бозорда товарларнинг етишмаслиги туфайлидир. Бунинг илдизи эҳтикор ёки камайиб кетганликка бориб тақалади. Агар етишмаслик эҳтикордан келиб чиқаётган бўлса, бу ишни Аллоҳ ҳаром қилган. Камайиб кетганликдан келиб чиқаётган бўлса, одамларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб етишмаётган товарларни ўзининг жойларидан олдириб келиб, бозорга қўйиш халифанинг бурчидир. Шу билан нархлар кўтарилишнинг олди олинади. “Рамода йили, деб номланган очарчилик йилида озуқа камёблигидан фақат ҳижоздагина очарчилик бўлганди, нархлар кўтарилганди. Ўшанда Умар ибн Хаттоб р.а. озиқ-овқатга муайян нарх белгиламади, балки одам юбориб Миср ва Шом диёрларидан ҳижозга озиқ-овқат олдириб келди. Шу билан нархлар тушди. Нарх белгилашга ҳожат қолмади”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
17.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ