Муаммолардан қутулиш

Муаммолардан қутулиш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳаётда яшаётган экансиз, демакки, сизни муаммолар таъқиб қилмоқда. Лекин табиий, ҳаётда бўлиши лозим бўлган муаммолар билан бугунги кундаги бизни ўраб олган муаммоларнинг фарқи тўғрисида мулоҳаза юритиб кўриш керак. Балки шунда бугунги муаммоларимизнинг воқелиги ва келиб чиқиш манбаси ойдинлашиб, уларни муолажа қилиш йўли аниқлашади.
Инсоннинг яшаш жараёнида бўлиши табиий бўлган муаммолар жуда ҳам оддий. Улар ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, буни тушуниш қийин эмас. Мисол учун, кимдир ибодат қилишни истайди ва у учун ибодат қилиш қандай бажарилиши кераклигини билиш муаммо, Исломда унинг бу муаммосига ечим бор, яъни ибодат қандай бажарилишини ўргатган. Демак, ибодатнинг қандай бажарилишини ўрганиш билан бу инсондаги муаммо бартараф бўлади. Бойликка эга бўлиш, уни кўпайтириш ва шаҳвоний талабни қондириш ҳамда аъзо эҳтиёжлари бўлган ейиш, ичиш каби инсоннинг бу муаммоларига ҳам муолажалар Исломда мавжуд ва уларни тушуниш ва топиш ҳам инсондан кўп ҳаракат талаб қилмайди.
Лекин бугунги муаммоларга эътибор қаратган инсонлар учун аён бўладики, бу муаммолар шунчаки тўғридан-тўғри табиий келиб чиқмаган ва уларнинг келиб чиқишида бошқа жиҳатларнинг турткиси мавжуд. Барчага маълумки, яшаш тарзимизни муаммоларсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Атрофингиздаги инсонларга эътибор берсангиз уларнинг ҳар бири камида битта ёки биттадан кўпроқ муаммонинг ечимини излаётганлигини кўришингиз мумкин. Мисол учун, тўй қилиш керак, иш топиш керак, уй топиш керак… бу каби муаммолар бир қараганда табиий келиб чиқади, лекин уларнинг ечими изланиши билан муаммо янада катталашади ва шу ерда оддий, табиий муаммо сунъийлашиб, мураккаблашиб кетади. Қолаверса, яна шундай муаммолар борки, буларга эътибор бериш билан мақсадимиз янада ойдинлашади: оилада эр бошқа давлатга ишлаш учун кетган, аёл ҳиёнат қилган, фарзанд тарбиясидаги эътиборсизлик, ота-онага нотўғри муносабат, қайнона-келин муаммолари, ишдаги ойликнинг озлиги сабаб оиладаги қийинчиликлар, қўшнилар билан муросасизлик, ака-ука ўртасидаги мулк талашиш можаролари… Бу муаммоларда табиийликдан бошқа яна нимадир борга ўхшамайдими?!
Хуллас бу каби муаммоларни санасангиз жуда ҳам кўп. Эътибор берадиган жиҳати шундаки, бу муаммоларнинг аксари оддийликдан мураккабликка айланиб кетгандек гўё, яъни келиб чиқишида табиий омиллардан сунъий омиллар кўпроқ. Табиий муаммоларда бу муаммонинг келиб чиқиши ва ечимининг манбасини очиқ-ойдин, тўғридан-тўғри боғлаб оласиз. Лекин биз айтаётган муаммоларнинг эса, келиб чиқишида инсон табиатига боғлаш учун ҳам ёки унинг ечимини излашда ҳам албатта тушунмовчиликлар, воқеликни англаш қийинлашиши ҳолатларини кузатишингиз мумкин. Яъни ўртада нимадир бор. Муаммонинг келиб чиқишида ҳам, унга ечим излашда тўсиқ бўлаётган ҳам ана шу ўртадаги нимадир бу ишларни мураккаблаштирмоқда.
Бу албатта бугунги кунда ҳаётимизга татбиқ бўлаётган БОТИЛ тузумдир. Ҳар бир муаммонинг мураккаблашиши ва уларнинг муолажа қилиниши қийинлашишида шу тузумнинг асари бор. Кўп ҳолатда биз буни тушунмаймиз, “Нега ҳаёт мураккаблашиб кетмоқда” ёки “Борган сари яшаш қийинлашиб кетяпти”, деб бошимизни қашиб юраверамиз. Лекин аслида асл муаммо бошқа томонда. Яъни асл муаммо шу бугунги ботил тузумнинг ҳаётимизга татбиқ қилинишида. Барча ҳолатни, яъни муаммолар ечилишидаги сунъий тўсиқлар, мураккабликларнинг барчаси шу ботил тузум билан боғлиқ. Шу ботил тузум татбиқ қилинишдан тўхтатилиб ўрнига Ислом татбиқ қилинсагина ҳаётимиз енгиллашади, осонлашади. Қалбларимиз хотиржам, ҳаётимиз ҳақиқий маънода фаровон бўлади. Чунки Ислом Аллоҳ Таоло томонидан инсонларнинг айнан муаммоларини бартараф қилиш ва ҳаётларини тартиблаштиришлари учун берилган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
25.12.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ