Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг аввалги сонида Бақара сурасининг 127-128-129 оятлари тафсирини кўриб чиқишни бошлаган эдик, бу сонда шу оятлар тафсирининг давомини кўриб чиқамиз.
2-Энди уйни биринчи бўлиб Иброҳим а.с. қурганми ёки бу уй у кишидан олдин ҳам қурилганми, бу хусусда турли ривоятлар бор. Мен уйни биринчи бўлиб Одам а.с. қурган, деган гапни рожиҳ деб биламан. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ҳадисида келади:
«إِنَّ رَسُولَ اللهِ A قَالَ: بَعَثَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَى آدَمَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ فَقَالَ لَهُ وَلِحَوَّاءَ: اِبْنَيَا لِي بَيْتًا. فَخَطَّ وَجَعَلَ آَدَمُ يَحْفِرُ وَحَوَّاءُ تَنْقِلُ التُّرَابَ حَتَّى إِذَا أَصَابَ الْمَاءُ نُودِىَ مِنْ تَحْتِهِ حَسْبُكَ آَدَمُ، فَلَمَّا بَنَيْنَاهُ أُوحِىَ إِلَيْهِ أَنْ يَطُوفَ بِهِ، فَقِيلَ لَهُ: أَنْتَ أَوَّلُ إِنْسَانٍ وَهَذَا أَوَّلُ بَيْتٍ»
«Пайғамбар с.а.в. дедилар: Аллоҳ Таоло Одам а.с.га пайғом юбориб, унга ва Момо ҳавога, Мен учун бир уй қуринглар, деб буюрган. Жаброил а.с. тархини чизган, Одам а.с. ер кавлаган, Момо ҳаво тупроқ ташиган. Сув қуйилган пайтда унинг остидан эй Одам, бас етади, деган овоз чиққан. Уйни қуриб бўлишгач, уни тавоф қилиш ҳақида ваҳий келган. Ва Одам а.с.га, сен биринчи инсонсан ва бу биринчи уйдир, дейилган». Бу уйни тўфон олиб кетганидан кейин уни Иброҳим а.с. қайтадан тиклаган. Аллоҳ Таоло унга уйнинг ўрнини – экин ўсмайдиган водийни билдирган. Шу билан Иброҳим ва Исмоил а.с.лар уни қуришга киришганлар.
وَإِذْ يَرْفَعُ إِبْرَاهِيمُ الْقَوَاعِدَ مِنَ الْبَيْتِ
(Эсланг: Иброҳим Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтарганини). Бу иборадан пойдевор қўйиладиган жойнинг олдиндан мавжудлиги ва Иброҳим а.с. худди ўша жойга пойдевор қўйганлиги рожиҳроқ экани англашилиб турибди.
وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ
“(Эй Муҳаммад), эсланг Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб”. (Ҳаж:26)
Юқорида Аллоҳ Таоло Иброҳим а.с.га уйнинг ўрнини кўрсатиб берди, дегандик. Бу ерда ҳам унинг ўрни ўчиб, билинмай қолганлиги, шунинг учун Аллоҳ уни Иброҳим а.с.га аниқлаб берганлиги англашиляпти.
Шу билан рожиҳ гап шуки, уй Иброҳим а.с.дан олдин ҳам қурилган. Биринчи бўлиб уни қурган Одам а.с.дир. Тўфондан кейин унинг ўрни ўчиб, билинмай кетган. Иброҳим а.с. дунёга келгач, Аллоҳ Таоло у кишига уйнинг ўрнини кўрсатиб берган ва уйни қуришни буюрган. Кейин Иброҳим ва Исмоил а.с.лар уни кўтарганлар.
3-Аллоҳ Таоло бизга хабар беряптики, Иброҳим ва Исмоил а.с.лар пойдеворларни кўтараётган пайтларида Аллоҳдан қуйидагиларни сўраганлар:
А) Уларнинг амалларини холис Ўзининг Юзи учун қилиб қабул қилишини. Зеро, У Зот дуони Эшитгувчи, дилдаги холис ниятни билгувчидир.
Б) Уларни мусулмон, Аллоҳга эгиладиган, Аллоҳнинг буйруғига бўйсунадиган қилишини, шунингдек, зурриётларидан ҳам бир мусулмон уммат қилишини.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.
05.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ