Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
36— қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". (Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Кибр ва шуҳратпарастлик
Ўзининг ҳаётидаги асосий муаммосини ислом ақидасини қабул қилиш билан тўғри ечган инсоннинг қалбида ҳеч қачон кибр, манмансирашлик ёки шуҳратпарастлик бўлмайди. Чунки бундай инсонлар ўзларини нимадан яратилганини яхши биладилар – у лой сулоласидан яралди, сўнгра ҳақир бир сувдан нутфа, нутфадан алақа, алақадан чайналган гўшт, сўнгра Аллоҳ Таоло бу гўштдан суяк яратди ва уни гўшт билан қоплади. Сўнгра ундан бошқа бир жонзот пайдо қилди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ ، ثُمَّ جَعَلْنَاهُ نُطْفَةً فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ ، ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً فَخَلَقْنَا الْعَلَقَةَ مُضْغَةً فَخَلَقْنَا الْمُضْغَةَ عِظَامًا فَكَسَوْنَا الْعِظَامَ لَحْمًا ثُمَّ أَنشَأْنَاهُ خَلْقًا آخَرَ فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ ، ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ ، ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
“Қасамки, батаҳқиҳ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир. Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар Қиёмат куни қайта тирилтирилурсизлар”. (Мўъминун: 12-16)
Ундан сўнг инсон онасининг қорнида заиф ва нимжон ҳомилага айланади. Сўнг бу нарсадан бехабар инсон дунёга келади:
وَاللّهُ أَخْرَجَكُم مِّن بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ لاَ تَعْلَمُونَ شَيْئًا وَجَعَلَ لَكُمُ الْسَّمْعَ وَالأَبْصَارَ وَالأَفْئِدَةَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолинигизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз”. (Наҳл: 78)
Инсон ҳеч нарсани билмаган ҳолда бу дунёга келди. Аллоҳ Таоло унга атрофини ўраб турган дунё билан ўзаро муносабатда бўлиш қобилиятини берди, унга дунёни идрок қилишга тайёр бўлган ҳис ва туйғуларни берди. Аллоҳ Таоло инсонга ақл неъматини инъом этди, тафаккур қилиши ва қарор қабул қилиши учун маълумотларни таққослаш ва уни бойитиш имкониятини берди. Инсон заиф ҳолда дунёга келди, сўнг кучга кирди, сўнгра яна заиф ҳолига қайтади. Сўнгра унинг қайтиш йўли Аллоҳгадир.
اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاء وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ
“Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган Зотдир. У ҳоҳлаганини яратадир. У ўта илмли ва ўта қудратлидир”. (Рум: 54)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло инсонни яратди ва унга жуда бир гўзал сурат берди. Уни тўғри йўлга эргашишликка мойил қилди, худди шу тарзда залолатга тушишликни ҳам. Аллоҳ Таоло инсонга ризқ берди ва Ердаги ҳамма нарсани унга бўйсундирди. Бу нарсалардан ўз манфаати йўлида фойдаланиши учун Аллоҳ Таоло унга жисмоний, ақлий, руҳий қобилиятларни ато этди. Ҳақ Таоло бизларнинг ўзимиздан жуфтларимизни яратди, улар орқали бизларга фарзандлар ва зурриётлар берди. Ҳар бир берган неъматлари учун Аллоҳ Таолога ҳамдлар бўлсин!
Шу ерда беихтиёр савол туғилади: баъзи инсонларда мағрурлик, кибр қаердан пайдо бўлади? Улар ўзларининг табиатини ва кимлигини билишадими? Бой инсон кибр қилишга қандай ҳаққи борки, бу бойликни унга Аллоҳ Таоло инъом этган бўлса? Кучли одам нима нима учун кибрга кетмоқда-ки, агар бу кучни Аллоҳ Таоло берган бўлса? Илмли инсон нимага кибр қилади-ки, ахир Аллоҳ Таоло унга Ўзи ўргатган бўлса, унга ўрганишлик қобилиятини берган бўлса? Нима учун катта ўзидан кичикка кеккаяди-ки, бу узун умр унга Аллоҳ Таоло тарафидан берилган бўлса? Нима учун машҳур одам инсон оддий инсонлар олдида бунчалик кеккаяди-ки, агар Аллоҳ Таоло Ўзи баъзи инсонлар даражасини баъзи инсонлардан устун қилган бўлса? Келинг, ўзимиздан сўраб кўрайлик: Аллоҳнинг изнисиз инсон ўзига фойда келтира оладими ёки ўзига келаётган зарарни даф қила оладими?
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
قُلْ فَمَن يَمْلِكُ لَكُم مِّنَ اللَّهِ شَيْئًا إِنْ أَرَادَ بِكُمْ ضَرًّا أَوْ أَرَادَ بِكُمْ نَفْعًا بَلْ كَانَ اللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا
“Сен: “Агар Аллоҳ сизга зарарни ирода қилса ёки сизга манфаатни ирода қилса, ким сизларни Аллоҳдан келадиган бирор нарсадан тўсишга молик бўладир? Балки Аллоҳ қилган амалларингиздан хабардордир”, деб айт”. (Фатҳ: 11)
Эртага нима бўлишини биламизми? Қаерда ўлишимизни биламизми? Ўзимизни ёки фарзандларимизни ўлимдан қутқара оламизми? Ҳақ гапни Аллоҳ Таоло бу оятда баён қилади:
أَوَلَمْ يَرَ الْإِنسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِن نُّطْفَةٍ فَإِذَا هُوَ خَصِيمٌ مُّبِينٌ
“Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмасми?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!” (Ёсин: 77)
Аллоҳ Ҳақ ваТаоло инсонни оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган хақир бир сувдан яратди ва бирданига бу ожиз махлуқ Аллоҳ билан баҳслашишни истаб қолди!
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ