Исломдаги амаллар ўлчови ҳалол ва ҳаромдир, асло фойда ва зарар эмас

Исломдаги амаллар ўлчови ҳалол ва ҳаромдир, асло фойда ва зарар эмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсоният ўзига берилган умри давомида ғариза ва узвий эҳтиёжлари талаби билан ҳаёт кечиради. Ана шу табиий эҳтиёжлар талабларини қондириш мобайнида қилаётган амалларида маълум бир ўлчовга асосланади. Бугунги кунда ер юзида учта мабда мавжуд бўлиб, уларнинг инсон амалларига тааллуқли ўз ўлчовлари бор. Социализм мабдасида амаллар ўлчови моддий ривожланишдир. Капитализмда эса, фойда ва зарардан иборатдир. Учинчи мабда бўлган Исломдаги амаллар ўлчови ҳалол ва ҳаромдир.
Ўтган ўн уч аср давомида сизу бизнинг мусулмон аждодларимиз ҳаётларининг барча жабҳаларида, жумладан хоҳ сиёсатда, хоҳ иқтисодда, хоҳ ижтимода бўлсин, қилаётган барча амалларидаги ўлчовлари ҳалол ва ҳаромдан иборат бўлиб, фойда ва зараридан қатъий назар, ҳалол қилинган, ҳаромдан қайтилган.
Қачонки, юртларимизга мустамлакачи ғарб дунёқараши кириб кела бошлагач, барча қадриятларимиз бузила бошлагани каби ўлчовларимиз ҳам издан чиқа бошлади. Барча амалларга фойда ва зарар асосий ўлчов бўлиб, фойда деб билган амаллар қилинадиган, зарар деб билгани ташланадиган бўлди. Натижада, оддий инсоний қадриятларимиз ҳам оёқ-ости қилинди, қариндошлар ўртасидаги сийлаи-раҳмлар узила бошлади, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат кўтарилди. Буларнинг барчасини замирида ушбу ғарб дунёқарашидан балқиб чиққан соф манфаатдорлик тузумидаги фойда ва зиён ўлчови асос бўлди.
Ушбу ғарбона ўлчовлар сизу биз Ислом уммати вакиллари дунёқарашларига мутлақо зиддир. Ўқувчига тушунарли бўлиши учун битта ҳаётий мисол билан кифояланамиз. Фараз қилинг, уйингизга меҳмон келди. Меҳмонингизга вақт ажратасиз, таом тайёрлайсиз, шаҳар айлантирасиз. Агар ушбу ишингизни ғарб дунёқараши билан ўлчасангиз моддий жиҳатдан фақат зарарга кирасиз. Яъни ушбу амалдан чекиниш керак.
Аммо ушбу амалга Ислом қандай ёндашади? Пайғамбар с.а.в. дан келган ҳадисларда меҳмонни иззат қилишга тарғиб қилинган. Жумладан, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади:
من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليكرم ضيفه ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليصل رحمه ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فليقل خيرا أو ليصمت
“Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, бас, меҳмонини иззат-икром қилсин. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қариндош–уруғлар билан силаи раҳм қилсин. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, яхшиликдан сўйласин ёки жим турсин”. (Муттафақун алайҳ)
Ушбу ҳадис меҳмонни иззату икром қилишга гўзал равишда тарғиб қилади. Унга кўра, ўзини комил иймонлилардан, деб ҳисоблаган ҳар бир киши меҳмонини икром қилишини талаб қилади. Акс ҳолда иймони ҳали комил бўлмаган ҳисобланади. Ҳадис замирида шундай маънолар ҳам ётадики, меҳмонни икром қилиш иймоний хислатлар сирасидандир. Хулоса ўрнида айтадиган сўзимиз шуки, ҳаётимиздаги амалларимиз ўлчовини муқаддас динимиз таълимотидан келиб чиққан ҳолда амалга оширайликки, натижада Роббимиз ҳузурига ёруғ юз билан бориш насиб этсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
14.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!