Ақл ва Ҳаёт
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
30
Жамиятни етаклаш учун фойдаланиладиган робита (алоқа восита)лардан бири ватандошлик робитасидир. Унинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида гапириб ўтсак. Ватандошлик асли инсон табиатида мужассам бўлган бақо ғаризаси талабларидан бўлиб, саёз фикрлаш натижасида келиб чиқади. Бу фикрларимизни изоҳлашга ҳаракат қиламиз.
Инсоннинг фитратида бақо ғаризаси мавжуд, ундан яшаш учун курашиш, эгадорлик талаблари келиб чиқади. Бу талаблар натижасида инсон ўзи яшаб турган масканини ўзиники деб билади. Албатта, яшаш учун ҳар бир инсон маълум бир масканга муҳтож ва у ерда қанчалик кўп муддат яшаса, бу ерга нисбатан унда эгадорлик ҳисси шунчалик ўрнашади. Ўзи туғилиб ўсган ёки яшаш учун келган оёғи остидаги ерга эгадорлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўз-ўзидан маълумки, бу ерга бошқалар ҳужум қилганида ўзлари яшаб турган ва ўзлариники сифатида ҳис қилган бу ерни ўзларида сақлаб қолиш учун уни ҳимоя қилиш туйғуси пайдо бўлади. Шунингдек, бундай туйғу шу ерда яшовчи барча инсонда пайдо бўлиши табиий. Шундай ҳужум қилинган вақтда бу туйғу бу ердаги яшовчиларни бир-бирларига боғловчи робитага айланади.
Энди ватандошликнинг саёз фикрлаш натижасида келиб чиқиши тўғрисида мулоҳаза юритсак. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу робита ғариза талабидан келиб чиқади, ғариза талаби ва узвий эҳтиёж турткиси асосида фикрлаш саёз фикрлашдир. Яъни мисол учун қорни очгандан кейингина овқат топишни ўйлайдиган инсон саёз фикрловчи инсондир. Худди шу каби ватандошлик ҳам бақо ғаризаси турткиси билан вужудга келадиган робитадир. Яъни эга бўлинган маскан йўқотилмаслиги учун бир-бирлари билан бирлашмоқдалар.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бу ватандошлик робитаси тараққиётга эришиш, юксалиш, ривожланишга ҳаракат қиладиган жамият учун яроқли робита эмас. У фақатгина ҳимояланиш учунгина инсонларни бирлаштира олади, холос. Етакчиликни, Буюк бўлишни истаган жамият шу мақсадга мувофиқ келадиган робитага эга бўлиши лозим, яъни шундай робитаки, у фақат ҳимояланишни кўзда тутадиган эмас, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсонларни бир-бирига боғлашга қодир бўлсин ва бу инсонларнинг ўрталаридаги бу ришта ҳар қандай муаммо олдида ожизлик қилмасин ҳамда бу жамиятни муваффақият чўққисига олиб чиқиш учун кафолат бўла олсин. Албатта бу фақат ва фақат Исломий робитадир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
02.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми