Машаққатлар ортидан енгиллик кунлари келиши муқаррардир

Машаққатлар ортидан енгиллик кунлари келиши муқаррардир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон ҳаётига чуқурроқ назар ташланса, умрининг асосий қисми машаққат, оғирчилик билан ўтиши барчага аниқ бўлган оддий ҳақиқатдир. Тирикчилик учун ҳаракат, оилавий муаммолар, фарзанд тарбияси, буларнинг барчаси бугунги кунда ҳар қандай зиёли қатламни ҳам, оддий ишчини ҳам хотиржамлигини йўқотган бир даврдир.
Ушбу зикр қилинган машаққатлар барча инсонларда мавжуд бўлган муаммолардир. Биз тўхталмоқчи бўлган яна бир тоифа инсонлар борки, улар ўз эътиқодлари талаби бўйича яшашга интилаётганлари учун ҳам машаққат юклари янада ортади.
Шу ўринда, тарихга назар солинса, инсониятга ҳидоятни олиб келган жамики анбиёлар ҳаёти ёрқин намунадир. Уларнинг барчалари ўз қавми тарафидан таҳқирландилар, қувғин қилиндилар, ҳатто қатл қилиндилар.
Аллоҳнинг энг суюкли элчиси Муҳаммад с.а.в. га ҳам қавми томонидан қилинган жабр-ситамлар шу даражага етиб бордики, Макка аҳли уч йил оддий инсонийлик алоқаларини уздилар, Тоиф халқи оёқ кийимларини қонга тўлдирдилар, туғилиб ўсган юртлари Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилиндилар.
Бугунги кунда ҳам бутун ер юзидаги мусулмонларни, хоссатан ҳаққа етакловчи холис инсонларнинг ҳаётлари ўтган аждодларининг босган излари билан қадамма-қадам бормоқда. Шундай бўлса-да, уларда ғамгинлик, махзунлик, олдига қўйган мақсадларидан асло чекиниш йўқ. Чунки улар бу машаққатли ҳаётларини сўнггидан келадиган охират хотиржамлигига Аллоҳ ва Унинг росули томонидан берилган ҳақ ваъдасига иймон келтирган қалб эгаларидирлар.
Абу Ҳурайра р.а. Пайғамбар с.а.в. дан, у киши Парвардигорлари Азза ва Жалладан ривоят қилган ҳадиси қудсийда айтилади:
وَعِزَّتِي لاَ أَجْمَعُ عَلَى عَبْدِي خَوْفَيْنِ وَأَمْنَيْنِ إِذَا خَافَنِي فِي الدُّنْيَا أَمَّنْتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَإِذَا أَمِنَنِي فِي الدُّنْيَا أَخَفْتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
«Иззатим ҳаққи, бандамда икки хавфни ҳам, икки хотиржамликни ҳам бирлаштирмайман. Агар бандам бу дунёда Мендан хавфда бўлса, қиёмат кунида унга хотиржамликни бераман, агар бандам бу дунёда Мендан хотиржам бўлса, қиёмат кунида уни хавфу хатарга соламан».
Барчамизга аёнки, қуёш то заволга қадар юқорилаб борса-да, сўнг ортга қайтиши бор ҳақиқат. Худди шу каби бу дунё машаққатлари то ҳаётимизни сўнгги кунигача давом этиши мумкин. Иймони, эътиқоди учун жабр-зулм кўрганлар ушбу мусибатлари ортидан хотиржам ҳаётга қайтишлари муқаррардир, ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
15.08.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб