ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(41-бўлак)
(Ҳақиқатни ушлаган гуруҳ мавзусининг давоми. Ғариблар тўғрисида)
Ниҳоят энг сўнгги сифат қолди. У фақат динни тутувчи, Аллоҳнинг амрини бажарувчи мана бу тоифагагина тўғри келади, деб ҳисоблайман. У маъсиятлар кўпайган ва бузуқликлар тарқалган ёмон жамиятдаги ғурбат ва ғариблик сифатидир. Бугунги кунда исломий оламдаги барча жамиятларнинг аҳволи шундай. Жамиятдан ғариб бўлган бу тоифа Исломнинг ғариблик ҳолатида, асҳоблари исломий деб даъво қилаётган, аслида эса, исломий бўлмаган, ғарбий маърифий ҳужум натижасида мусулмонлар орасига сизиб кирган демократия, ижтимоий адолат ва шу каби бузуқ куфр фикрларини ислоҳ қилади. Бу сифат ҳам Пайғамбар А.нинг ҳадиси шарифларида келган. Муслим ва Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Ислом ғариб ҳолда бошланди ва бошланишдаги ғариб ҳолига қайтади. Шу вақтда ғариб бўлганларга толе ёр бўлсин». Аҳмад, Баззор, абу Яъла Саъд ибн аби Ваққосдан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Иймон ғариб ҳолда бошланди ва бошланишдаги ғариб ҳолатига қайтади. Шу кунда, инсонлар бузуқ бўлган вақтда ғариб инсонларга толе ёр бўлсин». Аҳмад Абдурраҳмон ибн Сунна томонидан қуйидаги ибора билан ривоят қилади. «Ислом ғариб ҳолда бошланди ва бошланишдаги ғариб ҳолатига қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин. Айтилди: ё Расулаллоҳ, ғариблар кимлар? Улар дедилар: одамлар, жамиятлар бузилса, уларни ислоҳ қиладилар».
Мана бу уч ҳадис жамият ва одамлар бузилади, Ислом ғариб бўлади ва динни ушлаганлар ғариблардир, деб баён қилади. Лекин бу сифатлар биз ишора қилган мана бу тоифага очиқ далолат қилмайди. Чунки фасодлик замонида шариат аҳкомларини маҳкам тутган бир неча кишиларга ҳам ғариблик ва солиҳлик сифати берилиши мумкин. Шундай экан, ҳадисларда кўзда тутилган «ғариблар» айнан шу тоифа (ҳизб) дейиш тўғрими? Термизийнинг Расулуллоҳ с.а.в. томонидан қилган ривояти бу саволга яққол жавобдир: «Дин ғариб ҳолда бошланди ва ғариб ҳолига қайтади. Мендан сўнг одамлар бузиб юборган суннатимни ислоҳ қиладиган кимсалар қандай яхшидирлар». Мана бу ҳадис ғурбат сифати фасодлик замонида шариат аҳкомларини маҳкам тутган инсонларгагина тегишли эмаслигини очиқ англатади. Демак, ғурбат сифатига эга бўлмоқ учун одамлар бузиб юборган фикрларни ва шаръий ҳукмларни ислоҳ қилиш лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
02.05.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!