Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида катта юриш ўтказди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида катта юриш ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини 2019 йил 4 апрел пайшанба куни Ғазо секторининг марказий минтақасида катта юриш ўтказди. Бариж қочқинлар жамлоғидаги катта Масжиддан то Нусайрот қочқинлар лагерига қадар ўтказилган ушбу юриш Халифалик ағдарилиши хотираларининг 98 йиллиги муносабати билан Ҳизб томонидан Фаластинда ўтказилаётган тадбирлар доирасида бўлди.
Тадбирда оқ ливолар ва қора роялар кўтариб чиқилди ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга чақирувчи ҳайқириқлар янгради.
Юриш тадбири сўнггида Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини аъзоси устоз Холид Саид Ҳизб номидан сўзга чиқиб, Фаластиндаги гуруҳ ва ҳаракатларга насиҳат йўллади. Уларни малай режимлар қўйган тузоққа илинишдан огоҳлантириб, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашга чақирди. Шунингдек, Фаластин аҳлига ҳам мурожаат қилиб, уларни сабр-матонат кўрсатишга, Аллоҳнинг амрига риоя қилиб, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканини авайлаб асрашга даъват қилди.
Устоз Саид мусулмон армияларига оташин нидо йўллар экан, жумладан, бундай деди: «Ҳизб ут-Таҳрир Ғазодан туриб сизга мурожаат қилмоқда ва ғайратингизни қўзғамоқда. Ушбу муборак замин мусулмон юртларининг дурри гавҳаридир. Шу заминда Росулуллоҳ ﷺнинг Исро ва Меърожлари бўлган. Бас, шундай экан, душманингизга қарши ҳаракатга келиб, аҳлингизга нусрат-ёрдам беринг. Наҳотки, орангизда Ғазо ва Фаластинга ёрдам беришга отланувчи ақли расо эр кишилари бўлмаса?!
Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!