Асосий муаммонинг ечими
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
31 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Қўрқув
— Аллоҳга бўлган иймон ва Унинг йўлида сабот билан туришлик. Аллоҳ Азза ва Жалла шундай дейди:
إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ
“Албатта, “Роббимиз Аллоҳдир” деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар”. (Ахкоф: 13)
إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ
“Албатта, “Роббимиз Аллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: “Қўрқманглар ва маҳзун бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинганжаннат хушхабарини қабул қилинглар”. (Фуссилат: 30)
Аллоҳ Таоло мўъминларга Ўзидан бошқасидан қўрқишликни таъқиқлади:
وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ لِئَلاَّ يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ إِلاَّ الَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنْهُمْ فَلاَ تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
“Ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг. Одамларда сизга қарши ҳужжат бўлмаслиги учун. Улардан зулм қилганларидан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Ва сизга неъматимни батамом этиш учун, шоядки ҳидоят топсангиз”. (Бақара: 150)
Аллоҳ Азза ва Жалла мўъминларга инсонлардан, гарчи уларнинг ҳаммаси бир бўлиб қарши чиқсалар ҳам улардан қўрқишликни таъқиқлади:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ، فَانقَلَبُواْ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُواْ رِضْوَانَ اللّهِ وَاللّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ، إِنَّمَا ذَلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءهُ فَلاَ تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
“Уларга кишилар: “Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар”, деганда иймонлари зиёда бўлди ва “Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил”, дедилар. Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила, уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитади. Бас, агар мўъмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар”. (Оли Имрон: 173-175)
Холис мўъмин киши инсонлардан қўрқмайди, ҳатто ҳаммаси унга қарши тўпланганда ҳам. У Аллоҳга ишонади, Унинг ҳимоясига умид қилади ва шу билан унинг иймони мустаҳкамланади. Қўрқув фақат шайтондан келади ва ким унга эргашса, у ҳам шайтон лашкарида бўлади. Мусулмон фақатгина Аллоҳдан қўрқиши керак, Ундан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаслиги керак. Аллоҳнинг пок Пайғамбарлари фақатгина Ундан қўрқишган, Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди:
الَّذِينَ يُبَلِّغُونَ رِسَالَاتِ اللَّهِ وَيَخْشَوْنَهُ وَلَا يَخْشَوْنَ أَحَدًا إِلَّا اللَّهَ وَكَفَى بِاللَّهِ حَسِيبًا
“Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир”. (Азҳоб: 39)
Аллоҳ Таоло инсонларга, гарчи улар ёмон кўрсалар ҳам қўрқув, очлик етиши ҳақида хабар беради. Бундай пайтларда улар сабр қилишлари ва “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз у Зотга қайтгувчилармиз”, деб такрорлашлари лозим. Аллоҳ Азза ва Жалла шундай марҳамат қилади:
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ ، الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ ، أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
“Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мксибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир”. (Бақара: 155-157)
Мусулмоннинг бундай ҳолатининг натижаси, Аллоҳ Таолонинг унга нисбатан кўрсатган раҳмати бўлиб, уни синовдан ўтган бандаларига берган инъомидир. Аллоҳ Таоло бундай бандаларини тўғри йўлда деб айтади.
Ислом жамиятида мусулмонларнинг ҳар қандай хавфсизлик ёки хавф масаласига нисбатан тўғри муносабати шунда-ки, бу ҳақидаги маълумот ошкор қилмаслик ва ёлғон миш-мишлар тарқатиш билан бетартиблик ҳосил қилмаслик. Мусулмонлар Пайғамбар с.а.в.га мурожаат қилишлари, у зот тирик бўлмаган замонда эса ҳокимият эгаларига мурожаат қилишлари лозим бўлади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَإِذَا جَاءهُمْ أَمْرٌ مِّنَ الأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُواْ بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُوْلِي الأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنبِطُونَهُ مِنْهُمْ وَلَوْلاَ فَضْلُ اللّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لاَتَّبَعْتُمُ الشَّيْطَانَ إِلاَّ قَلِيلاً
“Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш-хабар етса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга хабар қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз”. (Нисо:83)
Ҳақгўй, тақводор, Аллоҳга таваккул қила оладиган мусулмон инсонлардан, уларнинг таъна-маломатларидан қўрқмайди, ўз ишларига нисбатан бошқалар фикрига эътибор қаратмайди. Шунинг учун солиҳ амаллар қилувчи тақводор мусулмон ўз йўлида учрайдиган таъна-маломатлардан қўрқмайди.
Аллоҳ Таоло бизларга Мусо алайҳиссалом қиссасидаги қўрқув ҳақида мисол келтиради:
وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ
“Ва Мусонинг онасига: “Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, хафа бўлма. Биз, албатта, уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилувчимиз”, деб ваҳий қилдик”. (Қасос: 7)
Аллоҳ Таоло унга болани яшир демади, аксинча, У Зот болани дарёга ташлашини, унинг учун қўрқмаслигини ва ғам қилмаслигини айтди. Қачонки, Аллоҳ Таоло Муса а.с.ни Фиръавн ёнига юборар экан, Муса а.с.: “Мен улардан бирини ўлдирдим, уларни мени ўлдиришларидан қўрқаман”, деди. Бу ҳақда бир қанча оятларда келади:
قَالَا رَبَّنَا إِنَّنَا نَخَافُ أَن يَفْرُطَ عَلَيْنَا أَوْ أَن يَطْغَى، قَالَ لَا تَخَافَا إِنَّنِي مَعَكُمَا أَسْمَعُ وَأَرَى
“Икковлари: “Эй, Роббимиз. Биз унинг тезда бизга ёмонлик қилишидан ёки ҳаддан ошишидан қўрқамиз”, дедилар. У Зот: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эўитаман ва кўраман”, деди”. (Тоҳа: 45-46)
قَالَ رَبِّ إِنِّي أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ ، وَيَضِيقُ صَدْرِي وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِي فَأَرْسِلْ إِلَى هَارُونَ ، وَلَهُمْ عَلَيَّ ذَنبٌ فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ ، قَالَ كَلَّا فَاذْهَبَا بِآيَاتِنَا إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ
“У: “Эй, Роббим, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман. Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил. Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман”, деди. У Зот: “Йўқ! Бас, иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз ила боринглар. Албатта, Биз иккингиз билан эшитгувчилармиз”. (Шуаро:12-15)
Муса алайҳиссалом Фиръавннинг қўшинлари уларни қувиб етишидан қўрқмай, ўз ҳалқи билан бирга кечқурунда денгизга йўл олди. У ерда Аллоҳ Таоло унга денгиздан йўл очишни амр этди:
وَلَقَدْ أَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي فَاضْرِبْ لَهُمْ طَرِيقًا فِي الْبَحْرِ يَبَسًا لَّا تَخَافُ دَرَكًا وَلَا تَخْشَى
“Батаҳқиҳ, Биз Мусога: “Сен бандаларим ила кечаси йўлга туш, уларга денгиздан қуруқ йўл оч, етиб олишларидан хавф қилма ва қўрқма”, деб ваҳий қилдик”. (Тоҳа:77)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўз бандаларини, уларнинг аҳволларини кузатади, ва уларга нима етишини билади. У Ўзининг бандаларини эшитади, кўради ва асрайди. Унда қўрқув қаердан пайдо бўлади?
Ҳақиқий қўрқув ва хавфни инсон Аллоҳ Таолонинг олдидагина, Унинг ғазабини ва жазосини бошдан кечирганда бўлади. Бу қўрқув инсонни Аллоҳга бўйинсунишликка, Унинг буйруқларини бажаришга, қайтариқларидан четланишига туртки беради. Бунинг натижасида инсон Аллоҳга яқинлигини ҳис қилиб. доимий хотиржамлик ва хавфсизликка эришади.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми