КОРХОНАЛАР

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
КОРХОНАЛАР
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Корхоналар
Корхона корхоналиги жиҳатидан шахсий мулкдир. Пайғамбар с.а.в.нинг замонларидан ҳам одамлар пойабзал, кийим, қилич каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга эга бўлганлар. Пайғамбар с.а.в. уларга эътироз билдирмаганлар. Минбар ясаб беришлари учун ўшаларга буюртма берганлар. Бу нарса корхоналарнинг шахсий мулк бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Корхоналар устидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қараб ҳукм чиқарилади. Масалан, ароқ ишлаб чиқарувчи корхонага эга бўлиш мусулмонга ҳаромдир. Негаки, Аллоҳ Таолонинг сиқиб ароқ чиқарувчининг ҳам, чиқартирувчининг ҳам лаънатлагани хусусида ҳадис ворид бўлган. Унда сиқишдан эмас, сиқиб ароқ чиқаришдан қайтарилган. Сиқишнинг ўзи ҳаром эмас. Сиқиб ароқ чиқариш ҳаром. Ароқ корхонасининг ҳаромлиги, ишлаб чиқараётган маҳсулотига, яъни ароққа қараб бўляпти. Демак, корхона ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг ҳукмини олади.
Шунга асосан қайси бир корхонанинг ишлаб чиқараётган маҳсулоти умумий мулкка тегишли моддалардан бўлмаса, ўша корхона шахсий мулк ҳисобланади. Қандолатчилик, тўқимачилик, дурадгорлик каби корхоналар шулар жумласидандир.
Энди агар корхоналар умумий мулкка дахлдор маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бўлса, улар умумий мулк бўлиб қолади. Туганмас маъданларни қазиб олувчи корхоналар шулар жумласидандир. Худди ароқ корхонаси ҳаромликда ароқнинг ҳукмини олгани каби, олтин, кумуш, темир, мис, нефт каби маъданларни қазиб олувчи корхоналар ҳам қазиб олаётган ўша маъданлар каби умумий мулк ҳукмини олади. Мусулмонлардан вакил сифатида ва мусулмонлар фойдаси учун маъданларни қазиб олиш вазифаси давлатнинг зиммасига юклатилганлиги эътибори билан улар давлат мулки бўлиши мумкин.
Темирни кесиш, болғалаш, машина ишлаб чиқариш каби шахсий мулкка алоқадор махсулотларни ишлаб чиқарадиган корхоналар шахсий мулк бўлиши мумкин. Чунки улар ишлаб чиқараётган маҳсулот умумий мулкка тегишли эмас.
Хуллас, умумий мулкка тегишли материалдан маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона умумий мулк бўлиши ҳам, давлат мулки бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, ўшандай корхоналар давлат шахслардан ижарага оладиган шахсий мулк бўлиши ҳам мумкин. Қайси бир корхонанинг ишлаб чиқараётган маҳсулоти шахсий мулкка тегишли бўлса, унга шахслар ҳам эгалик қилишлари жоиз. Негаки, у шахсий мулк туридандир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин.
03.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ