Олтин ва кумуш низомига амал қилувчи давлатларда алмашиниш баҳоси

ПУЛ
Олтин ва кумуш низомига амал қилувчи давлатларда алмашиниш баҳоси
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Икки ёки ундан ортиқ давлатнинг ҳар хил пулларини алмаштиришдан муаммо юзага келади. Шунинг учун ҳам уни воқе сифатида ўрганиб, у ва алмашиниш баҳоси хусусидаги шаръий ҳукмни баён қилиш лозим бўлади.
Бу масалага воқе сифатида тўхталадиган бўлсак, давлатлар ҳар хил низомларга асосланадилар. Олтин низомига асосланадиган давлатлар билан мажбурий қоғоз пул низомига асосланадиган давлатларнинг вазиятлари бир-биридан фарқ қилади. Агар бир неча давлатлар олтин низомига асослансалар, улар ўртасидаги алмашиниш баҳоси ёки алмаштириш нисбати деярли барқарор бўлиб қолади. Агар маъданий услубга амал қилсалар, масаланинг ечими ўз-ўзидан кўриниб қолади. Чунки сиз воқеда таклиф ва талабга қараб бирининг баҳоси иккинчисиникидан фарқланиб турадиган ҳар хил пулларни эмас, олтинни олтинга алмаштираётган бўласиз. Бор-йўғи бир давлатда зарб қилинган олтин пулнинг иккинчисидан фарқи рамзи ёки тасвиридан иборат бўлади, холос. Бундай пайтда алмашиниш баҳоси бир давлат пулидаги соф олтин оғирлиги билан иккинчи давлат пулидаги соф олтин оғирлиги ўртасидаги нисбат бўлади. Олтин низомига амал қиладиган давлатлар ўртасидаги алмашиниш баҳоси ўзаро бир-бирига олтинни олиб ўтиш ҳаражатларига боғлиқ бўлган маълум икки чегара ичидагина ўзгариши мумкин. У олтиннинг икки чегараси, деб номланади. Бу харажатларнинг кўпинча оз миқдорда бўлишидан келиб чиқиб, бироз ўзимизга эрк бериб, олтин низомига амал қиладиган давлатлар ўртасидаги алмашиниш баҳоси қарийб барқарор бўлади, дейишимиз мумкин.
Гарчи давлатлар ўринбосар қоғоз пуллар услубига амал қилсалар ҳам алмашиниш баҳоси борасида ҳолат маъданий услубда қандай бўлса, ўшандай бўлади. Чунки бу ҳолатда айирбошлаш воқеан маъданий пуллар устида кетяпти. Бор-йўғи улар маъдан ўрнига унинг ўринбосари – қоғоз пулларни муомалага қўймоқдалар, холос. Шунга кўра, улар алмашиниш баҳоси хусусида ҳам, бошқа ишларда ҳам тўла маъдан ҳукмини оладилар.
Васиқа қоғоз пуллар услубига амал қиладиган давлатларда эса, уларнинг олтин низоми асосида бораётганларига қарамасдан олтин банкнотларнинг маълум бир қисминигина қоплагани боис уларнинг қиймати захирадаги олтинга қараб ўзгариб туради ва улар ўртасида алмашиниш баҳоси юзага келади. Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу алмашиниш баҳоси барқарор қолади. Уни билиш осон кечади. Чунки у олтин захираси нисбатига боғлиқ ишдир. Бу нисбат эса, очиқ кўриниб турган миқдорлардир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
30.11.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб