Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома
Даъватчи биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳромнинг вафоти муносабати билан таъзиянома
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган у зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, яъни шаҳид бўлди, улардан айрим кишилар эса шаҳид бўлишга интизордир. Улар мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Биродаримиз Мирзохонов Мирзобаҳром 2020 йилнинг 18 май куни вафот этди. У 1973 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган, тўрт фарзанднинг отаси эди. Биродаримиз Аллоҳнинг динини қоим қилиш, исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлида сабот билан то вафот этгунича даъватини тўхтатмади. 2001 йилдан то 2010 йилгача, тўққиз йил давомида кофирларнинг малайлари бўлган тоғутларнинг зиндонида жуда қаттиқ азобларни бошидан кечирди, ҳаттоки шу азоблар ортидан соғлиғини йўқотди. Золимлар унинг бошига уриб, жуда оғир жароҳат етказдилар, бунинг оқибатида бошида ўсимта ҳам пайдо бўлди. Бошидан олган жароҳати туфайли озодликка чиққанидан кейин касалхонада жуда кўп даволанди. Юра олмай қолгани туфайли аравачада ҳаракатланадиган аҳволга келди. Аммо шундай аҳволда бўлса-да, бир зум ҳам Аллоҳнинг шариатини ҳаётга қайтариш йўлидаги даъватини тўхтатмади. Куфр малайлари бўлган тоғутлар унинг шу аҳволида ҳам маҳкамаларга тортиб, “Сен даъват қиляпсан”, деб сўроқ қилиб, азоб етказишда давом этишди. Лекин биродаримиз уларга қарата сабот ва журъат билан “Ҳа, мен Аллоҳнинг динига даъват қиляпман ва бу йўлдан қайтмайман”, деб жавоб берди. У шу ҳолида ҳам уларнинг қалбига қўрқув солди. Ҳа, Аллоҳ азиз қилганни бандаси хор қила олмайди. Биродаримизнинг оила аъзоларига сабр тилаймиз, уларнинг қайғуларига шерикмиз ва ушбу сўзлардан яхшироқ сўз айта олмаймиз:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Шу ўринда куфрга малайлик қилувчи тоғутларга бир сўзимиз бор. Бугун бутун оламлар Роббисига қарши хусумат қилиб, Унинг шариати қоим бўлишига қарши курашмоқдасиз. Сизлар қанчалик уринманг, мағлубиятга қараб кетмоқдасиз. Оқибати аламли азобга ўзингизни гирифтор қилмоқдасиз. Аллоҳ Таоло айтади:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (Софф:8)
Яна айтади:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَلِقَائِهِ أُوْلَئِكَ يَئِسُوا مِنْ رَحْمَتِي وَأُوْلَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
– “Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар – улар Менинг раҳматимдан ноумид (маҳрум) бўлган кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир”. (Анкабут:23)
Умматнинг Мирзобаҳром биродаримиз каби ўғлонларини Аллоҳнинг динини қоим қилиш йўлидаги ҳаракатларидан золим ва кофирлар асло тўса олмас. Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
– “Ким Аллоҳга суянса, (албатта Аллоҳ уни Қўллагувчидир), зотан, албатта Аллоҳ Ғолиб ва Ҳикматлидир”. (Анфол:49)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми