Ақл ва ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва ҳаёт
29
Ҳаётни тушунишда ақида асос бўлса, ақл восита бўлади. Демак, ақлнинг вазифаси айнан мана шу ерда кўринади. Биз бу тўғрисида гапириб ўтганмиз. Шунинг учун бу мавзуга киришмасдан, эътиборингизни бошқа жиҳатга, яъни ақиданинг жамиятни эргаштирувчи мафкура эканлигига қаратмоқчимиз. Бунинг учун жамиятни эргаштириш йўлида, аввало, уни эргаштирилиши керак бўлган фикр орқали боғлаб олиш кераклигини айтиб ўтамиз.
Жамиятдаги инсонларни етаклаш учун бериладиган фикр бу инсонларни бир-бирларига боғловчи алоқа воситаси бўла олиши керак. Бу алоқа воситаси Робита дейилади. Яъни мафкура, аввало, жамиятда робита бўла олиши керак. Агар у робита бўла олмаса, демак, бу жамият учун мафкура ҳам бўла олмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ўрганадиган бўлсак, жамиятда робита сифатида тақдим қилинадиган, лекин робита бўлишга ярамайдиган фикрлар бир нечтадир. Улар ватанпарварлик, миллатчилик, руҳий робита, фойда кўришга асосланган робиталар. Булар жамиятни етаклашда робита бўлишга ярамайди, аксинча уларнинг робита сифатида киритилиши оқибатида жамият юксалишдан тўсилади, пароканда ҳолатга келади ва тубанлаштирилади. Шунинг учун жамиятнинг душманлари томонидан буларнинг баъзилари мафкура сифатида танланиб, робита сифати жамиятга киритилади. Ватанпарварлик ва миллатчилик бугунги кунда биз очиқ-ойдин гувоҳ бўлиб турган шундай фикрлар жумласидандир.
Ислом эса, бу фикрлар каби эмас, аксинча Ислом жамиятни ҳақиқий маънода бирлаштира оладиган, яъни жамият учун асл робита бўла оладиган мафкурадир. Ислом бизнинг жамиятда эътиқод қилинадиган ақидадир, мана шунинг ўзи бу жамиятимиздаги инсонлар Ислом орқали бир-бирларига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга, Ислом барча муаммоларимиз учун мукаммал ечимлар бера олишига жамиятимиздаги инсонлар ишонадилар ва Ислом билан ҳаётлари адолатга бурканиб, фаровон бўлади, деб биладилар.
Жамиятимиздаги инсонлар воқиф бўлишлари учун юқорида айтиб ўтилган жамиятимизда робита бўлишга яроқсиз фикрлар ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
27.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ